ўқувчига қўйилган баҳо, уйга вазифа ва ўқувчининг ота-онаси имзоси
киритилади.
Ўқувчи олган баҳоларнинг санаси ва дарс машғулотининг мавзуси синф
журналидаги сана ва мавзуга тўғри келмаслиги мумкин. Мазкур дафтарга ўқитувчилар томонидан
машғулотлар ўтказилаётганлиги ҳақида ота-оналар ўз имзоларини кўйядилар.
Дарс ва машғулотларда ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда
турган мактабнинг синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш
электрон тизимига киритиб борилади.
Дафтар ўқитувчининг ўзида сақланади ва ойлик иш ҳақи учун табел ёзиш вақтида
маомуриятга кўрсатилади. Ўкув йили охирида бошқа ҳисоботлар билан бирга мактаб рахбарига
топширилади
Машғулотларнинг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида олиб борилиши синф раҳбари
томонидан, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши ўкув - тарбия ишлари бўйича мактаб
директорининг ўринбосари томонидан назорат қилинади.
Имконияти чекланган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари билан
тарбиячи ва ўқитувчилар мунтазам алоқа ўрнатишлари лозим.
Агарда ўқувчида оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операсиялари,
шунингдек, касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган
бошқа ҳолатлар кузатилса тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган
муддатга ўқувчи ўқишдан озод этилиши мумкин.
Уйда якка тартибдаги таълимга жалб қилинган ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний
давлат аттестасияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқувчининг соғлиғи ҳолатини
инобатга олиб ўқувчининг уйида ёки мактабда ташкил этилади. . Бунда муассаса маъмурияти
буйруғи билан уйда таълим олаётган ўқувчини аттестасиядан ўтказувчи ҳайъат таркиби
тасдиқланади. Якуний давлат аттестасиясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим
олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режаси
бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари
ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «озод этилган» деган сўзлар ёзиб
қўйилади.
Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорига:
уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиниши лозим бўлган ўқувчилар рўйхатини
шакллантириш жараёнида юридик ва жисмоний шахслардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
ота-оналардан дарс жадвалига мувофиқ машғулотларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун шароит
яратишни талаб қилиш; туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига уйда якка тартибда таълим
беришнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш, интерактив усуллар ва янги педагогик
технологиялардан фойдаланиш борасидаги таклифлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларига ва
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши эга бўлиш билан бир
қаторда ўқувчини жонкуяр ва масъулиятли мутахассис ўқитувчи билан таъминлаш; ўқувчининг
имконияти ва қобилиятига мос равишда таълим-тарбия берилишини таъминлаш; ўқувчининг
мактаб ўқувчилари ва жамоаси билан ижтимоий мулоқотда бўлишини таъминлаш; ота-оналарнинг
таълим жараёни билан боғлиқ мурожаатларини ўз муддатида кўриб чиқиш ва уларда кўтарилган
масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш мажбуриятлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин
Имконияти чекланган болаларнинг атрофдагилар билан мулоқоти ва турли муносабатларда
иштироки соғлом болаларга нисбатан мураккаброқ кечади. Шунинг учун мактаб директори
ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб унинг соғлом болалар билан ўзаро мулоқот қилиш
малакасини ривожлантириш ҳамда ҳаётга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида ўқувчини
инклюзив шароитда таълим олиши учун мактабдаги дарс машғулотларига, дарсдан ташқари
ўтказиладиган
маънавий-маърифий
тадбирларга
ҳамда
коррексион-ривожлантирувчи
машғулотларга жалб қилиши мумкин. [3]
Уйда якка тартибда ўқитишни ташкил этишда ногирон болаларнинг ота-оналари ёки
қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва бурчлари:
307
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннига биноан ота-оналар ёки конуний вакиллар боланинг
қонуний хуқуқлари ва манфаатларини химоя килишлари, саломатликларини тиклашлари ҳамда
оила шароитида таълим - тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун
жавобгардирлар.
Ота - оналар ёки қонуний вакиллар уй шароитида таълим ва тарбия жараёнини ташкил
этишда иштирок этадилар:
-ўқитувчиларнинг машғулотларни белгиланган муддатларда ўтишини назорат қилиб, хар
бир ўтилган дарс ёки машғулотни имзо билан тасдиқлаб берадилар;
-болага бириктирилган ўқитувчи фаолиятидан қониқмасалар унинг ўрнига бошқа ўқитувчи
тайинлаш тўғрисида мактаб маъмуриятига мурожаат этадилар.
-уйда таълим олаётган фарзандлари учун ўрнатилган тартибда мактабдан дарслик ва бошқа
адабиётлар берилишини талаб қилишларидан иборатдир.
Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда синф раҳбарига:
дарс машғулотларининг олиб борилишини назорат қилиш; ота-оналар ва ўқувчининг
ўқитувчилар билан мунтазам ҳамкорлигини таъминлаш; ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга
олиб ота-оналар билан келишган ҳолда уни мактабда ёки синфда ўтказиладиган маънавий-
маърифий тадбирларга таклиф этиш мажбуриятлари юклатилади. [3]
Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда тегишли фан ўқитувчиларига эса ўқувчининг
имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини
таъминлаш; ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф муҳит ва
ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш; ўқувчининг маънавий-ахлоқий
сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш; ўқувчида
дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини
ривожлантириш; дарс машғулотлари режасини тузиш; дарс машғулотларига оид бўлган
ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига
қўйилган баҳоларни синф журналига ёки ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга
олиш электрон тизимига киритиб бориш мажбуриятлари юклатилади.
Синф раҳбари ва ўқитувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва
мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.[3]
Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга белгиланган тартибда қўшимча соатбай ҳақ ва
йўл ҳақи компенсасияси тўланади.
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш хақларини хисоблаш
Ўзбукистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 31-январдаги Молия
вазирлигининг “Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш хақларини
хисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3қ/қ ва 2-хх сонли қарори асосида амалга
оширилади.[4]
Ўқитувчиларга йўл ҳақи компенсасияси Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2013 йил 5 мартда 2435 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Уйда ижтимоий ёрдам
хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун
умумтаълим
мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсасияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор асосида амалга оширилади.[5]
Фойдаланилган адбиётлар рўйхати.
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022 — 2026-йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ 60-сонли Фармони
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ–4860 сон қарори
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октабрьдаги 638-сон
қарори
4.
Ўзбукистон Республикаси Халқ таълими ва Молия вазирлигининг вазирлигининг 2022-
йил 31-январдаги 3қ/қ ва 2-хх сонли қарори
5.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 мартда 2435 рақами
билан рўйхатдан ўтказилган қарори
308
Do'stlaringiz bilan baham: |