Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet40/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Карта суғориш тармоғи бир ва икки томонлама хизмат кўрсатиши мумкин: биринчи ҳолда сув тармоқнинг бир томонига ва иккинчи ҳолда эса икки томонига тақсимланади. Икки томонлама ишловчи суғориш тармоғи картанинг ўртасидан унинг бутун узунлиги бўйлаб ўтказилиб, охирида сув чиқаргич ўрнатилади. Бир томонлама ишловчи суғориш тармоғи энг қуйи чеккача олинади.
Шоличилик чеклари ва карталаридан ташлаб юборилаётган ёки новегетация даврида тушадиган ёғин ва сизот сувларини қабул қилиш ҳамда ташлаш учун ташама (оқова) тармоқлар қурилади. У карта ташамаси, хўжалик ташамаси, коллектор ва магистрал коллекторлардан иборат бўлади. Шоличилик далаларидаги ортиқча сизот сувлар коллектор-зовур тармоқлари ёрдамида чиқариб юборилади. У бирламчи, гуруҳ зовурлари, коллектор ва магистрал коллекторлардан ташкил топган бўлиб, шўрланган ерларда мажбурий тадбир ҳисобланади. Кўпчилик ҳолларда ташама тармоқлар зовурлар вазифасини ўтайди.
Шоличилик тизимларидан фильтрацияга сарфланаётган сувлар қўшни далалардаги сизот сувлар сатҳини кўтарилишига олиб келади, бу эса тупроқларнинг мелиоратив аҳволини ёмонлашувини келтириб чиқаради. Шу боис, фильтрация сувларини тутиб қолиб ва уларни ташқарига чиқариб ташлаш мақсадида шоличилик далалари чегараловчи чуқур каналлар билан ўраб олинади.
Суғориш тизимларида сув ўлчаш ва тақсимлаш, сув сарфини ростлаш, чекдан-чекка сув ўтказиш, чекдан ташамага сув чиқаришларда турли хил гидротехник иншоотлар – затвор (қулфак), шандор, ўзи ёпилувчи қопқоқ, дамлагич-сув чиқаргич, сув чиқаргичлар қўлланилади.
Ўзбекистоннинг қадимдан ва янгидан суғорилидаган ерларидаги барча шоличилик тизимлари учта гуруҳга ажратилади: ноинженерлик, ярим инженерлик ва инженерлик типидаги суғориш тизимлари.
Ноинженерлик шоличилик тизимларида ерлар яхши текисланмаганлиги туфайли каналлар ва кичик-кичик чеклар қинғир-қийшиқ шаклга эга бўлиб, улар маълум бир тартибда жойлаштирилмаган. Суғориш суви юқорида жойлашган чекдан энг қуйидаги чеккача ўтиб боради. Бундай тизимларда коллектор-зовур ва ташама тармоқлари бўлмаганлигидан тупроқнинг мелиоратив аҳволи ёмонлашиб боради. Шоли етиштиришни механизациялашнинг имкони йўқ. Деярли барча ишлар қўл кучи ёрдамида бажарилади. Ноинженерлик шоличилик суғориш тизимларида ЕФК 0,65–0,70 ни, чеклар майдони 0,01–0,02 гектарни, чекларни қуриш учун меҳнат харажатлари µар гектар µисобига 250–300 ва ундан ортиқ иш кучини ташкил этади. Шолини мавсумий суғориш меъёри 50–60 минг м3/га. гача етиб боради.
Ярим инженерлик типидаги тизимларда карта ва чеклар анча йириклаштирилган ва уларга тўғри тўртбурчак шакл берилган. Суғориш ва ташама тармоқлари тўғри чизиқ бўйлаб олинади. Суғориш участкалари майдони 20–30 гектаргача, чеклар майдони 0,01–0,10 гектарга етказилган. Бундай тизимларда бўйлама ва кўндаланг марзалар кўплигидан (экин майдонининг 15–20%ни ташкил этади) ЕФК 0,80 дан ошмайди. Суғориш тармоқларининг сув ўтказиш қобилияти барча карталарни сувга жадал бостириш имконини бермайди, яъни карта ва чекларни сув бостиришга кўп вақт сарфланади. Тизимда бўйлама марзалар доимий бўлиб, уларнинг орасига механизмлар ёрдамида шоли экилгандан сўнг кўндаланг марзалар олинади, ўсув даврининг охирида улар текислаб юборилади.
Инженерлик ва ярим инженерлик суғориш тизимлари шоличиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда барпо этилган. Инженерлик тизимларида суғориш ва ташама тармоқлари ҳамда шоличилик карталарига тўғри шакл берилган ва улар қатъий тартиб асосида ташкил этилган. Шўрланган ерларда тизим коллектор-зовур тармоқлари билан тўлиқ таъминланган. Тизимда шолини етиштириш бўйича барча тадбирлар механизациялаштирилган. Карталарнинг ўлчами 4–6 гектаргача етиб боради, суғориш тармоғидан сув чекларга мустақил равишда тақсимланади ва улардаги сув карта ташамасига бевосита ташланади. Чек ва карталарнинг марзалари экин майдонининг 4–5%ни ташкил этади бундай тизимларда ЕФК 0,90–0,95%гача етиб боради. Шолининг мавсумий суғориш меъёри 25–30 минг м3/га. ни ташкил этади.
Сув тақсимлаш ва оқова ташлаш усуллари ҳамда чекларнинг сонига кўра шоличилик карталарининг тузилиши турлича бўлиб, улардан қуйидагилар кенг татбиқ этилган: Краснодар типидаги карта (КТК) тўртбурчак шаклга эга, унинг ўртача эни 200 м. га тенг, картани узун томонларининг биттаси бўйлаб суғориш тармоғи, иккинчи томонида ташама тармоғи қурилади.
Нишоблиги 0,001 дан кичик ерларда кенг қамровли карта-чек (КҚКЧ)лар юқори самара беради. Бундай суғориш тизимида шоличилик картаси битта чекдан иборат бўлиб, унинг узунаси бўйлаб бир томонида суғориш-ташама тармоғи қурилади: суғориш тармоғи бир вақтнинг ўзида ташама тармоқ вазифасини ўтайди. Суғориш ташама тармоғида сув сатҳи тўсқичлар ёрдамида дамлаш йўли билан кўтарилади ва карта сувга бостирилади. Сувни ташлаш вақтида тармоқ охиридаги дамлагич-сув чиқаргич очиб юборилади ва картадаги сув суғориш-ташама тармоғи орқали чиқиб кетади. Суғориш-ташама тармоғи участка тақсимлагичидан сув олиб, участка коллекторига сув ташлайди.
Краснодар типидаги картанинг такомиллаштирилган кўринишларидан бири бўлган Кубан типидаги картада суғориш-ташама тармоғи картанинг ўртасидан ўтказилади ва у икки томонлама хизмат кўрсатади, яъни сув унинг икки томонидаги чекларга узатилади. Бундай тизимларда чекнинг майдони 6 га (200х300 м) ва карта майдони 12 гектарни ташкил этади. Ушбу тизимда 12 та карта умумий майдони 144 га бўлган алмашлаб экиш даласини ташкил этади.
Шоличиликка ихтисослашган хўжаликларда Узоқ Шарқ типидаги карта, ёпиқ суғориш тармоқли тизим, ТИҚХМИИ типидаги карталардан ҳам фойдаланилмоқда.

2. Шоличилик чекларининг қатъий горизонтал бўлиши (мутлоқ «ноль») мақсадга мувофиқдир. Ер нишоблиги қанчалик катта бўлгани сайин чекларнинг майдони шунчалик кичрайиб боради. Шоличилик далаларини текисланганлик аниқлиги ± (2,5–3) см, кўпи билан +5 см. ни ташкил этиши керак. Бунда ±5 см. гача аниқликда текисланган майдон даланинг 95%дан кам бўлмаслиги лозим. Ер текислашда лойиҳавий юзага эга бўлиш ҳосилдорликни ошишига, сувдан тежамли фойдаланишга ва тупроқнинг мелиоратив аҳволини яхшилашга олиб келади.


Шоли етиштириш амалиётида асосий (капитал), жорий ва қайта тиклаш учун текислашлар қўлланилади. Ерларни асосий текислаш шоличилик суғориш тизимлари янгидан ёки қайта барпо этилаётганда, шунингдек, фойдаланиб келинаётган тизимларда вақти-вақти билан ўтказиб турилади. Янги суғориш тизимлари барпо этилаётганда асосий текислашлар суғориш каналлари, ташама тармоқлар ва йўлларни қуриш билан биргаликда амалга оширилади. Шоличилик тизимлари, одатда, нишоблиги 0,005 дан кичик ерларда ташкил этилади.
Чекларни сувга бостирган ҳолда жорий текислашни амалга ошириш самарали тадбир ҳисобланади. Бунда дўнгликларни сув юзасида яққол қўриниб туриши ерни нотекислигини кўрсатади. Сув билан бостирилган ҳолда текислаш қадимдан шоли экиб келинаётган ерларда кенг қўлланилади. Бундай текислашда сихли борона ва ёғоч мола тиркалган махсус тракторлар ишлатилади. Шоличилик даларини ушбу усулда текислашда иш унумдорлиги қуруқ тупроқни текислашдагига қараганда 10–15 марта ортиши аниқланган.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish