O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
URGANCH ABU ALI IBN SINO NOMIDAGI
JAMOAT SALOMATLIGI TEXNIKUMI
MINISTRY OF HEALTH
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
ABU ALI IBN SINO URGENCH PUBLIK HEALTH TECHNICUM
220100 Urganch sh Al-Xorazmiy-2 a urgtk.uz tel: 228-80-64 224-63-10 224-63-15
SHXR 100010860334017092600054001 400110860334017950100054003 Markaziy bank Toshkent sh XKKM MFO 00014 INN 201136987
|
“____” ________ 2022 yil Urganch shaxar
№________
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигига
МАЪЛУМОТНОМА
Урганч Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми маъмурияти ва жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 – март 88 – сонли “Тиббиёт ходимларининг одоб – аҳлоқ Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги чора – тадбирлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 24 – март 88 – сонли “Тиббиёт ходимларининг одоб – аҳлоқ Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқнинг 1-иловаси “Тиббиёт ходимларининг одоб – аҳлоқ Кодекси” техникум педагоглар ва ишчи – ходимлар орасида кенг муҳокама қилинди.
“Тиббиёт ходимларининг одоб – аҳлоқ Кодекси” талабларидан келиб чиқиб Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми томонидан 2022 - йил 24 – апрелда № 17/ 1-Ф буйруғи ишлаб чиқилди. Ушбу буйруққа илова тариқасида “Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидалари Низоми” ишлаб чиқилди.
Ушбу низом Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ички меъёрий ҳужжатларга киритилиб, техникумнинг 2022-йил 27-апрелдаги № 10-сонли педагогик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилди, тасдиқланган шакли барча учун кўринарли жойга осиб қўйилди. Мазкур буйруқ ва Низом ҳамда ички меҳнат тартиби қоидалари мазмуни билан барча ўқитувчи, ишчи ходим ва талабалар белгиланган тартибда ёзма равишда таништирилди. Бундан ташқари техникум ЎТИБДЎ, хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, психологлар томонидан техникумда ва “Талабалар турар жойи”да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 24-мартдаги № 88-сонли буйруғи, ҳамда Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг 2022- йил 24 – апрел № 17/ 1-Ф буйруғи Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидалари юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди ва гуруҳ раҳбарлари маърифат дарсларида тушунтиришлар бериб бордилар.
Бундан ташқари миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасаси ички муаммоларига тааллуқли масалаларни интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этишнинг ман қилиниши юзасидан 2022 йил 5-май куни Урганч шаҳар 4-сон ИИБ бошлиғи ўринбосари Т.Рўзметов, профилактика инспекторлари Р.Рустамов, Х.Ф.Саъдуллаев, “Камолот” МФЙ раиси О.Мадримовалар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори: Н.А.Абдуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |