Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


bet43/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

20—43

305
www.ziyouz.com kutubxonasi


ган. Ажойиб ранг-бараиг гуллар ва нақш лар; туширил- 
ган газламаларга боеиладиган ёғоч қолипларни маҳал- 
лий наҳқош усталар яратганлар. Чнтгарлик санъати 
узоқ даврлардан сақланиб келган.
Бадиий каштачилик ҳам ўзбекларда қадимдан тар- 
қалиб, энг севимли каоб ҳисобланади. Каштачилик кас- 
бини билмайдиган оила йўқ деса бўлади.
Узбек каштачилиги безак буюмларининг анъанавий 
турлари жуда кўп.. Масалан, палак, чойшаб, ойнахалта, 
чойхалта, зардевор, гулкўрпа, бугэлама, парда, белбоғ, 
ёствқ устига ёпиладиган такяпўш, дўппи, кўйлаьс, даст- 
рўмол, жойнамоз, нимча, маҳси кавуш ва бошқалар зўр 
бадиий дид билан безатилган буюмлардир. Узбек уста- 
лари ишлатадиган кашта усулларидан тўлдириб гул со- 
либ тўқиладиган босма, кандахаёл, ироқи, занжир каш- 
та, тагдўзи, гулдўзи ва ҳоказо орқали яратилган ажойиб 
маҳсулотлар ҳозир ҳам кенг тарқалган. Кейинги вақт- 
ларда тикув машинасида ҳар хил деворга осадиган бе- 
заклар, турли чойшаб, белбоғ, дастурхон, жияклар, 
йўлаклар ва бошқа уй жиҳозлари маиший турмушни 
безаб келмоқда. Моҳир ўзбек каштачилари яратган гў- 
зал сўзана, зардевор, 
гулкўрпа, чойшаб каби саноат 
буюмлари Германия, АҚШ, Бёльгия, Ҳиндистон каби 
хорижий мамлакатларнинг музейларида доимнй экопо- 
зицияларга айланиб қолган.
Қўлда ва машинада тўқилган сўзаналар занжир 
кашта ёки керги чамбарак усули билан жуда гулдор 
қилиб ясалган. Сўзаналарни деворларга осганлар, чой- 
шаб қилиб кўрпа-тўшак ва тахмон-токчаларга ёпган- 
лар. Сўзаналар асосан йирик шаҳарларда тўқилган, 
аммо айрим вилоятларда ўзига хос услўб ва нақшлар 
яратилган. Тикув машинаси каштачилиги билан ҳозир 
жуда кўп усталар шуғулланмоқда, уларнинг маҳсулот- 
лари янги мазмунда, ҳатто пейзаж ва меъморчилик 
нақшлари билан кашталанган. Никоҳ тўйларида келин- 
куёвлар уйи ва кўрла-тўшакЛари сўзаналар билан тўла 
безатилган. Қадимий анъаналарга кўра, ўзбек қизла- 
ри — бўлажак келинчаклар ўзларининг сеплари (ҳар 
хил каштачилик буюмларн) ни ўзлари тайёрлаши лозим 
бўлган. Кашталар қанчалик нозик ва чиройли бўлса. 
қайлиқ шунчалик юқори баҳоланган. Қизлар 7—8 ёши- 
дан бошлаб кашта тиқишга ўргатилган.
Дўппи каштачилиги ўзбёк халқининг ғурури ҳисоб- 
ланади. Бошқа амалий еанъат соҳалари сингари дўпни-
www.ziyouz.com kutubxonasi


созликда 
ҳ з м ҳар
бир жойнинг ўзига xoc услуб ва 
нақшлари ўзаро фарқланган. Бутун Узбекистон ва қўш- 
нн ўлкаларда машҳур Чуст дўпписи ўзининг шакли, 
одмн услўби, марказий қалампирли . орнаменти, қюра 
ва оқ нақшларининг мутаносиблиги билан характерли- 
дир. Дарахт кўчати ва баргларини эслатадиган ёрқин 
кўп рангли нақшлар ипак иплар билан кашталанган 
чакматўр дўппилари ажойиб санъат намуналаридан. 
Шаҳрисабзда тўла ва бой нақшлар билан безатилган 
очиқ рангли дўппилар, Қарши, Бойсун, Челак ва бошқа 
туманларда тарқалган каштали ўзига хос нақшли қа- 
вим қилиб тўқилган пилтадўзи ажралйб туради. Хоразм 
дўппн (тахъя) лари 
ҳам
ўзининг кашта услуби, шакли 
ва нақшлари билан алоҳида ўринни эгаллайди.
Узбекистонда ҳозиргача Тошкент, Чуст, Самарқанд, 
Бойсун, Шаҳрнсабз дўппилари машҳур бўлиб, улар ўзн- 
га хос нақшлар билан безатилган. Дўппиларнинг мил- 
лий турлари асосан ирақи, чуст дўппи, гилам' дўппи, 
чакма бўр, қизил гул, пилтадўзи, зардўппи деб номлан- 
ган. Дўппи тикишда кейинги йилларда янги мазмундаги 
нақшлар пайдо бўлди. Масалан, зўр каштакор усталар 
«канал», «самолёт», «парашут», «каптар» каби нақш- 
лар, исм ва рақамлар битилган дўппиларни тикиб со- 
тувга чиқарганлар.
Ҳеч бир бадиий-амалий санъат касби зардўзлик син- 
гарй катта обрў ва ҳурматга эга бўлмаган. Бундай сер- 
ҳашам санъат намуналари узоқ ўтмишда жуда кўп тил- 
га олиниб куйланган. Археологик ва тарихий маълу- 
мотларга қараганда, Урта Осиёда зарбоф кийимлар ва 
безакли бадиий буюмлар эрамизнинг бириНчи асрлари- 
дан маълум. Масалан, Тошкент вилоятининг Вревский 
қишлоғйда қазиб топилган аёл кишининг зарбоф кийи- 
ми I—II асрларга оид. Урта аср ёзма мавбаларидан 
Абдураззоқ Самарқандийнинг «Ҳиндистон 
сафарно- 
ма»сида 1442 йили Шоҳруҳ замонида Ҳиндистон билан 
Ҳирот орасида турган элчиларнинг совғалари ичида 
зарбоф кийимларнинг бўлганлиги тўғрисида хабар бор. 
Уша даврга оид1 «Ишратхона» мақбараси ҳақйдаги 
ҳужжатларда зарбоф кийимлар ҳақида баён этилади. 
Ҳиротлик шоир Васифийнинг рисолаларида ҳам зарбоф 
кийимлар ва зардўзлик касби тўғрисида маълумотлар 
келтирилган. XVII асрда яшаб ижод этган атоқли са- 
марқандлик шоир Фитрат асосан зардўзлик билан шу-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ғулланган, у кийим ва матоларга зардаи ажойиб каш- 
талар тиккан. 
^
Асримизнннг бошларига келиб зардўзликнинг ўзига 
хос мактаблари Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва бошқа 
жойларда яратилган. Чйройли қилиб безатилган қим- 
матбаҳо матодан тнкнлган зардўзи сарполар маҳаллий 
аҳолининг турли табақалари ўртасида кеиг тарқалган. 
Бу кийим-кечаклар асосан зодагонлар, амир саройида- 
гилар ва бой табақалар учун юзлаб қўли гул моҳир 
усталар томонидан юқоридан буюртириб тикилган. Ота- 
боболаридан мерос бўлган бу касб эгаларн зардан бе- 
затилган камзул, чакмон, чалвир, белбоғ, салла, дўппи, 
қулоҳ, жул ва иойафзал тикканлар. Тадқнқотчиларнинг 
таърифича, ҳеч ким, ҳатто энг катта амалдорлардан 
бирортаси ҳам мазкур 
сарполарни 
ўзига буюртириб 
кийншга ҳаққи бўлмаган, улар амир томонидан совға 
сифатида тикилиб инъом қилинган. Зарбоф кнйимлар- 
ни ҳон ёки унинг яқинлари томонидан биронта оилавий 
тантана ёки байрам муносабати билан тайёрлаш бую- 
рилган ва кейин совға ийъом қилинган. Бухорода /гўн-; 
таришгача ҳукмдорлик қилган манғитларнинг охирги 
сулоласига онд зарбоф кийимлар музейларда сақлан- 
моқда. Зардўзларнинг ғойвбона ҳомийсн Ҳазратл Юсуф 
пир ҳисобланиб, у тўғридаги афсона ва ривоятлар мах- 
сус рисолада ҳикоя қилинади. Бизнинг замонамизгача 
фақат Бухорода сақланиб келган бир ноёб амалий бе- 
зак санъати намунаси хонлик даврида подгао саройла- 
рида махсус дўконларда ишлатилган. Уша даврда Бу- 
хорода 350 га яқин зардўз усталар бўлган. Ҳозир 
зардўзликни бадиий санъат корхоналарида 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish