Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet13/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

ГЕОГРАФИК ЗОНАЛЛИК
Ер ландшафт қобиғи тузилишининг характерли белгиларидан бири унинг зоналлиги, яъни барча ландшафт компонентлари ҳамда географик ландшафтларнинг географик кенглик бўйича экватордан қутбларга томон қонуний равишда ўзгариб боришидир. Бунинг асосий сабаби Ернинг шар шаклида зканлиги ва Қуёшга нисбатан жойлашган ўрнидан келиб чиқадиган қуёш нурининг ер юзасига тушиш бурчагининг экватордан қутбларга томон кичрайишидир. Бу космик, планетар ҳодиса бўлмаганда ер ландшафтларида зоналлик ҳам бўлмас эди.
Ландшафт қобиғининг зоналлик қонунияти қуёш нур энертиясининг зонал тақсимланиш воситасида ҳаво ҳарорати, сувлар, ё.ғинлар, ҳаво босими, шамоллар, ҳаво массаларининг хусусиятлари, иқлимлар, дарёлар тармоқлари, гидрогеологик жараёнлар, геохимик ҳодисалар, нураш, тупроқ ҳосил бўлиши ва ўсимликларда, рельефнинг кичик шаклларида, маълум даражада чўкинди тоғ жинсларида ва ниҳоят географик ландшафтларда намоён бўлган.
Ер юзасидаги ландшафтларнинг ниҳоятда мураккаб ҳамда .хилмахил эканлигининг сабаби турли жойларнинг ривожланиш тарихи бир хил бўлмай, турли хил йўналиш ва тезликка эга эканлигидадир. Бу ривожланишнинг йўналиш ва тезлиги географик ҳодисаларнинг энергия манбаларига боғлиқ, уларнинг энергия манбаи иккита: 1) Қуёшнйнг нур энергияси ва Ернинг ички энергияси. Албатта бу энергия манбалари таъсири вақт давомида ва маконда ўзгауиб туради, бироқ ҳар бир энергия манбаи таъсиридаги бу ўзгаришлар бирбиридан фарқ қилади. Географик комплекслардаги энг муҳим икки умумий қонуният — зоналлик ва азоналлик қонунияти мана шу икки энергия омилининг ўзига хос таъсири натижасидир.
Ернинг ҳажми, Қуёшга нисбатан жойлашган масофаси ҳам ер ландшафтлари зоналлигига ёрдам берган. Жумладан, агар ер массаси кичик бўлганда, у атмосферани ўзида тутиб тура олмаган бўлар эди, бинобарин, зоналлик ҳам бўлмас эди. Ёки бўлмаса, Ер Нептун ёки Плутон ўрнида бўлганда ҳам жуда совуқ :5ўлиб ёппасига муз билан қопланар эди. Ер ўқининг орбита текислигига нисбатан 66,5° оғишганлиги ва бу оғишганликнинг доимийлиги ер юзасига қуёш нурининг фасллар давомида нотекис тушишига олиб келади, ландшафтлар зоналлигини мураккаблаштириб юборади.
Ер юзида рўй берадиган физик, химик ва биологик жараёнларнинг манбаи ҳам қуёшдан келадиган энергиядир. Бу процессларнинг интенсивлиги қуёшдан келадиган радиация ҳамда ёруғлик миқдорига боғлиқ. Шундай экан, мазкур процесслар ҳам зоналлик хусусиятига эгадир. Қайд қилинганлардан равшанки, ландшафт қобиғидаги зоналлик умуман планетар, космик ва астрономик сабаблар туфайли мавжуд бўлади. Бироқ, зоналликнинг рўй бериш шакллари географик қобиқ табиатига боғлиқ, чунки унда барча ташқи таъсирлар ўзгаради. Агар ердаги зоналлик космик, астрономик факторларнинг оддий аке этиши бўлганда ердаги иссиқлик шароити ва бошқа барча ҳодисалар чегаралари тўғри йўналишли, яъни географик параллелларга мос келувчи зоналар ҳосил қилган бўлар эди. Бинобарин, Ердаги зоналар географик қобиқнинг ўзига хос шароитларида таркиб топганлигидан, уларнинг чегаралари ҳамма жойда ҳам лараллелларга мос тушавермайди.
Ҳақиқатда, кенглик зоналари ер юзасида мураккаб шаклларни ҳосил қилади, улар баъзан бирбиридан ажралган ҳолда учрайди, чегаралари эгрибугри, баъзан кескин ва баъзан сезилмас даражада бўлади. Зойалар хусусиятлари турли кенгликларда Ер юзасининг Қуёш нурлари билан нотекис иситилиши, атмосфера циркуляцияси, ҳаво массаларининг сув ва термик хоссаларида намоён бўлади. Ҳаво массаларининг асосий типлари — арктика, қутбий (ўрта кенгликлар), тропик ва экваториал типлари асосий иқлим минтақалари учун хосдир. Бў асосий иқлим минтақалари оралиғида ҳаво массалари фаслий алмашиниб турадиган учта минтақа мавжуд. Булар оралиқ минтақалар дейилади. Б. П. Алисовнинг схемасига кўра шимолий ярим шарда арктика, субарктика, мўътадил, субтропик, тропик, субэкваториал ва экваториал иқлим минтақалари мавжуд.
Экватордан қутбларга томон асосий иқлим кўрсаткичлари қонуний равишда ўзгариб боради (1расм).
Расмда мўътадил минтақа континентал иқлими, текислик рельефи ва зоналар чегаралари тўғри кенглик йўналишида деб қабул қилинган типик меридиан (Шарқий Европа ва Урта Осиё территориясида 50° шқ. уз. ва Шимолий Америкада 20—30° ғ. уз.) бўйлаб ўтказилган кесма тасвирланган.
Барча келтирилган кўрсаткичлар ккал1см2 ҳисобида берилган ва ягона шкалада кўрсатилган. Расмнинг пастки қисмидаги вертикал штрих чизиқлар буғланиш учун сарф бўладиган иссиқликнинг ер юзаси билан атмосфера ўртасидаги турбулент алмашинишидан ортиқча миқдорини, горизонтал штрих чизиқлар эса турбулент алмашинишнинг буғланишга кетадиган иссиқлик сарфидан ортиқча миқдорини кўрсатади. Расмнинг юқори қисмидаги вертикал чизиқлар ортиқча намланишни, горизонтал чизиқлар нам етишмаслигини кўрсатади. Узун стрелкачалар ландшафт зоналарининг иссиқлик билан таъминланганлик даражасининг ошиб бориши йўналишини, қисқа стрелкалар намланиш даражасининг ошиб бориш йўналишини кўрсатади.

Е.р юзида Қуёш иссиқлигининг нотекис тақсимланиши ва ат мосфера циркуляцияси зоналари системаларининг мавжудлиги натижасида намланиш шароитларида ҳам зоналлик вужудга келган. Масалан, О. А .Дроздов маълумотларига кўра, ҳаво массаларининг нам сақлаш қобилияти қутблардан экваторга тамон ортиб боради12. Чунончи, Арктикада 7 км баландликка эга бўлган ҳаво устунидаги нам миқдори январда 5 мм, июлда 10 мм дан ошмайди, шимолий ярим шарнинг мўътадил минтақа ўрмонларида бу миқдор 5 ва 25 мм атрофида, субтропик чўлларда 10 ва 25 мм, экваториал зоналарда йил бўйи 40 мм чамасида бўлади.


Ҳавонинг нам садлаши ва ҳаво ёғин миқдори ҳам иқлимнинг сернам ёки қурғоқчил эканлиги ҳақида фикр юритишга етарли асос бўла олмайди. Иқлимнинг намгарчилик даражаси ҳақидаги фикрлар намлик баланси, яъни ёғин миқдори билан шу иқлим шароитидаги мумкин бўлган буғланиш ўртасидаги нисбатга асосланмоғи лозим.
Дунёнинг кўпгина пунктлари учун йиллик ёғин миқдори билан мумкин бўлган буғланиш нисбатини Н. Н. Иванов ҳисоблаб чиқ..ди ва уни намланиш коэффициенти деб атади. Намланиш коэффициенти 1 га тенг (уиллик ёғин миқдори мумкин бўлган буғланиш миқдорига баробар) бўлганда намланиш шароити оптимал бўлади. 1 дан камайиб бориши нам етишмаслигини, 1 дан ортиб бориши унинг ортиқчалигини кўрсатади.
Намланиш шароитлари ҳам Ер юзида зоналлик хусусиятига эга: иккита максимал нам (экваториал ва қутб ёни), битта минимум нам (субтропик) зона бор.
Актив намнинг миқдори географик процесслар — сув оқими, нураш, тупроқ ҳосил бўлиши, рельефнинг экзоген кучлар таъсирида ўзгариши, биоценозлар ҳаёт фаолиятининг интенсивлиги ва характерини белгилайдиган иккинчи омилдир. Шунинг учун зоналликнинг иқлим омиллари ҳақида фикр юритилганда Қуёш энергияси роли билан атмосфера намининг ролини бир-биридан ажратмаслик зарур, чунки бу икки омил ландшафтнинг бош қа компонентлари зоналлигига бирликда таъсир кўрсатади.
Ландшафтларнинг иссиқлик билан таъминланиш даражао» мазкур ландшафтлардаги мавжуд нам миқдорига ёки аксинча нам билан таъминланганлик даражаси мавжуд иссиқлик тацдорига боғлиқдир. Қуёшдан келадиган иссиқлик энергияси ҳавони иситиш билан бирга намни буғлатишга ҳам сарф бўлади. Агар Ер юзининг Қуёш нури билан бир хил миқдорда тушадигав икки жойида нам миқдори турлича бўлса, бу жойларнинг иссиқлик билан таъминланиш даражаси ҳам ҳар хил бўлади. Экваториал ва тропик зоналарда кузатиладиган термик аномалияларнинг сабаби ҳам ана шунда. Энг юқори температуралар Қуёш нури энг кўп тушадиган экваториал зонада эмас, аксинча, тропикларда (20°—30° кенгликлар оралиғида) кузатилади. Бунга сабаб экваториал кенгликларда Қуёш знергиясининг катта қисми кўп миқдордаги намнинг буғланишига сарф бўлади ва булут юзасидан акс этиб қайтиб кетади. Ҳаво кўпинча очиқ бўладигак қуруқ иқлимли тропикларда эса атмосферанинг турбулент қизишига сарф бўлади.
Иқлимнинг зоналлиги гидрологик процесслар ва сув балансининг зоналлигида кучли даражада акс этади. Буни турли зоналарда жойлашган баъзи дарё ҳавзалари сув балансининг асосий кўрсаткичлар жадвалидан яққол кўриш мумкин13.
Ер ости (грунт) сувларининг зоналлиги анча яхши ўрганилган. Ҳозирги вақтда иқлим зоналлик омилларининг ер ости сувларининг ҳосил бўлиши шароитларига, температура режимига, минерал ва ион таркибига таъсир этиши аниқланган.
Тундрада ер юзасига яқин ётган грунт сувлари кучсиз минераллашган (қаттиқ қолдиғи 20—60 мг/л), таркиби гидрокарбо1натликремнозёмли ионлашган органик моддаларга бой бўлади,Тайгада ҳам ер ости сувлари ёғинлар ҳисобига тўйинади, ер юзасига яқин жойлашган, суви чучук (1 г/л гача), органик моддаларга анча бой, гидрокарбонаткальцийли ва кремнозёмли бўлади. Тайга ва тундрада ер ости сувлари ҳарорати паст, доимо музлоқ. ерларда — манфий, музлаган ҳолатда учрайди. Урмондашт ва дашт зоналарида ер ости сувлари тўйиниши камаяди, буғланишга ва оқиб кетишга кўп сарфланади, натижада унинг сатҳи пасаяди, минералланиши ортади (3—4 г/л), иони ўзгаради, органик моддаларга камбағаллашади, ҳарорати нисбатан паст бўлади. Чала чўл ва чўл зоналарида ер ости сувларининг ёғинлардан тўйиниши янада камаяди, температураси нисбатан илиқ, буғланишга кўп сув сарф бўлади, таъми шўр (5 г/л дан ортиқ) ва таркиби хлоритсульфатли, хлоритнатрийлидир.
Нам субтропик ва тропикларда ер ости сувлари кўпинча ёғинлар ҳисобига тўйинади, чучук ва илиқ, ион таркиби кремнезёмли, гидрокарбонатли бўлади.

-жадвал


Ернинг географик қобиғи ҳамда ландшафтлари ҳаётида муҳим роль ўйновчи геохимик процесслар ҳам зоналлик хусусиятига эга. Геохимик процессларнинг асосий знергия манбаи Қуёш радиацияси ва кўпчилик химик реакциялар рўй берадиган муҳит сув бўлганлиги сабабли геохимик пррцесслар, шу жумладан тоғ жинслари ва минералларнинг эриш суръати, оксидланиш ва тикланиш реакциялари, эритмаларнинг тупроқдаги ҳаракати, химиявий элементларнинг нураш пўстидан чиқиб кетиши ва бошқаларда зоналлик акс этади. Мисол тариқасида бир неча зоналардаги процессларни кўриб чиқайлик.


Арктика зонасида физик нураш, айниқса совуқдан нураш устун туради. Ҳароратнинг паст бўлиши химиявий реакцияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли нураш пўстида унча ўёгармайдиган нуроқ жинслар кўпчиликни ташкил этади.
Евросиёнинг мўътадил илиқ ва ўртача нам иқлимли ўрмонлар зонасида совуқдан нураш заифлашади ва химиявий нураш анча кучли рўй беради. Нураш пўсти гилсимон, темирли нураш маҳсулотларидан (А2О3, СиО2, Ғе2О3 гидратлари аралашмасидан) иборат бўлади. Ғовак жинсларда нам юқоридан пастга қараб ҳаракат қилади ва ишқор моддаларни ўзи билан пастга олиб тушиб кетади. Бу зона учун хос бўлган нордон подзол тупроқларнинг А2 қатламига СиО2 тўпланади ва чала оксидлар (А2О3, Ғе2Оз) қуйй қатламларга олиб тушиб кетилади.
Нураш жараёнида чиринди кислоталарининг роли катта бўлади. Тупроқда водород, алюминий, темир, кремний кўп бўлади. Қальций билан камёб элементлар жуда кам бўлади, лекин оҳактош ер юзасига чиқиб ётадиган жойларда кальций кўп бўлиб, туп, роқ нейтрал ёки салгина ишқорий реакцияга эга бўлади ва ҳоказо.
Географик зоналлик органик дунёда яққол ифодаланган. Ҳатто ландшафт зоналари кўпинча характерли ўсимлик типлари номи билан аталади. Зоналлик ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг асосий турларининг тарқалишида, биоценозлар структурасида, уларнинг турларга бойлиги ва хилмахиллигида ҳамда бошқа белгиларида ўз аксини топади.
Усимлик қоплами зоналарини характерлаб ўтирмай, Совет Иттифоқининг турли зоналарида ўсимлик массасининг запаси ва ўсимликларнинг унумдорлигини ифодалайдиган маълумотларнигина келтирамиз (2 ва 3расм). Бу миқдорий кўрсаткичлар географйк қонуниятларни кўргазмали ифодалайди. Турли географик шароитлардаги ўсимлик қопламининг ҳосилдорлигини,



унинг фаслий динамикаси, химияси, структурасини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга зга, шунингдек, моддаларнинг биологик айланма ҳаракатиниваўсимликларнинг тупроқ ҳосил бўлишидаги ҳамда ландшафтнинг ривожланишидаги ролини тушуниш учун зарур.


В. В. Докучаев кўрсатиб ўтганидек, тупроқ қопламининг зоналлиги тупроқ ҳосил қилувчи табиий омилларнинг — иқлим, сув режими, органик дунё ҳамда геохимик процессларнинг зонал ўзгариши билан бевосита боғлангандкр.
Географик қобиқдаги зоналлик хусусиятларининг белгилари чўкинди тоғ жинслари комплексларининг таркиб топишида ҳам кўринади. Илиқ иқлим шароитида одатда тузлар, қизил қумтошлар, маржон оҳактошлари, бокситлар ётқизилади. Сернам иқлимда типик гил жинслар — каолинлар, қуруқ иқлим шароитида лёсслар, қизил рангли чўкинди жинслар, турли тузлар тўпланади ва ҳоказо.
Н. М. Страхов чўкинди жинслар ҳосил бўлиш шароитини тўртта типга бўлади; гумид, музлик, арид ва эффузивчўкинди типлари14.
Ер юзасининг рельефи одатда эндоген ҳамда экзоген кучларнинг биргаликда таъсир этиши натижасида вужудга келади. Эндоген кучлар географик зоналлик қонуниятига бўйсунмайди. Лекин экзоген кучлар ўзида зоналлик хусусиятларини тўлиқ акс эттиради. Ана шунинг учун ҳам рельеф шакллари, айниқса морфоскульптура шаклларида (водийлар, ботиқлар, қоялар, жарликлар ва ҳоказоларда) зоналлик белгилари кўринади.
Чала чўл ва чўл зоналарида ўсимлик сийрак, нам кам бўлганлигидан шамол фаолиятида ҳосил бўлган рельеф шакллари— қум дўнглари, эол чуқурликлари, қўзиқоринсимон қоялар, тош устунлар, шамол йўлаклари мавжудки, булар рельефнинг фақат зонал шаклларидир. Муз иши натижасида ҳосил бўлган морена дўнглари, қўй пешоналар, трог водийлари, озлар, зандра текисликлари ва бошқалар ҳам зоналлик хусусиятига эга.
Ёғин миқдори, ҳаво ҳарорати, ер юзасидаги ўсимлик ва тупроқ қоплами, ер пўстининг юза қисмида тарқалган чўкинди тоғ , жинслар билан бевосита боғлиқ бўлган ер ости сувларининг ми : нералогик таркиби, оқим режими, физик ҳолати, ҳарорати, сат ; ҳи ва бошқа хусусиятларида ҳам географик зоналлик акс этади. Масалан, мўътадил минтақа ўрмонларида грунт сувлари чучук бўлиб, пастга томон ҳаракат қилса, қурғоқчил чўл ва чала чўлларда кўпинча шўр бўлиб, юқорига томон ҳаракат қилади, ёки бўлмаса, чўлларда (Қорақум ва Қизилқумда) 20° температурали ер ости сувлари бир неча ўн метр чуқурликда ётса, Ғарбий Сибирнинг жанубида 650—700 метр чуқурликда, Якутияда 900 метр чуқурликда учрайди.
Табиий чегараси аниқ ифодаланмаган, доимий рақишда аралашиб турадиган ва асосан бир хил модда (сув)дан иборат бўлган океанларда ҳам зоналлик мавжуд. Океанларнинг турли жойларига Қуёш нури турли бурчак остида тушади ҳамда ўрта ҳисобда 100 метр чуқурликкача кириб боради. Шу сабабли океанлардаги зоналлик қуруқликдаги зоналликдан фарқ қилади ва асосан сув температурасининг ўзгаришида, шўрликда, сувнинг газ таркибида, сув динамикасида, органик дунёсида кўпроқ намоён бўлади. С. В. Қалесник дунё океанида 8 та зонани ажратиб кўрсатади: Шимолий муз денгизлар зонаси, шимолий муз мўътадил зона, шимолий пассат оқимларй зонаси, маржонли денгизлар зонаси, жанубий пассат оқимлари зонаси, денгиз прериялари зонаси, жанубий океан ўрта зонаси, жанубий муз денгизлари зонаси15.
Географик зоналлик атмосферанинг фақат тропосфера қисмида яққол ифодаланган ва юқорига томон кўтарилган сари зонал тафовутлар йўқолиб боради. Бунга сабаб шуки, ҳавонинг қуйи қатламлари бевосита қуёш нуридан эмас балки ер юзаси воситасида исийди. Шунинг учун ҳам ер юзаси иқлим шароитидаги зонал тафовутлар тропосферада акс этади.
Шундай қилиб, зоналлик географик қобиқнинг ўзига хос қонунияти бўлиб, у ер шарининг фақат шу қисмнда бевосита ёки бавосита намоён бўлади.
А. А. Григорьев билан М. И. Будико географик зоналликнинг даврий қонунини ишлаб чиқиб, зоналлик ҳодисасининг физик ҳамда миқдорий заминини аниқлашди. Бу билан улар зоналлик масаласини ҳал қилишда тубдан янги йўл тутишди.
Географик зоналлик даврий қонуни ўзаро боғланган учта омил асосида ишлаб чиқилди: 1) Ер юзасининг йиллик радиация баланси, яъни муайян жойдаги иссиқлик келими билан кетими ўртасидаги фарқ; 2) йиллик ёғинларнинг умумий миқдори; 3) мана шу икки омил нисбатидан келиб чиқадиган қурғоқчилик к радиация индекси. Бу К. формуласи билан аниқланади. Бунда К — қурғоқчилик индекси, Л — буғланишнинг яширин энергияси, Р— радиация баланси, р — ҳар бир см2 юзага тушадиган йиллик иссиқлик миқдори. Ана шу формула билан аниқланган К нинг катталиги турли географик минтақаларда бир хил бўлиши мумкин, бунда у ландшафт зонасининг типини билдиради. Я нинг миқдори зонанинг характери ва қиёфасини билдиради. Масалан, К нинг катталиги 1 дан 2 гача бўлганда мўътадил минтақа дашти, субтропик дашт, қуруқ саванна зоналари бўлиши мумкин.
Бу зоналарнинг характери ҳамда қиёфаси радиация балансига (Я) боғлиқ; агар Р š 50 ккал/см2 бўлса, мўътадил минтақа даштлари, 50 дан 75 ккал/см2 гача бўлса, субтропик даштлар 75 дан ортиқ бўлса, тропик даштлар, қуруқ саванналар ҳосил бўлади ва ҳоказо.
М. И. Будико ва А. А. Григорьевнинг бу иши, биринчидан, зоналликнинг даврийлик хусусиятини кўрсатади, иккинчидан ландшафт зоналари чегараларини ўтказиш учун амал қилиш мумкин бўлган миқдорий кўрсаткичларни беради.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish