Ларвицид биопрепаратлар яратиш мақсадида тупроқ, сув, хашарот организми, сув хашаротлари организми каби турли хил манбалардан ларвицид фаоллиги юқори бўлган Bacillus thuringiensis бактерияси турларини ажратиб олишга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, Vector Control Research Centre Pondicherry (Ҳиндистон) берган маълумотларга кўра B.thuringiensis бактериясининг thompsoni (H-12) серотипи қон сўрувчи хашаротларга специфик таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, тупроқдан ажратиб олинган. - Ларвицид биопрепаратлар яратиш мақсадида тупроқ, сув, хашарот организми, сув хашаротлари организми каби турли хил манбалардан ларвицид фаоллиги юқори бўлган Bacillus thuringiensis бактерияси турларини ажратиб олишга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, Vector Control Research Centre Pondicherry (Ҳиндистон) берган маълумотларга кўра B.thuringiensis бактериясининг thompsoni (H-12) серотипи қон сўрувчи хашаротларга специфик таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, тупроқдан ажратиб олинган.
- Кейинги тадқиқотлар натижасида Bacillus sphaericis бактерияси ҳам қон сўрувчи хашаротларга нисбатан юқори ларвицид фаолликка эга эканлиги аниқланди. Бу каби биологик препаратларнинг афзаллик томонлари кимёвий
- инсектицидларга нисбатан танлаб таъсир этиш хусусияти билан изоҳланади.
- Исроиллик олимларнинг берган маълумотларига кўра Bacillus thuringiensis var. israelensis бактериясининг мақсаддан ташқари бўлган фойдали организмларга таъсири 20 йил давомида ўрганилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган. Шунингдек, ушбу бактерия асосида тайёрланган микробли препаратларга нисбатан хашаротларда мослашувчанлик ҳолатлари қайд этилмаган.
Bacillus thuringiensis var. israelensis бактериясининг тўрт хил типдаги оқсиллар синтез қилишини инобатга оладиган бўлсак, хашаротларнинг бундан кейин ҳам мослашувчанлик хусусиятини намоён этишини башарот қилиб бўлмайди. Худди шу ҳолатни Bacillus sphaericus бактерияси асосида тайёрланадиган микробли препаратлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар иккала бактериянинг токсинлари ҳам юқори даражада ларвицид фаоллик намоён қилиши билан бир қаторда Bacillus sphaericus бактерияси асосидаги препаратларнинг узоқ вақт давомида ўз таъсирини сақлаб қолиши билан ажралиб туради. Аммо, баъзи бир ҳолларда қон сўрувчи хашаротлар популяциясида резистентлик ҳосил қилиши Ҳиндистон, Бразилия ва Францияда кузатилган. - Bacillus thuringiensis var. israelensis бактериясининг тўрт хил типдаги оқсиллар синтез қилишини инобатга оладиган бўлсак, хашаротларнинг бундан кейин ҳам мослашувчанлик хусусиятини намоён этишини башарот қилиб бўлмайди. Худди шу ҳолатни Bacillus sphaericus бактерияси асосида тайёрланадиган микробли препаратлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар иккала бактериянинг токсинлари ҳам юқори даражада ларвицид фаоллик намоён қилиши билан бир қаторда Bacillus sphaericus бактерияси асосидаги препаратларнинг узоқ вақт давомида ўз таъсирини сақлаб қолиши билан ажралиб туради. Аммо, баъзи бир ҳолларда қон сўрувчи хашаротлар популяциясида резистентлик ҳосил қилиши Ҳиндистон, Бразилия ва Францияда кузатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |