Университети


 ЖЕЗ ВА ТЕМИР ДАВРИ ТЕХНОЛОГИК КАШФИЁТЛАРИ



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

4. ЖЕЗ ВА ТЕМИР ДАВРИ ТЕХНОЛОГИК КАШФИЁТЛАРИ 
Жез даври (мил. ав. 2— 1-минг йиллик) — ибтидоий жамоа даврида 
жездан меҳнат қуроллари ишланган тарихий босқич. Ибтидоий одамлар бир 
неча юз ва минг йиллар давомида меҳнат қуролларини фақат тошдан ясаб 
келдилар. Мил. ав. 4-минг йилликнинг бошларига келиб, айрим жойларда 
(Узбекистан ерларида мил. ав. 3-минг йил-лик охири — 2-минг йилликда) 
турли зеб-зийнат безакларини, баъзи меҳнат қуролларини мисдан ясай 
бошлайдилар. Бу даврда мисдан ясалган меҳнат қуроллари мўрт ва юмшоқ 
бўлганлигидан мустаҳкамроқ қотишма олиш учун изланиш давом этган ва 
маълум даврдан сўнг қалайни мисга қориштириб жез (бронза) кашф этилди. 
Натижада меҳнат қуролларининг тури кўпайди, жездан кескирроқ тиғли 
қурол-яроғлар, рўзғор ва косметика буюмлари, маъбудалар, нақшдор 
муҳрлар ясала бошлади. Овчилик ва теримчилик ижтимоий ва иктисодий 
ҳаётда ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотди. От, эшак, туя ва ҳўкиздан 
транспорт воситаси сифатида фойдаланилди. Ҳайвонларга қўшиладиган 
аравалар вужудга келди. 


176 
Бу даврда хўжаликнинг, асосан, яйлов чорвачилиги ва деҳқончиликка 
асосланган и. ч. шакли қарор топди. Амударё ва Зарафшоннинг қуйи кисми, 
Фарғона водийсининг шимолий-шарқий қисми ва жанубий Сурхон воҳаси 
табиий географик жиҳатдан қадимги деҳқончиликнинг келиб чиқиши ва 
ривожланиши учун қулай бўлган. Атрофдаги чўл ва даштларда, асосан, 
чорвадор қабилалар яшаган. Бу даврда Ўзбекистон жануби ва Афғонистон 
шимолида ривожланган Бақтрия (Амударё бўйи) деҳқончилик маданияти 
вужудга келди. Ўзбекистонда учта асосий деҳқончилик воҳаси — Шеробод, 
Шўрчи ва Бандихон шаклланган. Бу жойларда қадимги илк шаҳар маданияти 
шакллана бошлаган. Жез даврига мансуб Сополлитепа, Миршоди, Мўлали, 
Жарқўтон каби уруғ жамоасининг турар жойлари — қишлоқ қўрғонлари, илк 
шаҳарлари 
ва 
қабрлар 
топилган. 
Уларнинг 
баъзилари 
қалъали, 
мустақкамланган ва айримлари мустаҳкамланмаган. Деҳқонлар воҳаларда 
буғдой, арпа, сўли, пахта етиштирганлар. Уйлардан дон омборхоналари, 
ёрғучоқлар, кетмонча, ҳовонча дасталари топилган. Кулолчи-икда чархдан 
фойдаланганлар. Сополлитепадан топилган ашёлар аҳолининг ўша даврдаги 
ҳунармандчилиги, турмуши, санъати ҳақида бой материал берди. Бу ерда 
мураккаб ва ўзига хос 3 қаторли мудофаа девори бўлган, майдони карийб 1 га 
квадрат шаклдаги кўрғон қазиб очилди. Қўрғондаги маҳаллалар кўчалар 
билан бўлинган. Уйларда мўрили ўчоқ, айрим хоналарда сандал ўрни, ганч 
сувоқ қолдиклари топилди. Топилмалар ҳунармандчилик, хусусан, 
металлургия (меҳнат ва мудофаа қуроллари, идишлар, безак, кўзгу), 
кулолчилик, тўқимачилик (ип ва ипакдан тўқилган мато қолдиклари), 
ёғочсозлик (қурилиш конструкциялари, уй жиҳозлари) ва бошқа юксак 
ривожланганлигини кўрсатди. Қалъада 20 дан зиёд кулолчилик хумдони 
очиб ўрганилди. Кулолчиликда юқори сифатли нафис идишлар (қадаҳ, кўза, 
хум, чойнак, пиёла, коса, лаган ва ҳ.к.) тайёрланган. 
Хоразмда мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмида жез даврининг 
Тозабоғёп маданияти мавжуд бўлган. Бу маданият Бургут қалъа воҳасидаги 
Тозабоғёп канали яқинидан топилган. Деҳқончилик ва ирригация тармоклари 


177 
анча ривожланганлиги билан фарқ қилади (Онгқа-2, Қават-3 маконлари, 
Кўкча-3 ва бошқа мозорқўрғонлар). Аҳоли, асосан, чўл, зоналарида томи 
қамиш билан ёпилган кулба ва ярим ертўлали чайлаларда яшаган, хонаки 
чорвачилик, захкаш ва нам ерларда обикор деҳқончилик билан шуғулланган. 
Бу даврда металл қуйиш техникаси юксак бўлган. Ясси тубли чизма 
бошоқсимон нақшланган идишлар топилган. Жез металлургияси кенг 
ривожланган. Хоразмда сўнгги жез — илк темир даврига Сувёрган (мил. ав. 
2-минг йиллик) ва Амиробод (мил. ав. 1-минг йиллик боши) маданиятлари 
мансуб. Сувёрган маданияти қабилалари ёғоч устунли тўғри бурчакли 
чайлаларда яшаган. Ўчоқ атрофидан сирти қизилга бўялган сопол идишлар 
топилган. Топилмалар ичида микролитлар кўп учрайди. Бу маданият 3 
босқични (Қамишли, Бозор, қалъа, Қовунчи) ўтган. Уруғ жамоалари овчилик, 
подачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Ижтимоий ҳаётда дастлаб 
она уруғи анъаналари кучли бўлган, лекин кейинги икки босқичда 
эркакларнинг жамоадаги мавқеи ортган. Аёллар эрларга иқтисодий жиҳатдан 
қарам бўла борди. Катта оила жамоаларида ота ҳуқуқи қарор топиб 
мустаҳкамланди. Энди қариндошлик отага қараб белгиланди, уруғлар 
ичидаги муносабатлар отанинг иқтисодий ва ҳуқуқий ҳукмронлиги асосида 
қурилиб, болалар ота мулкига меросхўр бўла бошлади.
Амиробод маданияти одамлари ярим ертўла уйларда яшаган, 
уйларнинг марказида катта ўчоқ бўлган. Сопол идишлари таги ясси, дағал 
ишланиб, бошоқсимон накш берилган. Аҳоли уруғ жамоаларига бирлашиб 
деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Суғориш тармоқлари яхши 
ривожланган. Яккапорсон-2 дан жез игна, ўроқ, суяк дастали бигиз, ўқ-ёй 
пайконлари топилган. 
Фарғона водийсида сўнгги жез даврига мансуб Чуст маданияти 
аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик, чорвачиликдан иборат бўлган. 
Хом ғиштдан уйлар ясалган, мудофаа иншоотлари қад кўтарган. (қадимги 
Далварзинтепа). 


178 
Қуйи Зарафшоннинг Замонбобо маданияти сўнгги жез даврининг 
Андроново маданиятита жуда яқиндир. Андроново маданиятининг юқори 
босқичига мансуб ёдгорликлар Хоразмда, Тошкентдаги Кўкча мозорида, 
Бухоро вилояти Қоракўл туманида, Ургут туманининг Мўминобод 
қишлоғида, Чирчиқ дарёси бўйида — Аччиқкўл ва Сергели тепаларида 
топилган. Тошкент воҳасида сўнгги жез — илк темир даври Бурганли 
маданиятида аксини топган. Бу вақтда ибтидоий жамоа даври шиддат билан 
емирилиб, қабилалар ўртасида дастлабки синфий муносабатлар вужудга 
келди. 
Жуда кенг тадқиқотлар натижасида шу нарса аникландики, мил. ав. 2-
минг йилликнинг охири ва 1-минг йилликнинг биринчи чорагида Ўрта Осиё 
ҳудудида дастлабки қадимги давлат тузилмаларининг пайдо бўлиши 
кузатилади. Қарнаб чўлдан шу маданиятга оид қадимги маъдан конини 
топилиши (1999) қадимги Хоразмдаги давлатчиликнинг иқтисодий негизлари 
кучли бўлганидан далолат беради. 
Темир даври, илк темир даври — инсониятнинг ибтидоий жамоа ва илк 
ишлаб чиқарув хўжалиги шаклланаётган тарихидаги давр. Фанда тош ва жез 
деб юритилган даврлардан сўнг инсоният ҳаётида содир бўлган тарихий 
босқич. Бу давр хўжаликда оҳангарлик (темир металлургияси) юзага келиши, 
таркалиши ва темир қуроллар ишлатилиши билан белгиланади. «Темир 
даври» атамаси, гарчи антик дунёда тош, жез асри тушунчалари қаторида 
юзага келган бўлсада, фанга 19-асрнинг ўрталарида даниялик археолог 
К.Ю.Томсен томонидан киритилган. Рудадан темирни ажратиб олиш усули 
дастлаб Миср ва Месопотамияда (мил. ав. 3-минг йилликнинг 1-ярмида) 
кашф этилган. Кейинроқ (мил. ав. 2-минг йилликнинг охирида) бу усулни 
юнонлар билиб олишган. Мил. ав. 11-асрдан бошлаб Фаластин, Сурия, Кичик 
Осиё, Закавказье, Ҳиндистон ва Хитойда хўжалик ва ҳарбий қурол-аслаҳалар 
ясашда темирдан кенг миқёсда фойдаланилган, сўнгра темир асбоблар ясаш 
Эрон ва Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқала бошлаган. Темир (метеоритдан 


179 
ташкари) Америка, Австралия, Тинч океаннинг аксарият оролларида ва 
Шимолий минтақаларда 16—17-асрларда маълум бўлган. Темир табиатда 
ёмби сифатида учрамайди. У руда заррачалари тўпламини юмшоқ 
хамирсимон ҳолатга киритиш усули билан олинган. Бу усул темир рудасини 
900— 1350° атрофида қиздириб махсус қўраларда босқондан конуссимон най 
орқали ҳавони пуфлаб кучайтириш йўли билан бажарилган. Қўра тубида 
крица (1 — 5 кг лик ғалвирак темир бўлаги) ҳосил бўлиб, уни оловда 
қиздириб, сувга ботириб, сандонда болға билан уриб тобланган. Натижада 
темир рудаси зичланиб, тошқоллардан тозаланган. Бироқ олинган соф темир 
жуда юмшоқ, ундан ясалган меҳнат қуролларининг сифати паст бўлган. Мил. 
ав. 9—7-асрларга келиб металлга термик усул билан ишлов бериш кашф 
этилиб, уни пўлатга айлантирилиши янги материал — темирнинг кенг 
тарқалишига сабаб бўлади. 
Темир даврида ишлаб чиқаришда буюк техника ўзгаришлари юз берди. 
Темир рудасининг мис ва қалайга нисбатан табиатда сероблиги, мустаҳкам 
сифати унинг ишлаб чиқаришда ва ҳарбий соҳада тез ва кенг тарқалишига 
олиб келди. Айниқса, қишлоқ хўжалигида темир қуроллардан фойдаланишга 
ўтиш катта воқеа бўлди. Чунки деҳқончилик майдонларини кенгайтиришда 
темир асбоб ва куроллар (болта, кетмон, курак), айниқса, темир тишли омоч 
каби мустаҳкам мосламалар пайдо бўлди. Темир даврида деҳқончиликдан 
ҳунармандчилик ажралиб чиқиб, алоҳида ишлаб чиқариш хўжалигига 
айланди. 
Темирнинг кенг тарқалиши билан ишлаб чиқариш хўжаликларининг 
ривожланиб бориши шубҳасиз, ижтимоий ҳаётни ҳам тубдан ўзгаришига 
олиб келди. Йирик қишлоқлар ҳунармандчилик ва ўзаро айирбошлаш савдо 
марказига айланиб, шаҳарлар қад кўтарди. Улар хомғишт ва пахсадан бино 
қилинган баланд ва қалин деворлар билан ўраб олинди. Шундай қилиб, 
темир ва пўлат буюмлардан кенг кўламда фойдаланиш Ўрта Осиё шаҳар ва 
қишлоқлари тараққиётига ҳам самарали таъсир этди. 


180 
Ўзбекистонда темир даврига оид ёдгорликларни саналаштириш ва 
дастлабки туркумларга ажратилишига дойр тадқиқотлар С.П.Толстов, А. И. 
Тереножкин ва Я. Ғуломовлар томонидан амалга оширилган. Ўзбекистон 
ҳудудида темир даври ёдгорликлари мил. ав. 8-6-асрларга мансуб. Улар 
Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларида 
ва Фарғона водийсида ўрганилган; Кўзалиқир, Қалъалиқир ва Дингилжа 
сингари қадимги қалъа ва қишлоқ, шаҳар харобалари, Тагискен ва Уйгарак 
қабристон-қўрғонлари, Бўкантов қоятош суратлари текширилган. Темир 
даврида қадимги Хоразм ҳудудларида дастлабки йирик суғориш иншоотлари 
вужудга келган. 
1960-70-йилларда 
Сурхондарёда 
Кучуктепа, 
Жондавлат 
ва 
Қизилтепанинг қуйи қатламлари, Пачмоқтепа, Қизилчатепа ёдгорликлари 
ўрганилди. Л.И. Альбаум Кучуктепадан мил. ав. 6-4-аcрларга оид уй-жой 
қолдиклари, кулолчилик, темирдан ясалган уй-рўзғор ва деққончилик 
буюмларини топган. 60-йилларда Бухоро вилоятида Хазора ёдгорлиги ва 
Сармичсой петроглифлари текширилди. Қашқадарёда темир даврига оид 
Чимқўрғон ёдгорлиги (1972) ўрганилди. 1973 йилда Чордара истеҳкоми 
(Конимех тумани) ва Ромуштепа (Жондор тумани) текширилди. 
Темир даврига мансуб археологик ёдгорликлар Тошкент вилоятида 
Бурганликтепа, Қовунчитепа, Туябўғизтепа ва Бурчмулла хазинаси, Фарғона 
водийсида эса, Эйлатон ёдгорлиги ва Оқтош қабристони асосида ўрганилган.
80-90-йиллардан Кўктепа (Самарқанд вилояти), Ерқўрғон ва Узунқир 
(Қашқадарё вилояти) каби мил. ав. 7-6-асрларга оид нодир обидаларда 
археологик қазишлар ўтказилди. Бу ёдгорликларнинг тадқиқотларида Р. 
Сулаймонов, М. Филанович, А. Сагдуллаев, М. Исамиддинов, Ш. 
Шайдуллаев, Ш. Одилов, Б. Матбобоев ва бошқаларнинг ҳиссаси катта 
бўлди. Темир даврига оид ёдгорликларнинг тадқиқот натижалари, шубҳасиз, 
Ўзбекистон 
тарихининг 
энг 
муҳим 
масалаларидан 
ҳисобланади. 
Шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши шаҳарлар ва мамлакатлараро 


181 
савдо-сотиқ 
муносабатларининг 
ривожи 
ҳамда 
илк 
давлатчилик 
тизимларининг шаклланиши ва ривожи тарихини ўрганишда самарали 
натижалар бермокда. Чунки, темир даврида мамлакатимиз ҳудудида Хоразм, 
Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона каби қадимги тарихий-маданий ўлкалар 
шаклланиб, Катта Хоразм, Юнон-Бақтрия (Бахтар) подшолиги, Суғд 
маҳаллий ҳокимлар конфедерацияси, Қанғ давлати ва Фарғона афшинлари 
каби ҳокимиятлар ташкил топган эди. 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish