Университети



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

 
 


68 
Маъруза 2. 
АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
 
 

РЕЖА; 
1.
Археология фанининг Европада пайдо бўлиши тарихи 
2.
Археологияни XVIII аср охири XIX асрдаги ривожи 
3.
Россияда археология фанининг пайдо бўлиши. 

ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР 
Археология, археолог, хронология, ер усти археология, сув ости 
археология, ўлкашунослик, этнография, экспедиция, цивилизация, археологик 
ёдгорлик, моддий манбаа, археологик комплек ва ҳ. к.

АННОТАЦИЯ 
Археология фани ҳақида умумий тушунча. Археологияга кириш 
фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг пайдо бўлиши. Фаннинг 
предмети. Археология - халқаро фан. Археология - умуминсоният 
тарихига хизмат қиладиган фан. Археология фани иш услуби ва тадқиқот 
турлари. 
 
 
 


69 
1.
АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ЕВРОПАДА ПАЙДО БЎЛИШИ 
ТАРИХИДАН
Археология фани дунёдаги бошқа фанларга қараганда энг ёш фанлар 
қаторига киради. Ёзма манбаларнинг хабар беришича, ҳатто Вавилон 
подшоси Набонид (мил. ил. 555-538 йй.) ибодатхоналар, саройларни остки
қисмларини қаздиртириб кўрганлиги ва шу жараёнда кўплаб маълумотлар 
сақланиб қолган. Ҳатто, Британия музейида Набонид замонида Сиппара
ибодатхонасини остки қисмини қазиш жараёнида топилган, устки кисмига 
ёзув ёзилган призма шаклидагп буюм сақланади. Набонид янги Вавилон 
сулоласининг вакили, аслзода бўлиб, факат ўтмишдан қолган биноларни 
остини қазибгина колмасдан, янги биноларни ҳам жуда кўплаб қурган. 
Айтишларича, у ўзи кураётган биноларни қандай бўлишига авлод ва 
аждодлардан қолган тавсияларни топиб олмоқчи, ҳамда улардан кўп нарсани 
ўргаимоқчи бўлган. Шу билан бирга у фақат авлодлардан қолган ривоятлар, 
афсоналар, диний-илоҳий ананаларга қараб қолмасдан биринчи марта 
буюмлардан кўп нарсаларни ўрганган. Албатта, унинг археология 
борасидаги уринишлари, ҳатти-ҳаракатлари буюмларни кўришдан ва уларга 
таклид қилишдан, яъни қадимги халкларни тажрибасини ўрганишдан нарига 
ўтмаган. У ҳеч качон археологик қазишмалар олиб бораётганда тарих 
тўғрисида умуман ўйламаган. Агар, ахамонийлар сулоласининг вакили 
Куруш II Вавилони ағдармаганда балки, Набонид қадимги даврни ўрганиш 
борасида яна бирмунча ишлар қилармиди! (Colin Renfrew, Paul Bahn. 
Archaeology: Theories, Methods and Practice. London. 2004. P. 22-23) 
Ёзма манбаларда "археология" термини милоддан илгариги V асрлардап 
бошлаб учрай бошлайди. Жумладан, Платон (мил. ил. 427-347 йй.) ва Диодор 
Сицилийский (мил.ил. 80-29 йй.) ларни асарларида бир неча мартадан 
"археология" терминини учратиш мумкин. Диодорнинг замондоши Диодор 
Галикарнасский Римнинг Пуни урушларигача бўлган даврини "Рим 
археологияси" атамаси билан атагани маълум. Яқин юз йиллар кейинроқ 
яшаган яхудийларнинг машхур ёзувчиси Иосиф Флавий ўзининг яҳудийлар 


70 
тарихига бағишланган "дунё яралгандан Неронгача" номли асарини 
"Яҳудийлар археологияси" деб атади. 
Милоднинг бошларидан бошлаб "археология" атамасини ўрнига 
"antiquitates" - "қадимият", "кадимги" атамалари ишлатилиши билан бирга 
археология тушунчасидан кўра ҳам бошқа соҳаларда қўлланила бошланди. 
Яъни, бу даврга келиб "археология" атамаси бироз дифференциялашди ва 
бошқачарок мазмун касб этди. Масалан, "бадиий буюмлар кадимияти", 
"юридик ишлар кадимияти" ва ҳ.к. 
Римнинг императорлари даврида «antiquarius
» - 
яъни антикварий, 
қадимият ҳаваскори маъносида ишлатилди. Ўрта асрларга келиб 
"антикварийлар" деб қадимги қўлёзмаларни кўчириб ёзадиган ҳаттотлар 
айтилади. Уйғониш давридан бошлаб эса, барча қадимги даврларга оид 
буюмларни сақловчиларини "антикварийлар" деб айтилади. 
Юнонларнинг "археология" атамасини яна қайта "тирилтирган" олим 
Геттинген университетининг профессори Христиан Готтлиб Гейне бўлади. 
Аммо, Х. Г. Гейне археология тушунчасини ишлатар экан, унинг назарида 
бутун инсоният тарихидан қолган буюмлар эмас, балки фақат антик дунёдан 
қолган буюмларни ва ўша буюмларни классификациясини тушунган. У 
профессор сифатида студентларга дарс берар экан, маърузасини "Греция ва 
Римнинг қадимги санъат археологияси" деб атайди. 
Бу даврда классик археологияни асосан филологлар ўрганар эдилар. 
Чунки, Қадимги Греция ва Рим давридан жуда ҳам кўплаб ёзувлар 
қолганлиги туфайли филологлар айнан шу ёзувлар тарихини ўрганишар эди. 
Фақат, бу олимгина эмас, балки XIX асрнинг бошларига қадар яшаган барча 
тадкикотчиларни фақат қадимги халклардан қолган бадиий буюмлар 
қизиқтирган. Бундай нарсалар ҳақиқатдан ҳам Ўрта ер денгизи бўйларидаги 
Қадимги Греция, Рим каби давлатлар ва улар босиб олган юртлар билан 
чегараланар, натижада юкоридаги олимларни фикрини фақат ёзувлар даври 
археологияси билан шуғулланиш қизиктирар эди. Улар ибтидоий давр 
археологиясини мутлақо тушунишмас эди. Шунинг учун энг дастлабки 


71 
археологик билимларни ўрганишда кўпрок бошқа фанларни вакиллари 
шуғулланишди. Масалан, классик даври археология изланувчи олимлар учун 
Греция ва Римга оид жуда ҳам кўплаб ёзувлар қолганлиги туфайли, бу давр 
билан кўпроқ филологлар шуғулланишди. Ибтидоий давр археологияси 
билан - биология, геология, физика ва бошқа табиий фан вакиллари 
шуғулланишар эди. Аммо, классик археология ҳам, шунингдек ибтидоий 
археология ҳам битта нарсани, у ҳам бўлса инсониятни ўтмишини 
тушунишни мақсад килиб олган эди. 
Умумий археологиянинг учинчи йўналиши бу ўрта асрлар археологияси 
бўлиб, бу соҳа вакиллари ўрта асрларга дойр буюмларни ўрганиш билан 
шуғулланишди. 
XIX асрларнинг бошларига қадар ривожланган археологиянинг 
тўртинчи йўналиши ҳам бўлди-ки, у ҳам бўлса "Шарқ археологияси" эди. 
Улар Миср ва Олд Осиё худудларини ўрганиш билан шуғулланар эдилар. 
"Шарқ археологияси" ўзининг тараққиётида бевосита "классик археология" 
вакиллари билан боғлиқ эдилар. Аммо "Шарк археологияси" ўзининг 
ривожланиши давомида жуда ҳам кўплаб ёзма манбаларни топди-ки, 
натпжада археологлар биринчи маротаба ёзма манбалар билан буюмларни 
қўшиб ўрганилгандагина ҳақиқий тарих яратилиши мумкинлигини тушуниб 
етишди ва тарихнинг алоҳида бўлимини очишта муваффақ бўлишди. 
Умумий илдизлари бир бўлган археологиянинг тўртта йўналиши XX 
асрнинг бошларига келиб бирлашди ва ривожланишида тўртта алоҳида 
томирга эга бўлган бу фан кейинги тараққиётида бирлашиб беқиёс катта 
муваффақиятларга эришди, чунки бу соҳаларни ҳаммаси тарих фанига 
хизмат қилар эди. Пирамидалар тўғрисида ёзар экан, айниқса Хеопс 
пирамидаси тўғрисида алоҳида тўхталади, чунки Геродот даврида бу 
пирамиданинг ёши 2300 йилдан ошиқ бўлиб, унинг қурилиши тўғрисида 
ўйлашнинг ўзи бир мўжизага ўхшар эди. Мисрдаги пирамидалар қурилиши 
тарихини, усулларини, айниқса техник томонларини фақат Геродот 
замонидагина эмас, ҳозирда ҳам унинг охирига ета олганлари йўқ. 


72 
Геродотдан кейин ҳам қадимги санъат асарларига мурожаат қилиш ўз 
замонасининг урфу-одатига айланди. Чунки, Александр Македонскийдан 
кейин у тузган давлат ўрнида тузилган эллин давлатларининг раҳбарлари 
ўзларининг саройлари, ибодатхоналари, шаҳар ташқарисидаги уйларини ўша 
классик Эллададаги санъат асарларидан нусха олиб кўпайтиришни орзу 
қилдилар ва бу ишни кўп ҳолларда амалга оширдилар ҳам. 
Айнан эллинизм даврида яна бир ҳолат юз берди, яъни периэгесис -
мамлакатларни, шаҳарларни ва энг муҳими қадимги санъат асарларини 
тавсифини ёзиш кенг урфу-одатга айланди. Худди шундай ишлар билан 
шуғулланган одамлардан бири Полемон (мил. ил. Ill асрнинг охири, II 
асрнинг биринчи ярми) деган шахс яшаган бўлиб, ҳаётида Греция, Олд Осиё, 
Италия, Сицилия каби мамлакатларда бўлган, ҳамда кўплаб архитектура 
обидалари, ҳайкаллар ва бошка санъат асарларини ёзма баёнини берган. 
Периэгетик адабиётнинг энг охирги вакилларидан бири Павсания 
(милодни II асри) бўлиб, Эллада, Аттика, Пелопоннес, Беотия ва Фокида ва 
бу шаҳарлардаги тарихий обидалар ва санъат асарлари тўғрисида батафсил 
ёзма баён берган. 
Рим империясининг қулаши араффасида қадимги маданият обидаларига 
бўлган кизиқиш аста-секинлик билан сўна бошлайди. Бунинг сабаби, албатта 
империянинг инқирозга юз тутганлиги ва шу билан бирга христиан динининг 
кенг тарқаши муносабати билан қадимги кўп худолиликка, турли илохларга 
сиғинишга қарши сиёсат билан боғлиқ жараёнлар бошланди. Ҳар битта 
христиан дини нормаларига тўғри келмайдиган бирон-бир ҳолатга қарши 
очиқ ойдин жанг бошланди, шундай одамларни барчаси душман деб эълон 
қилинди. 
Аммо, бу даврда ҳам антик даврдан илк ўрта асрлар орқали уйғониш 
даврига кадар жуда ингичка “ип" - коллекционерлар оркали санъат 
асарларини ўтганлигини ва у нақадар ўзини таъсирини ўтказганлигини 
кўриш мумкин. 


73 
Уйғониш даврида археология фани филология билан биргаликда бироз 
бўлса ҳам жонланди. Бу даврнинг энг буюк намоёндаларидан бири 
Франческо Петрарка бўлиб, классик лотин тилини қайта тирилтирди. Унинг 
шогирдлари humanitas-инсонийлик деган терминни жорий этишди. Ўрта 
асрлардаги 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish