Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet38/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Ўқариқнинг асосий кўрсаткичлари (Лактаев Н.Т. маълумоти)

Муваққат ариқнинг кўрсаткичлари

Жойлаштириш схемаси

бўйлама

кўндаланг

Энг катта узунлиги, м

600–800

400

Энг кичик узунлиги, м

300–400

300

Энг кўп сув са рфи, л/сек.

60

40

Энг кам сув сарфи, л/сек.

10

10

Муваққат ариқлар орасидаги масофа, м

70

Эгат узунлигига мувофиқ

5. Суғориладиган ерларда қор эриши ва жала сувларини, авария содир бўлганда ҳалокатли сув оқимини, суғориш тармоқларини ишлатиш технологиясига мувофиқ уларни бўшатиш жараёнида ва далаларда шаклланаётган оқова сувларни қабул қилиш ва участкадан ташқарига чиқариб ташлаш учун сув йиғиш-ташама тармоқлари қурилади.


Сув йиғиш-ташама тармоқлар суғориладиган участкалар ва алмашлаб экиш далалари чегараси бўйлаб жойнинг энг паст қисмида жойлаштирилади. Уларга чегараловчи тармоқлар, бош ташама канал, хўжаликлараро ва хўжалик, участка ва карта ташама тармоқлари киради.
Ботқоқланган ва шўрланган ерларда коллектор-зовур тармоқлари суғориш тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Суғориладиган шўрланган ерларда очиқ ва ёпиқ горизонтал ҳамда вертикал зовурлардан фойдаланилади. Айрим ҳолларда горизонтал ва вертикал зовурлар биргаликда аралаш ҳолда қўлланилиши ҳам мумкин.
Очиқ зовурларда ортиқча сизот сувлари тупроқ ўзанли чуқур каналлар орқали чиқариб юборилса, ёпиқ зовурларда тупроқнинг маълум бир чуқурлигига ўрнатилган зовур қувурлари ёрдамида чиқариб ташланади. Вертикал зовурлар чуқур (20–30 м. дан 100–150 м. гача) қудуқлар бўлиб, сизот ва ер ости сувлари 6–30 м чуқурликка ўрнатилган насос қурилмалари ёрдамида тортиб олиниб, коллекторларга ташлаб юборилади.
Суғориладиган ерларда мақбул зовур тури, унинг ўлчамлари ва солиштирма узунлиги сизот сувларнинг лойиҳавий режими асосида танлаб олинади. Сизот сувлари яқин жойлашган гидроморф тупроқларда саёз (2 м. гача), ярим автоморф тупроқларда чуқур (2,5–3,5 м) зовурлар ва автоморф тупроқларда вертикал зовурлар яхши самара беради.
Очиқ горизонтал зовурлар доимий ёки муваққат бўлиши мумкин. Зовурлар алоҳида-алоҳида (локаль) ҳамда маълум бир тартибда (системали) жойлаштирилади. Коллектор-зовур тизими бирламчи ва гуруҳ зовурлари, хўжалик ва хўжаликлараро коллектор ҳамда магистрал коллекторлардан иборат бўлади. Одатда, коллектор-зовур тармоқларида сув ўз оқими билан чиқиб кетади.
Шўрланган ерларда бирламчи зовурлар чуқурлиги 2,0–2,5 м, гуруҳ зовурлари 2,5–3,0 м ва коллекторлар чуқурлиги 4 м ва ундан ортиқ бўлади.
Зовурлар орасидаги масофа зовурнинг чуқурлиги, тупроқнинг сув-физик хусусиятлари, жойнинг табиий зовурлаштирилганлик даражаси, сув ўтказмайдиган қатлам чуқурлиги ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда 100–250 м. дан 500–600 м. гача бўлиши мумкин.



Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish