Унумдорлигини



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
Sana09.07.2022
Hajmi0,76 Mb.
#762009
Bog'liq
kurs ishi



Мундарижа
1. Кириш............................................................................................
2. Шахта
майдонидаги
баланс
захираларни
хисоблаш
ва
шахтанинг
йиллик
иш
унумдорлигини
аниклаш...........................................
3. Шахта майдонини очиш......................................................
4. Қазиб олиш тизими...............................................................................
5. Хулоса..................................................................................................
6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................


Кириш
Кончилик
иши
инсоният
фаолиятининг
асосий
кўринишларидан бири бўлиб, ҳаёт даражаси ва цивилизациянинг
ўсишини таъминлайди. Кон ишлари саноат ишлаб чиқаришнинг
етакчи тармоғи сифатида конларни разведка қилиш, уларни қазиб
чиқариш, қазиб олинган хом ашёни дастлабки қайта ишлаш,
кончилик корхоналарни қуриш ва турли вазифаларни бажаришга
мўлжалланган ер ости иншоотларни барпо этиш каби ишларни ўз
ичига олади.
Кончилик саноати кон ишлари таркибини ташкил қилувчи бўғин
сифатида фойдали қазилма конларини қазиб олиш ва дастлабки
бойитиш ишларини амалга оширади. Кончилик саноати мамлакат
халк хўжалигига ёқилғи (кўмир, ёнувчи сланецлар, торф, нефть,
табиий газ), қора, рангли, сийрак ва радиоактив металлар рудалари,
кон-кимё хом ашёлари, қурилиш материаллари ва
бошқа хом
ашёларини етказиб беради.
Кончилик саноатининг ривожланиши мамлакат иқтисодиёти ва
мудофаа қуввати ҳамда мустақиллигини мустаҳкамлашда катта
аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси кончилик саноати
ривожланган мамлакатлар қаторида етакчи ўринларда туради.
Ҳозирги вақтда республикада кончилик саноатининг қуйидаги
тармоқлари мавжуд бўлиб, улар юқори суръатларда ривожланиб
бормоқда:
- ёқилғи қазиб чиқариш (кўмир, ёнувчи сланецлар, нефть, табиий
газ, уран);
- рангли металлургия (олтин, кумуш, мис, рух, қўрғошин, вольфрам
ва бошқалар);
- кон-кимё хом ашёси қазиб чиқариш (аппатит, фосфорит ва турли
минерал тузлар);
табиий қурилиш материаллари қазиб чиқариш (гранит, мармар,
оҳактош, шағал, қум, соз тупроқ ва бошқалар).
Кончилик саноати корхоналарида кон қазиш ишларининг ўзига
хос хусусиятлари мавжуд, уларнинг асосийлари қуйидагилар:
- фойдали қазилма конларини ўзлаштириш атроф муҳитга
бевосита
таъсир кўрсатиб қатор экологик муаммолар келиб чиқишига сабаб
бўлади;


- иш жойларини доимо сурилиб туриши кон қазиш ишларини
механизациялаш, автоматлаштириш ва ташкил қилишга алоҳида
талаблар қўяди;
- қазиш ишларини тобора чуқурлашиб бориши натижасида кон-
- геологик шароитларни мураккаблашиб бориши, газодинамик
ходисаларнинг содир бўлиш эҳтимоллиги, шахта (рудник)
атмосфераси ҳароратини
кўтарилиши каби омилларнинг
мавжудлиги.
Буларнингҳаммаси кон ишларининг мураккаб ва хавфли бўлишига
олиб келади.


Шахта майдонидаги баланс захираларни хисоблаш ва
шахтанинг йиллик иш унумдорлигини аниклаш
Бошланғич малумотлар: руда танасининг чўзиклиги бўйича
узунлиги
L=250 м, руда танасининг қалинлиги
m=15 м, руда
танасининг оғиш бурчаги α=70º , руда танасининг мустаҳкамлиги
f=15, атроф тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги f=16, руда зичлиги
γ=2,4
т
м
3
, атроф тоғ жинсларининг зичлиги γ=2,25
т
м
3
, кон жойлашган
ҳудуднинг рельефи тоғли , тоғ жинсларининг кўпчиш коэффициенти
k
p
= 1,5, шахтани йиллик иш унумдорлиги 350 минг.т.
1.Шахтанинг баланс ва саноат захираларини аниклаш
.
Шахта майдонида жойлашган баланс захираси куйидаги формула
оркали хисоблади:


Z(b)=L·H·∑m·γ
(1)
Бу ерда
L-руда танасининг чўзиклиги бўйича узунлиги
,
m
H- руда танасининг чўзиклиги бўйича узунлиги
,
m
H=L·sinα формула
ўринли , яьни фойдали казилмани чўзиклиги
бўйича ва оғиш бурчагидан фойдаланиб унинг баландлик бўйича
узунлигини топяпмиз.
γ- руда танасининг зичлиги,
т
м
3
m- руда танасининг қалинлиги, m
(1)формулага бизга маьлум бошланғич малуьмотларни кўямиз ва
баланс захира кийматини аниклаймиз:
Z(b)=250•(250•sin70°)•15•2.4=2114308.4 t
Саноат захираси еса куйидаги формула оркали аникланади:
Z(s)=Z(b)-[q(s)+q(e)]
Бу ерда
q(s)-селектлардаги нобудгарчилик, q(e)-експлутатсион нобудгарчилик,
Z(b)-баланс захира.
Барйер ва химоя селектларда руданинг нобудгарчилиги иншоотларни
саклаш
коидаларига
муофик
мўлжалланган.Улар
баланс
захиралардан тахминан нишаб руда таналарида 0,5-2% ни тик руда
таналарида еса 1,5-4% ни ташкил килади.
Селектдаги нобудгарчилик q(s)=2114308.4·0,01=21143.084
Експлуататсион нобудгарчилик тахминан баланс захиранинг ….га
тўғри келади.
Яьни: q(e)=(2114308.4-21143.084)•0.1=209316.532
Булардан келиб чикиб саноат захирасини хисоблаймиз.
Z(s)= 2114308.4-(21143.084+209316.532)=1883848.78


Саноат захираси бизга шахтанинг K(q) ни аниклашда керак.
K(q)=Z(s)/Z(b)= 1883848.78/2114308.4=0.89
2. Шахтанинг йиллик иш унумдорлиги
Шахтанинг йиллик иш куввати куйидаги формула оркали аникланади:
A(u)=[S·v(0) ·γ·K(1) ·K(2) ·K(q)]/(1-r)
(1)
Бу ерда:
S-каватнинг ўртача горизонтал юзаси,m²
V(0)- казиб олиш сатхининг ўртача йиллик пасайиш киймати, m
γ- руда зичлиги,
т
м
3
r-сифатсизланиш коеффициенти
K(q)-казиб олиш коеффициенти
K(1)ваK(2)-руда танасининг оғиш бурчаги ва калинлигига мутаносиб
холда аниклаштирувчи коеффициент.
Каватнинг ўртача горизонтал юзаси куйидагича топилади:
S=L·m(r)=L·m/sinα =250•15/sin70°=3990.66
(2)
Бу ерда:
L-шахта майдонининг йўналиши бўйича узунлиги,m
m(r)-руда танасини оғиш бурчаги.
Шахта майдонининг ўлчамига кўра таснифланиши
1-жадвал
Шахта майдонининг
ўлчамига кўра
синфланиши
Руда танасининг
калинлиги бўйича
шахта майдонининг
узунлиги
Руда танаси майдони
(1000m²) унинг
калинлиги 15 ва
ундан юкори бўлганда
15 m гача
15 m ва


ундан узун
Кичик
500-600
гача
300 гача
5 гача
Ўрта катталикда
600-1000
300-600
5-12
Катта
1000-
1500
600-1000
12-25
Жуда катта
1500дан
узун
1000 дан
узун
25 дан юкори
Бу жадвалдаги кийматларни таккослаган холда, яьни (2) формула
оркали руда танаси майдонини аниклаймиз:
S=3990.66m²
ва m=15m бу натижалардан бизга бошланғич
маьлумотлари такдим етилган. Шахта “кичик” шахта хисобланади.
Казиб олиш сатхининг ўртача йиллик пасайиши куйидаги жаадвал
оркали аникланади:
2-жадвал
Шахта майдонининг ўлчамига кўра
синфланиши
Каватлар сони,
n
V(0),m
Жуда катта
1
2
15
20
Катта
1
2
22
25
Ўрта катталикда
1
2
Бир неча
25
30
40
Кичик
1
2
Бир неча
30
45
60
Казиб олиш сатхининг йиллик пасайиши n=1 да v(0)=22 m
K(1) ва K(2) нинг киймати куйидаги жадвал асосида аникланади:
3-жадвал
Руда танаси ˂5
5-15
15-25
25˂


калинлиги
К(1)
1,25
1
0,8
0,6
Руда
танасининг
оғиш
бурчаги, °
90
60
45
30
К(2)
1,2
1
0,9
0,8
Руда танаси калинлиги m=15 m, бунда К(1)=0.8
Руда танасининг оғиш бурчаги α=55°бунда К(2)=1.2
Шахта майдонида казиб олинган фойдали казилма микдорининг
казиб олиниши коеффициенти куйидаги формула оркали аникланади:
K(q)=Z(s)/Z(b)
Бу ердан
К(q)=1883848.78/2114308.4=0.89
Шахта
майдонидан
казиб
олинаëтган
фойдали
казилманинг
сифатсизланиш коеффициенти куйидагича аникланади:
r=((p-q)/(p-rˈ)) . ëки r=B/C
Бу ерда В- казиб олиш жараëнида руда аралашиб кетган атроф тоғ
жинсларининг массаси, С-руда массаси
Руда конларида сифатсизланиш коеффициенти 0,15-0,25 оралиғида
бўлади ва руда танаси канчалик калин бўлса сифатсизланиш
коеффициенти шунча кичикрок, тескарисига бўлса каттарок бўлади,
бизнинг холатда руда танаси калинлиги m=15 m ва бу юпка рудаларга
киради бундан сифатсизланиш коеффициенти r=0,15 деб кабул
киламиз.
Бу маьлумотлардан келиб чикиб шахтанинг йиллик иш унумдорлиги
А
(u)=(3990.66•22•2.4•0.8•1.2•0.89)/(1-0.15)=211 797,566
Демак шахтанинг йиллик иш унумдорлиги умумий горизонталлар
бўйича 211 797,566 t.


Шахтанинг йиллик иш унумдорлигининг
60% ни бошланғич
горизонталлардан олдик колган 40% и куйи горизонталларни казиб
олишдан келиб чикади.
Шахта майдонини очиш
Шахта – фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олиб,
уни бевосита истеъмолчиларга ёки бойитиш фабрикаларига


етказиб бериш билан шуғулланувчи кончилик саноати
корхонасидир.
Бошқача қилиб айтганда, шахта – бу шахта майдони
чегараларидаги фойдали қазилмани қазиб олишга мўлжалланган, ер
юзида жойлашган иншоатлар ва ер ости кон лаҳимлари мажмуидир.
Шахта ишлаб чиқариш қуввати, ишлаш муддати, шахта
майдонидаги баланс ва саноат заҳиралари, шахта майдонинг
чўзиқлик ва оҳиши бўйича ўлчамлари билан тавсифланади.
Маълум вақт бирлиги (сутка, йил) мобайнида қазиб олинадиган,
тонна(ёки куб метр) ларда ўлчанадиган фойдали қазилма миқдори
шахтанинг ишлаб чиқариш қуввати дейилади.
Шахта майдонида жойлашган фойдали қазилма саноат
заҳирасини қазиб олиш даври шахтанинг ишлаш ёки фаолият
кўрсатиш муддати дейилади.
Кончилик корхонасининг мустақил ишлаб чиқариш бирлиги бўлиб, ер
ости усулида фойдали қазилмаларни, унга ажратилган ер майдони,
ёки унинг бир қисмида қазиб олиш ишларини амалга оширади.
Коннинг бир қисмини рудник, шахта ёки карьер учун ажратилган
майдонини тегишлича рудник, шахта ёки карьер майдони дейилади.
Айрим ҳолда рудник майдони биттагина шахта майдонидан
иборат бўлса, у ҳолда шахта ва рудник ҳақидаги тушунча бир хил
бўлади.
Шахта майдони, тайёрловчи лаҳимлар билан қаватлар ёки
панелларга ажратилади. Қаватни пастки ва юқориги чегарасидан
штреклар ўтказилади, уларни қаватли, асосий ёки бош юк ташилувчи
штреклар дейилади.
Шундай қилиб, қават - шахта майдонининг бир бўлаги бўлиб,
қиялиги бўйича асосий горизонтдаги юк ташувчи штрек билан,
чўзиклиги бўйича шахта майдонини чегараси билан чекланади.
Бир вақтнинг ўзида қазиб олиш ишларини олиб борилишига кўра
бир қаватли, икки қаватли ва кўп қаватли қазиб олиш усуллари
дейилади.
Бир вақтнинг ўзида қазиб олинадиган қаватлар сони конни
жойлашиш - шароитига, қўлланиладиган қазиб олиш тизимига,


шахтанинг берилган йиллик ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ ҳолда
белгиланади. Бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан кўпроқ қаватларда
рудани қазиб олиш ишлари йиллик ишлаб чиқариш қувватини бир
қаватда қазиб олинганида уни белгиланган миқдорини таъминлаш
имкони бўлмаганида икки ва ундан ҳам кўпроқ қаватларда рудани
қазиб олиш ишлари олиб боришга тўғри келади. Лекин барча кон -
геологик шароитида ҳам, ҳар хил қазиб олиш тизими қўлланилганида
ҳам, бир вақтнинг ўзида бир неча қаватларда қазиб олишга имконият
бўлмайди. Баъзи бир қазиб олиш тизимида умуман кўп қаватда
қазишни инкор этади, бошқаси йўл қуяди, лекин маълум техникавий
қийинчиликлар билан.
Қаватлар одатда пасайиб бориш тартибида қазиб олинади,
юқори горизонтдан бошлаб пастки горизонтларга қараб қаватларни
кўтарилиш тартибида қазиб олиш амалиётда жуда кам учрайди.
Шахта
майдонининг
ўлчамлари
техникавий
иқтисодий
ҳисобларга мувофиқ белгиланади.
Рудали конларда шахта майдонининг узунлиги ўртача 0,5 - 2 км
ни ташкил этади, кейинги йилларда жуда йирик конларни қазиб олиш
амалиётида шахта майдонининг узунлиги 5 км га етадиганлари ҳам
учрайди.
Шахта майдони ўлчамлари қуйидагилардан келиб чиқиб
аниқланади:
Шахта майдони узунлигини ошириш лаҳимлар ўтишдаги, ствол
ускуналари ва ствол олди лаҳимларини қуришга ва ер юзасидаги
ствол олди иншоатларини 1т руда захирасига тўғри келадиган
капитал ҳаражатларни камайтириш имконини беради. Шахта
майдонининг узайиши унинг захираси кўпайишига олиб келади, чунки
юқорида айтилган капитал ҳаражатлар доимий бўлиб деярли
ўзгаришсиз колади.
Лекин шахта майдони ўлчамларининг ортиши рудани ер ости
транспортида ташиш масофаси, материаллар ва ускуналарни ташиб
келтириш, кишиларнинг ҳаракатланиш масофаси ҳам узаяди. Асосий
горизонтдаги
лаҳимларни
сақлаб
туриш
ва
таъмирлашга
сарфланадиган
ҳаражатлар
ҳам
кўпаяди.
Шамоллатиш
мураккаблашиб, қимматлашади.


Шунинг учун лойиҳаланаётган шахта майдони ўлчамларининг
ўзгариши бир турдаги ҳаражатлар камайса, иккинчи турдаги
ҳаражатлар кўпаяди. Шахта майдонининг энг қулай (оптималний)
иқтисодий жиҳатдан самарали ўлчами 1т руда захирасини қазиб
чиқаришга
сарфланадиган
умумий
ҳаражатнинг
энг
кичик
бўлганидир.
Ҳар бир шахта майдонида ер ости билан боғловчи асосий
стволлардан ташкари ёрдамчи стволлар ҳам ўтилади. Улар
кишиларни шахтадан ер юзасига чиқариш учун иккинчи эхтиёж
чиқиш
қурилмаси
ҳам
ҳисобланади,
ер
ости
лаҳимларини
шамоллатиш,
материаллар
тушириш
ва
бошқа
мақсадларда
фойдаланилади
Ёрдамчи шахта стволларининг сони, уларни жойлашиш ва уни
ўтиш тартиби «конни очиш» бўлимида куриб чиқилади.
Қават баландлиги - у қазиб олинаётган асосий горизонт билан
юқорига
қават
оралиғини
тик
юзага
тушган
проекциялари
оралиғидаги масофа билан ўлчанади.
Руда конларини қазиб олишда қават баландлиги одатда 30 дан
100 метргача бўлади, у ўлчамдан ортиғи жуда кам учрайди.
Қаватлар баландлигининг танлашга қўйидаги омиллар таъсир
этади: руда танасининг қалинлиги, узунлиги ва оғиш бурчаги, руда ва
ёндош
жинсларнинг
физик
-
механик
ҳарактеристикаси,
қўлланиладиган қазиб олиш тизими, кон капитал лаҳимларининг
нархи, асосий горизонтлардан ўтказиладиган тайёрловчи лаҳимлар
нархи.
Қаватлар баландлигини узайиши кон капитал ва тайёрловчи
лаҳимларни 1 т тайёранган руда захирасининг ҳажмини ва нархини
қисқартириш имконини беради. Бу шу билан изохланади - ни қаватни
тайёрлаш учун унинг баландлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда асосий
горизонтдаги, ствол олди лаҳимлари ва квершлагларни ўтиш керак
бўлади. Бу лаҳимларни тўлик узунлиги, ҳажми ва нархи бир хил
ўлчамда, қаватлар баландлигидан қатъий назар қаватлардаги руда
захираси унинг баландлигига пропорционал равишда ўсади.
Кўпчилик қазиб олиш тизимларини қўллаганда қўшни қаватлар
чегарасида, қаватлараро целиклар қолдирилади. Бу целикларни


ажратиб қазиб олиш катта ўлчамда рудани миқдор йўқотилишига ва
блокнинг бошқа қисмини қазиб олишга нисбатан катта ҳаражатлар
талаб этади. Чунки қават баландлигидан катъий назар қаватлар
оралиғидаги целиклардаги руда захираси ўзгармасдан колади.
Шу билан бирга қават баландлигини ўсиши баъзи қазиб олиш
билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни бироз миқдорда ўсишга олиб
келади. Шулар жумласидан материалларни, ускуналарни кавжойга
ташиб келтириш, восстаюшийлар ўтиш ва уларни тамирлаш ишлари.
Кишиларнинг ҳаракатланишига сарфланадиган вақт ўсиши, меҳнат
унумдорлигининг
пасайиши,
восстаюшийлар
ўтиш
жараёнини
мураккаблаштиради.
Баъзи ҳолларда қазиланган бўшлиқда кон босимининг ўсиши,
ёндош жинсларнинг ва камералар ёки целикларнинг ўпирилишига
олиб
келиши
эҳтимоли
мавжудллиги,
қаватлар
оралиғидаги
масофанинг узайтирилишини чеклайди.
Шахта майдонини очиш бу – руда танасига етиб боришни
таъминлайдиган капитал кон лаҳимларини ўтишдир.Натижада руда
танасига бориш имконияти пайдо бўлади. Очувчи кон лаҳимлари
орқали шахтани шамоллатиш, қазиб олинган кон массасини ер
юзасига чиқариш ва кончиларнинг ер юзасига олиб чиқувчи заҳира
ёки асосий йўлаги бўлиб ҳизмат қилади.
Очиш кон лаҳимларига қуйидагилар киради;
-тик ствол
-қия ствол
-тик қўрствол
-қия қўрствол
-штольня
-асосий спирал съезд
-квершлаг
-капитал рудоспуск
-ствол атрофи қўраси
Бош очувчи лаҳимлар-булар шахта стволи ва штольня. Бош
лаҳимлардан ташқари конни очиш учун ёрдамчи стволлар ҳам
ўтилади, улар кон лаҳимларини шамоллатишга, кончиларни шахтадан
ер юзасига чиқариш учун қўшимча чиқиш лаҳими сифатида хизмат
қилади; квершлаглар, бош ва ёрдамчи стволларни кон ётқизиғи
билан боғлайди. Руда танасини алоҳида участкаларини ва коннинг


пастки чуқур гаризотларини очиш учун кўр стволлар, капитал
васстаюшийлар, уклонлар ўтказилади.
Бош очувчи лаҳимларга ҳарактеристика. Бош очувчи лаҳимлар
фойдали қазилмаларни транспорт воситаларида ер юзасига ташиб
чиқаришга,
конни
шамоллатишга,
кишиларни
ер
остида
ҳаракатланишига, материаллар, ускуналар ташиб келтиришга ва
бошқа мақсадлар учун хизмат қилади.
Очувчи лаҳимлар муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги учун узоқ
муддат хизмат қилиши ҳисобга олинган ҳолда уларнинг шакли,
кўндаланг, кесим усулларини тўғри танлаш ката аҳамитга эга.
Лаҳимлар шаклини мустаҳкамлаш усулларини танлашда уларни
ўтиш мустаҳкамлаш ва тамирлаш ишларига сарифланадиган
ҳаражатларни минимал миқдорда бўлишига ва хизмат қилиш
муддати давомида юк ташийдиган транспорт воситаларига ва
шамоллатишга сарфланадиган ҳаражатлар ҳам кам бўлишлигини
таъминлаш керак.
Лаҳимларнинг кўндаланг кесими юзасининг ўлчамлари транспорт
воситаларини меёрдагидак ишлаши учун, кишилар ҳаракатланишига
қулай, хавфсиз, материаллар ускуналар ташишга ва зарур бўлган
миқдордаги ҳаво оқимини ўтказа оладиган ўлчамда бўлиши керак.
Штольня-гумбазсимон,
трапеция
кўринишида
ва
сийрак
учрайдиган тўғри тўртбурчакли шаклда бўлиб, штольнянинг оғзи
тамон 0,001-0,008 қиялик билан ўтилади.
Штольнянинг узунлиги бир неча километрга етиши мумкин.
Масалан: Алтин Топган конидаги транспорт штольнясининг узунлиги
2 км, Садон руднигидаги Мизур штольнясининг узунлиги 4 км дан
ортик, АҚШдаги Нейшеал тоннел мисс конидаги очувчи штольнянинг
узунлиги 7 км дан ҳам кўпроқ.
Штольня конни очувчи лаҳими сифатида шахта стволига
нисбатан қатор авзалликларгаэга, улар қуйидагилар:
- 1 метр штольняни ўтқазиш ва мустаҳкамлашга сарифланадиган
ҳаражатлар (ер ости сувининг миқдорига боғлиқ ҳолда) 5-7 баробар
арзон, лаҳимни ўтиш тезлиги эса 3-5 баробар юқори;
- рудани транспорт воситасида ташиши оддий ва арзон, рудани
штольнядан боитиш фабрикасига қадар қайта юкламасидан
келтириш мумкин; кишилар қатнаши ва юк ташиши хавфсизроқдир;
- сувни чиқаришга сарифланадиган ҳаражатлар анча кам, сувни
ҳайдашга махсус механизмлар талаб килинмайди, ўзи оқиб чикади;
- штольня оғзига яқин жойда қуриладиган иншоатлар ҳам кам,


кўтаргич кўрилмаси шахта устидаги бинолари капёр бунёд этиш
талаб қилинмайди;
- штольня мустахгамлагичини таъмирлаш ҳам осон ва арзон
туради.
Шахта стволлари кўндаланг кесим юзаси тўғритўртбурчак,
айлана ва жуда кам эллепс шаклга эга бўлади. Ҳозирги даврда
кўпчилик рудникларда шахта стволлари айлана шаклда қурилмокда.
Стволларнинг кўндаланг кесим юзасининг ўлчамлари уларнинг
вазифасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Капитал стволлар одатта
руда ва жинсларни кўтариш, кишиларни шахтага тушириб чиқариш,
мустаҳкамловчи материалларни тушириш ва шахтани шамоллатишга
хизмат қилади. Шу стволдан шахта сувини чиқаришга ва сиқилган
ҳаво энергиясини юборишга хизмат қиладиган метал қувирлар ҳам
жойлаштирилади. Баъзан стволлар фақат руда ва жинсларни
кўтаришга
ёки
кишиларни
тушириб
чиқаришга
ёки
фақат
шамолатишгагина мўлжалланган бўлиши мумкин.
Қўлланиладиган бош лаҳимларнинг турларига кўра очиш
усуллари қуйдагича гуруҳларга бўлинади: тик стволлар билан, қия
стволлар билан, штольнялар ва комбинациялаштирилган усуллар
билан очилади. Биринчи уч усулни оддий очиш усули гуруҳига
бирлаштириш мумкин. Очувчи бош лаҳимларни ўтқазиш мумкин: кон
бўйлаб, рудани ётган ёки осилган ёндош жинсларидан ёки шахта
майдонининг қанотларидан (четларидан); атроф тоғ жинсларидан
ёки рудадан, руда танасини кесиб ўтувчи лаҳимлар билан ҳам
очилиши мумкин.
Шахта майдонини очиш усуллари 2 га бўлинади.
I. Шахта майдонини очишни оддий усуллари
II. Шахта майдонини очишни қўшма усуллари
Шахта майдонини очишни оддий усулида руда массаси бир
турдаги очувчи кон лаҳимларидан кўтарилади. Шахта майдонини
очишни қўшма усулида эса руда массаси турли номли очувчи кон
лаҳимларидан кўтарилади.
Шахта майдонини очишни оддий усулининг вариантлари:
1. Шахта майдонини тик ствол билан очиш.
а) ётиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган тик ствол
билан очиш
в) осиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган тик ствол


билан очиш
с) шахта майдонини руда танаси бўйлаб ўтган тик ствол билан
очиш
д) шахта майдонини руда танасини кесиб ўтувчи тик ствол билан
очиш
е) руда танасини ён томонида (қанотида) жойлашган тик ствол
билан шахта майдонини очиш
2. Шахта майдонини қия ствол билан очиш
а) ётиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган қия ствол
билан очиш
в) осиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган қия ствол
билан очиш
с) шахта майдонини руда танаси бўйлаб ўтган қия ствол билан
очиш
д) руда танасини ён томонида (қанотида) жойлашган қия ствол
билан шахта майдонини очиш
3.Шахта майдонини штольнялар билан очиш
а) ётиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган штольнялар
билан очиш
в) осиқ ён томон атроф тоғ жинсларида жойлашган штольнялар
билан очиш
с) йўналиши бўйлаб қанотида жойлашган штольнялар билан очиш
Шахта майдонини очишни қўшма усуллари
1. Ер юзасидан тик шахта стволи, тик кўр стволга ўтиш йўли
билан конни очиш
2. Ер юзасидан тик шахта стволи, қия кўр стволга ўтиш йўли
билан очиш
3. Ер юзасидан қия ствол, қия кўр стволга ўтиш йўли билан очиш.
4. Штольня тик кўр стволга ўтиш йўли билан очиш
5. Штольня, қия кўр стволга ўтиш йўли билан очиш.
Топшириқда берилган маьлумотлардан яьни кон тоғли ҳудудда
жойлашганидан келиб чиқиб уни ётиқ ён томон атроф тоғ
жинсларида жойлашган штольнялар билан очиш вариантини
танладим. Бунда ҳар икки қават учун битта штольня ўтилган.


Шахта майдонини вертикал стволлар билан очиш усули
универсал усул бўлиб, кончилик амалиётида кенг қўлланилади Бу
усул шахта майдонидаги қатламлар сони, қалинлиги, оҳиш бурчаги,
ётиш чуқурлиги, шахтанинг ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа
омиллар қандай бўлишидан қатъий назар барча кон-геологик
шароитларда шахта майдонини очишда кенг қўлланилади е,к Маълум
кон-геологик шароитларда шахта майдони қия
стволлар билан
очилади. Шахта майдонини қия ствол билан очиш вертикал ствол
билан очишга нисбатан бир қатор иқтисодий ва техникавий
қулайликларга эга а,д.
Тоҳлик ёки тепаликлардан ташкил топган ўта мураккаб
рельефга эга бўлган конларни очишда бирдан-бир очиш усули –
штолнялар ўтиш орқали шахта майдонини очишдир л,н. Кончилик
саноати амалиётида маълум кон-геологик шароитларга эга бўлган
конларни аралаш усулда очилади. Бунда турли русумдаги бош очувчи
лаҳимлар ўтиш орқали шахта майдони очилади, масалан, вертикал ва
қия
стволлар,
вертикал
ствол
ва
штолнялар
ва
ҳ.к
о,с.


Қазиб олиш тизими


Вақт ва фазода мувофиқлаштирилган тайёрлаш ва қазиб олиш
ишлари мажмуаси қазиб олиш тизими дейилади.
Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш фанини ўрганиш,
қазиб олиш тизимини танлаш ва қиёслаб, таққослаб баҳолаш учун
қуйидаги тасниф қабул қилинган
Руда конларини қазиб олишда қўлланилаётган проф. М. И.
Агошков таклиф қилган тизимлар қуйидагича таснифланган (1-
жадвал).
I тасниф. Қазилган бўшлиқни очиқ қолдириб қазиб олиш тизими
- бу тизимда рудани қазиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқ
очиқ
(бўш)
қолдирилади,
тўлдирувчи
материаллар
билан
тўлдирилмайди (ўйиб олинган руда, қулатилган жинслар). Рудани
массивдан ажратиб олишдан ҳосил бўлган бўшлиқ, руда массивида
вақтинча ёки доимий қолдирилган целиклар ва мустаҳкамлагичлар
(тиргак устунлар) ёрдамида бўшлиқнинг турғунлиги таъминланади.
Руда ва атроф тоғ жинсларнинг турғунлиги бу таснифдаги
тизимни қўллаш учун асосий шартидир.
II тасниф. Қазиш бўшлиғида рудани магазинлаб қазиш тизими -
бу тизимга, рудани массивдан ажратиб қазиб олиш натижасида
ҳосил бўлган бўшлиқ қўпорилган руда массаси билан тўлдириб
борилади, руданинг блокдаги захирасини ажратиб олиб бўлганидан
сўнггина рудани блокдан тўлиқ чиқаради, атроф жинсларнинг
турғунлигини таъминловчи восита сифатида қолдирилган руда ва
атроф тоғ жинслардан иборат целиклар хизмат қилади, баъзан
тиргакли ва штангали мустаҳкамлагичлар ҳам қўлланилади.
Целиклар оралиғидаги магазинланган руда уларнинг ёнларидаги
жинслар турғунлигини таъминлашда ёрдамчи восита ролини
бажаради. Магазинлаб қазиб олиш тизими учун руда ва атроф тоғ
жинсларнинг турғунлигининг асосий шратларидан биридир ва руда
танасининг оғиш бурчаги одатда 55º дан юқори бўлиши ва руда
зичланиб, ёпишиб қолмаслиги асосий шартидир.
III тасниф. Қазилган бўшлиқни мустаҳкамлаб қазиб олиш
тизими - бу тизим қўлланилганда қазилган бўшлиқда кавжой
илгарилаб
силжиши
билан
орқасидан
кучайтирилган
мустаҳкамлагичлар мунтаззам равишда ўрнатилиб бориши билан
ҳарактерланади. Бу мустаҳкамлагичлар руда ва унинг атрофидаги
жинслар турғунлигини таъминловчи асосий воситадир.
Бу тизим руда ва атроф жинсларнинг босими деярли ката
бўлмаганида қўлланилади, лекин мустаҳкамлагичлар ўрнатилмаса


шип жинслари қатламланиб ўпирилиб тушиш хавфи мавжуд.
IV тасниф. Қазилган бўшлиқни тўлдириб қазиш тизими - бу
тизимда руда массасини ажратиб олиш натижасида ҳосил бўлган
бўшлиқ тўлдирувчи материаллар билан тўлдирилади.Тўлдирувчи
материаллар ёндош жинсларнинг турғунлигини таъминловчи асосий
восита вазифасини бажаришга хизмат қилади. Баъзан тўлдирувчи
материаллар ўпирилиши ёки ер юзаси силжиб чўкишига қарши
турадиган восита сифатида ҳам қўлланилади. Ҳар хил конструкцияли
одий ва кучайтирилган мустаҳкамлагичлар қазиш ишларини
илгарилаб силжиши учун тўлдириш ишларидан аввал ўрнатилади.
Баъзан мустаҳкамлагичлар умуман ўрнатилмайди.
Аввалги икки таснифда, бўшлиқни тўлдириб қазиш тизимидан
фарқи шунда-ки, бу тизимда катта майдонни очиқ қолдириб қазиш
ишларини давом эттириш мумкин эмас.
V тасниф.Қазилган бўшлиқни мустаҳкамлаб ва тўлдирибқазиб
олиш тизими
VI тасниф. Атроф жинсларни қулатиб қазиб олиш тизими - бу
тизим аввалги кўрилган таснифдаги тизимларга нисбатан кескин
фарқ қилади, бунда қазишдан ҳосил бўлган бўшлиқ кўпорилган
ёндош жинслар билан тўлдирилиб борилади. Мустаҳкамлагичлар
билан ката ўлчамда бўлмаган, кавжой олдидаги бўшлиқнинг шипини
ўпирилишидан сақлаб туради.
Биринчи тасниф тизимларида турғун бўлмаган, ўпирилишга
мойил
бўлган
ёндош
жинсларни
ушлаб
туриш
қанчалик
қийинчиликлар туғдирган бўлса, бу таснифдаги тизимларда айни
шундай бўлиши, тизимни қўллашга қулай имконият беради.
VII тасниф. Бу руда ва ёндош жинсларни қулатиб қазиб олиш
тизимлари ҳам аввалги таснифлардаги тизимларга нисбатан шу
билан фарқ қилади-ки, бу таснифдаги атроф жинслардан ташқари
руда массиви ҳам қулатилади, бунда аввалдан руда массивининг
ёнлари ва таги кесилиб, ажратилган бўлади. Бунинг натижасида
қазилган бўшлиқ ҳосил бўлиши билан майдаланган рудага ва унинг
орқасидан ўпирилган атроф жинслар билан тўлиб боради. Блокдан
аввал руда, сўнг ўпирилган жинслар чиқарилади.
Қазиб олиш вақтида VI ва VII таснифига таълуқли тизимларнинг
ҳолатига кўра улар бир-бирига жуда яқин, шунинг учун баъзан
буларни бита таснифга, қулатиб қазиб олиш таснифи деб
бирлаштиради, лекин тасниф ичида иккита мустақил гуруҳга
бўлинади.


Атроф жинсларни қулатиш ва ёндош жинслари ва рудани
қулатиш деган гуруҳга бўлинади.Лекин алоҳида иккита мустақил
таснифга ажратиш тўғри бўлган бўлар эди, чунки қазилган бўшлиқ
қўпорилган руда билан тўлдирилса, унинг устига қулаган рудасиз
жинслар руда массасини блокдан чиқариш, юклаш иш шароитини
тубдан узгартиради ва тизимнинг конструктив элементлари бўйича
ҳам бу синфдаги тизимларнинг ўхшашалиги жуда кам
VI ва VII таснифдаги қазиш тизимлари қўлланиш шаротига кўра
ҳам фарқ қилади, самаралорликнинг асосоий кўрсаткичлари ҳам ҳар
хил.
Қават ва нимқаватларни қулатиб қазиб олиш тизими, юқори
унумли қазиб олиш тизими қаторига киради. Табақалаб қулатиш ва
шип жинсларини қулатиб қазиб олиш тизмлари эса ўзининг кам
унумдорлиги билан фарқ қилади.
VIII тасниф. Комбинациялаштирилган қазиш тизими – бу тизим
қалин қатламли конларни қазиб олишда қават ёки панелларни
навбатма-навбат
алмашиладиган,
бир-бирига
нисбатан
яқин
ўлчамдаги камераларга ва камералараро целикларга бўлади, булар
икки босқичда кетма-кет ҳар хил қазиш тизимларини қўллаб қазиб
олади. Одатда камералар биринчи навбатда пастдан юқорига қарата
йўналишда қазиб олинса, целиклар иккинчи навбатда юқоридан
пастга қарата йўналишда қазилиб, қазиш ишлари тугаганида
камералар бирлаштирилади.
Комбинациялаштирилган қазиб олиш тизими бир вақтнинг
ўзида иккита мустақил тизимни биргаликда қўшиб қўлланиши эмас,
балки бутунлай янги ягона тизим деб қаралмоғи лозим, чунки
тайёрлов ишлари, кесиш ишлари, камерада ва камералараро
целикларда қазиш ишлари, блок бўйича биргаликда шундай
боғланган-ки, конструкцияси бўйича ва технологияси бўйича ягона
янги тизим ҳосил қилган. Бунда икки қазиб олиш тизимини бита
комбинациялаштирилган қазиш тизимига бирлаштириш, ҳар бир
тизимни алоҳида қўлланилганига нисбатан уни комбинациялаштириб
қўллаш, у тизимда қўлланиш чегарасини кенгайтиради. Унинг амалий
аҳамияти ҳам шундан иборат.
Руда танасини ўлчамлари, оғиш бурчаги ва хусусиятларидан
келиб чиққан ҳолда уни қазиб олиш учун магазинлаб қазиб олиш
тизимини қўлладим.


Синф
Таснифларнинг номи
Гуруҳ-
лар
Гуруҳлар номи
1
2
3
4
I.
Қазилган
бўшлиғларни
очиқ қолдириб қазиб
олиш тизими
1
2
3
4
5
6
Асос поғонали тизим
Шип поғонали тизим
Сидирғасига қазиш тизими
Устунли-камера тизими
Нимқаватни
қулатиб
қазиб
олиш тизими
Қаватни
камералаб
қазиш
тизими
II.
Қазиш
бўшлиғида
рудани
магазинлаб
қазиб олиш тизими
1
2
3
Магазинда
шпурлар
билан
рудани қулатиш тизими
Махсус лаҳимлардан рудани
қулатиб қазиш тизими
Чуқур
скважиналар
билан
рудани қулатиб қазиш тизими
III.
Қазилган
бўшлиқни
мустаҳкамлаб
қазиб
олиш тизими
1
2
Кучайтирилган
тиргак
станокли мустаҳкамлагичлар
ўрнатиб қазиш тизими
Тош
ва
бошқа
мустаҳкамлагичлар
комбинацияси асосида қазиш
тизими
IV.
Қазилган
бўшлиқни
тўлдириб қазиш тизими
1
2
3
4
5
6
Қазиш бўшлиғини тўлдириб
горизонтал
табақаларга
ажратиб қазиш тизими
Қазиш бўшлиғини тўлдириб
қия
табақаларга
ажратиб
қазиш тизими
Қазиш бўшлиғини тўлдириб
шип-поғона
усулида
қазиб
олиш тизими
Қазиш бўшлиғини тўлдириб
юқоридан пастга йўналишда
табақаларга ажратиб қазиш
тизими
Қазиш бўшлиғини тўлдириб


сидирғасига қазиш тизими
Қазиш бўшлиғини тўлдириб ва
мустаҳкамлаб қазиш тизими
V.
Қазилган бўшлиқни
мустаҳкамлаб
ва
тўлдириб қазиб олиш
тизими
VI.
Атроф тоғ жинсларни
қулатиб
қазиб
олиш
тизими
1
2
3
Табақалаб қулатиш тизими
Қалқонли
(шитли)
қазиш
тизими
Шипни қулатишга асосланган
устунли қазиш тизими
VII. Руда
ва
атроф
тоғ
жинсларни
қулатиб
қазиб олиш тизими
1
2
3
Ним қаватни қулатиб қазиш
тизими.
Қаватни ўз-ўзидан қулатишга
асосланган қазиш тизими
Қаватни мажбуран қулатишга
асосланган қазиш тизими
VIII
Комбинациялаштирилга
н қазиб олиш тизими
1
2
3
Очиқ
қазиш
бўшлиғини
камерали
қазишнингкомбинациялаштир
иган тизими
Рудани камерада магазинлаб
қазиб
олишнинг
комбинациялаштирилган
тизими
Бўшлиқни тўлдириб камерани
қазиб
олишнинг
комбинациялаштирилган
тизими
Топшириқда берилган маьлумотлардан яьни коннинг ўлчамлари


ва оғиш бурчагидан келиб чиқиб бу руда танасини қазиб олиш учун
магазинлаб қазиб олиш тизимини қўлладим.
Бу тизимни бошқа тизимлардан фарқ қиладиган асосий
хусусияти шундан иборатки, блокдаги қазилган бўшлиқ қазиш
жараёнида қўпорилган руда массаси билан тўлдирилади. Улар
массивдаги ҳолатига нисбатан катта ҳажмдаги жойни эгаллайди.
Шунинг учун қўпорилган руданинг 30% га яқини юк ташиладиган
горизонтдаги штрекга чиқариб турилади, шип билан қўпорилган руда
массаси ўртасидаги баландлик 2м га яқин бўшлиқдан иборат бўлади.
Блокдаги руда захирасини қўпориб қулатиб бўлганидан сўнг,
руданинг ҳаммаси блокдан чиқарилади. Ҳосил бўлган бўшлиқ одатда
очиқ қолдирилади, жуда кам ҳолларда тўлдирувчи материаллар
билан тўлдирилади ёки шип жинсларини ялпи қулатиб бўшлиқни
тўлдиради.
Қазилган бўшлиқни очиқ қолдириб, қазиб олиш тизимидаги каби
ёндош жинсларнинг турғунлигини таъминлаш учун қаватлар ва
камералар,
блоклараро
целиклар
ва
рудасиз
участкалар
қолдирилади. Блокни қазиб олиш жараёнида қўпорилган руда, ёндош
жинсларни қатламланиб кўчишига тўсқинлик қилади. Қўпорилган
руда, кавжойда ишчилар учун турадиган жой-асос вазифасини
бажаради.
Магазинлаб қазиш тизими руда ва ёндош жинслар маҳкам,
турғун бўлган ҳолатда қўлланилади. Қўпорилган руда зичлашиб
қолмаслиги, оксидланмаслиги ва ўз-ўзидан ёнмаслиги керак. Руда
танасининг оғиш бурчаги 55-60
0
дан кам бўлмаслиги шарт. Бу тизим
тикка яқин бурчак билан жойлашган, қалинлиги 0,5 м дан 5 м гача
бўлган, томирли руда конларини қазиб олишда кенг қўлланилади.
Руданинг қиммати фақат вариантларни танлашга таъсир этади:
қимматбаҳо рудаларни қазиб олишда уларни йўқотилиш миқдорини
камайтириш учун қаватлар ва блоклараро целиклар тиргак
мустаҳкамлагичлар билан алмаштирилади.


.Рудани магазинлаб қазиб олиш тизими
Юк ташиш штрек-1, восстаюший-2, Штрек ости целиклари-3,
шамоллатиш штреки-4.
Рудани қисқа магазинлаб қазиш тизими.


Хулоса
Мен бу курс ишини бажаришда шахта майдонини очиш,
тайёрлаш ва қазиб олиш ҳақида қўшимча билимларга эга бўлдим.Бу
ишимизни бошида назарий малумотларни келтириб ўтдим. Очиш кон
лаҳимлари, уларни вазифалари, конни очиш усуллари, схемалари
ҳақида тўхталиб ўтдим. Сўнгра шахта майдонини очиш усули ва
схемасини танладим.Бунинг учун очиладиган коннинг шароитларини
ҳисобга олиб, уни қазиб олиш учун кават остини майдалаб уриб
тушириб казиб олиш тизимини танладим. Танланган қазиб олиш
тизими бўйича назарий маьлумотлар келтирдим.Шахтани
кават
остини майдалаб уриб тушириб казиб олишда қазиб олиш блогининг
параметрларини танладим.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Сагатов Н.Ҳ. Кон ишлари асослари, Тошкент-2005.
2.Агошков М.И., Малахов Г.М., Подземная разработка рудных
месторождений. “Недра” , Москва 1966.
3.Жигалов М.Л., Ярунин С.А., Технология, механизация и организация
горных работ. “Недра” , Москва 1990.
4.Агошков М.И. Разработка рудных месторождений. Москва 1954.
5. В.А.Гребенюка, Я.С.Пыжьянова, И.Е.Ерофеева Справочник по
горнорудному делу “Недра” , Москва 1983.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish