Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet43/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Канал ўзанини зичлаш. Каналлар ўзани тупроқнинг намлиги қулай (оғир соз тупроқларда оғирликка нисбатан 22–25%, ўртача соз – 21–23, енгил соз – 15–18 ва қумоқ туп-роқларда 12–15%) бўлганда оғир ғалтаклар билан ёки экскаватор хартумига осилган оғирлиги 3–5 т бўлган юк (темир-бетон плита)ни 3–5 м баландликка кўтариб, бир жойнинг ўзига 3-9 маротаба ташлаш йўли билан шиббаланади. Кичик каналларда тупроқ 0,4–0,5 м ва йирик каналларда 0,6–1 м. гача чуқурликда шиббаланади. Лекин ўзан тупроғининг 3–5 йил давомида навбатма-навбат қуриши ва намиқиши, музлаши, ўсимликларнинг илдиз тизими ҳамда ер ковловчи жониворларнинг фаолиятлари таъсирида у қайта юмшаб, унинг сув ўтказувчанлиги яна орта бошлайди. Ўзанни зичлаш сув исрофини 50–60% га камайтиради.
Даврий ишлайдиган каналлар ўзанини юмшатиш сув исрофини 40%га камайтириш имконини беради. Бунда каналга сув беришдан олдин ўзан культиваторлар ёрдамида 10–15 см чуқурликда юмшатилади.
Кольматаж қилиш. Қумли ва қумоқ тупроқлар шароитида ғовакликлар ва заррачалар орасидаги йирик бўшлиқларни лойқа билан тўлдириш каналлардан сувнинг сизилишга бўладиган исрофини кескин (8–25 мартагача) камайтиради. Кольматаж қилишда соз тупроқлардан фойдаланиш яхши натижа беради: соз тупроқ сув билан аралаштирилиб, каналдан оқизилади. Лойқани чўкиши туфайли ўзан юпқа лой парда билан қопланади ва тешиклар ёпилиб, тупроқнинг сув ўтказувчанлик хоссаси ёмонлашади. 1 м2 юзага 5–10 кг ҳисобида лой сарфланади. Кольматаж қилишдан аввал ўзан тупроғи 20–25 см чуқурликда юмшатилса яхши натижаларга эришилади.
Каналлар ўзанини битумлашда битум ва қумли тупроқ аралашмаси ёки битумнинг қайноқ эмульсияси тўғридан-тўғри ишлатилади. Биринчи ҳолда битум эмульсияси 50 oС гача қиздирилади ва унга қумли тупроқ (16–24%) аралаштирилиб, ўзанга ётқизилади ва шиббаланади. Иккинчи ҳолда эса битум эмульсияси 150 oС гача қиздирилиб, ҳар м2 ҳисобига 4–9 кг. дан пуркалади. Ўзанга бундай ишлов бериш сув сарфини 2–4 марта камайтиради ва у 3–4 йил хизмат қилади.
Ўзан тупроғига ош тузи билан ишлов бериш унинг сув ўтказувчанлигини пасайтиради. Бунда қиздирилган юқори концентрациядаги ош тузи эритмаси (1 м2 юзага очиқ усулда ишлов берилганда 5 кг ҳисобида, ёпиқ усулда эса 3 кг ҳисобида туз сарфланади) билан ишлов бериш ўзанда бегона ўтларни йўқотади, сув сарфини 2 марта камайишига олиб келади. Бундай усулда ишлов берилган ызан 5–8 йил давомида хизмат қилади.
Шунингдек, ўзанни силикатлаш тадбири ҳам қўлланиладики, бунда тупроққа суюқ шиша билан юқори босим остида ишлов берилади.
Каналларда сизилиш туфайли содир бўлувчи сув исрофгарчилигини камайтиришда ўзанни фильтрацияга қарши ҳар хил қоплама - экранлар билан жиҳозлашнинг аҳамияти амалиётда ўз тасдиғини топган. Қопламалар сифатида лой, лой-бетон, асфальт-бетон, бетон, темир-бетон, полимер плёнкалардан фойдаланилади.
Қумли, қумлоқ, қум-шағал ва шағалли тупроқлар шароитида сув сарфи 1 м3/сек. дан кам бўлган каналларда ўзанга лой қопламалар 5–10 см, 10 м3/сек. дан ортиқ бўлган каналларда эса 15–20 см, доимий ишловчи каналларда сомонли лой 4–6 см қалинликда ётқизилади. Бундай қопламалар сувнинг сизилишга бўладиган сарфини 3–6 марта камайтиради ва 10 йилгача хизмат қилади.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish