Keywords Linguoculturology, Edward Sapir, realiae, inequivalent lexics, “Alpomish” epic poem, stereotype, ritual, ulok, shoh ulok, groom’s ulok, qari jilik, sarpo allalatar.
Ҳар бир тилнинг лисоний тизимида шу тилдан фойдаланувчи миллат маънавияти, тарихий тажрибаси ва маданиятини акс эттирувчи бирликлар тизими мавжуд. Мазкур унсурларниннг ички шакли тилга олинган белгиларни ўз семантик кўламида жамловчи ҳодиса сифатида миллий тилнинг асл руҳиятини намоён этади. Экспрессия, эмоционаллик билан тўйинган ушбу семантика, ўз навбатида, миллий фольклор семантикасини бетакрор коннатат билан бойитади. Бу бирликлар – этнографизмлардир. Мазкур мақоламизда этнографизмларнинг тил билан боғлиқлиги ва ўзига хос лингвомаданий жиҳатларини таҳлил қиламиз.
Тил – ҳар бир халқнинг урф-одатлари, қадриятлари, миллий маданиятининг асосий хусусиятлари, инсоннинг дунёга бўлган муносабатини ўзида ифода этувчи, хулқ-атворининг энг юқори кўрсаткичи сифатида алоҳида қимматга эга. Шунга кўра, кишиларнинг алоқа воситаси ҳисобланган тилни ўрганиш ва тадқиқ этишда мулоқот жараёни, вазият, алоқа қилувчиларнинг мақсади, ҳатти-харакати, руҳиятини инобатга олиш муҳимдир. Чунки тилдан фойдаланиш жараёни кўпқиррали, кенг вазифали фаолият бўлиб, у нафақат инсон, балки бутун бошли миллат, халқ ҳақидаги тасаввурларни ўзида ифодалайди. Тил – маданиятнинг кўзгуси бўлиб, унда нафақат инсонни ўраб турган реал борлиқ, унинг реал яшаш шароитлари, балки халқнинг ижтимоий ўзини ўзи англаши, унинг менталитети, миллий характери, ҳаёт тарзи, анъаналари, урф-одатлари, ахлоқи, қадриятлар йиғиндиси ва дунёқараши ҳам акс этади.1 Бунда, инсон тил ва маданият боғловчиси ҳисобланади. Тил ва маданият ўзаро шундай боғланганки, тилсиз маданият, маданиятсиз тил мавжуд эмас. Яъни, Эдуард Сепирнинг таъкидлаганидек, маданият – турмуш тарзимизни тавсифловчи, ижтимоий мерос қилиб олинган амалий малакалар ва ғоялар мажмуйи2 бўлса, тил унинг яшаш даврийлигини таъминловчи воситадир. Тил ва маданият бир-бири билан қанчалик яқин алоқада бўлсмасин, уларни фарқланувчи томонлари ҳам бор. Маданиятшунослик илми билан шуғулланувчи олимларнинг мақсади аслида маданият нима эканлиги, этика, эстетика каби тушунчаларнинг асл моҳиятини ўрганиш ва тушунтириш бўлса, тилшунос олимларнинг вазифаси маданиятнинг тилга ва тилнинг маданиятга таъсирини аниқлашдир. Тилшуносликнинг лингвомаданият соҳаси тилнинг айнан мана шу томонларини ўрганади ва таҳлил қилади. Бундан ташқари, лингвомаданият – тилшунослик, маданиятшунослик, этнография, психолингвистика чорраҳасида вужудга келган мураккаб (интегратив) илмий фан бўлиб, тил ва маданият, тил ва халқ, тил ва миллий менталитетнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирини ўрганади. Шундай қилиб, лингвомаданиятнинг асосий принциплари, тушунчаларини таҳлил қилиш, тил бирликларини лингвомаданий жиҳатларини изоҳлаш усуллари билан танишиш, тилнинг яширин кўриниши – инсоннинг яшаш шароити билан боғлиқ бўлган тилни ўрганишимизга имкон беради. Лингвомаданият соҳаси терминлари орасида миллий реалия ўзига хос ўрин тутади. Миллий реалиялар – бу муайян халқнинг ҳаёти, турмуши, маданияти, ижтимоий-тарихий тараққиёти учун характерли бўлган предметлар, ҳодисалар ва объектларни номловчи, бошқа халқлар учун унчалик таниш бўлмаган ёки бегона бўлган, уларнинг тилларида аниқ муқобили бўлмаган, миллий колоритини ифодаловчи сўзлар ёки сўз бирикмалари; муқобилсиз лексика турларидан бири.3 Ўзбек миллий лингвомаданиятидаги миллий реалия кўринишлари бошқа дунё халқлари маданияти ва миллийлигидан ўзига ҳослиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон халқини турли миллат ва элат вакиллари ташкил этади. Улар бир ҳудудда кўп асрлардан буён ёнма-ён яшаб, қариндошлик ришталари билан боғланган бўлсаларда, ўзига хос урф-одат ва маросимлари билан фарқланадилар. Хусусан, республикамизнинг қадим Сурхондарё воҳаси ўзининг этнографик макон эканлиги, аҳолисининг ўзига хос маданияти, урф-одатлари, маросимлари билан бошқа ҳудудлардан фарқланади. Маданиятни энг ёрқин ифода этувчиси – мароосимлар воҳа тарихини намоён этувчи, халқнинг маданиятидни кўрсатувчи миллий реалиялардан ҳисобланади. Маросим инсон моддий ва маънавий турмушининг талаб ва эҳтиёжи билан юзага келган ва келадиган, табиий ҳатти-ҳаракат, безак ва матнга эга бўлган ҳаётий саҳна асаридир. Шу боисдан дунёда ўз маросимларига эга бўлмаган бирорта ҳам халқ йўқ. Бинобарин, у муайян халқнинг бошқа халқлардан фарқланиб туришини таъминловчи муҳим этнографик белгилардан бири бўлиб хизмат қилади. Чунки ҳар қандай маросим у ёки бу халқнинг маълум бир тарихий тараққиёт этапидаги иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ривожланиш даражасини кўрсатувчи асосий белгиларни ўзида нисбатан тўла мужассамлаштирилган ҳолда вужудга келади ва яшайди.4 Сурхондарё тўй маросимлари, ҳусусан никоҳ тўйи маросимлари воҳа миллий реалияси кўзгусидир. Ундаги ҳар бир лексема ўзида миллийликни ифода этади. Халқ тарихи билан таниш бўлмаган кишида бошка маъно англатувчи ҳатти-ҳаракатлар ва сўзлар, аслида бутунлай бошқа мазмун касб этади. Тўй ҳар бир халқ маданиятида ўзига хос тарзда нишонланади ва турли халқлар томонидан бир бирига ўхшаш бўлмаган урф-одатлар, рамзлар ва сўзлар орқали ифода этилади. Бу эса бир тил ёки маданият эгасининг бошқа бир тил ёки маданият эгасига билдирмоқчи бўлган фикрини, келтирмоқчи бўлган таърифини тушунтиришда мураккаблик, ноқулайлик туғдиради. Юқоридаги фикрлар тўй маросимларининг лакуна эканлигини кўрсатади. Лакуна (лот. lacuna “бўшлиқ, чуқурлик, чўнқир жой”; франс. Lacune “бўшлиқ, бўш жой”) – бирон халқнинг маиший, маданий, ижтимоий ва тарихий ҳаёти учун характерли ва бошқа халқ учун бегона бўлган, бошқа тилда аниқ муқобили бўлмаган сўз ва сўз бирикмалари5. Тўй маросимлари этнографизмлари эса лакунанинг ўзига хос намунасидир . Қуйида шундай этнографизмлардан бир нечтасини таҳлилга оламиз. Улоқ – эчкининг боласи. Дунёнинг жуда кўп халқлари тилига айнан эчкининг боласи, кичкина эчки тарзида таржима қилинади ва ўз маъносида келганда лакуна ҳисобланмайди. Аммо лингвомаданий жиҳатдан ушбу реалия қадимдан чорвачилик билан шуғулланиб келган Сурҳондарёда ҳар қандай вазиятда ҳам тўй белгисидир. Қадимдан халқимиз урф-одатлари орасида мавжуд бўлиб, “Алпомиш” достонида куйланган ва бугунги кунда ҳам мавжуд реалия:
Do'stlaringiz bilan baham: |