2.1.Илмий-педагогик фаолият давомида талабалар
томонидан бажариладиган вазифалар
Низомий номли ТДПУ магистрант талабалар илмий-педагогик иш амалиётини ташкил этиш “Магистрлик дастурига қўйиладиган талаблар”га мувофиқ равишда амалга оширилиши кўзда тутилади.
Давлат таълим стандарти кўзда тутган ихтисослик фанлари магистрда замонавий илмий билимлар олиш, тубдан касбий ихтисослашиши, илмий-педагогик фаолият бўйича билимларни
Низомга асосан магистр:
Илмий-педагогик амалиёт натижалари бўйича:
- янги педагогик ва ахборот технологиялари, ўқув-тарбиявий жараёнини фаоллаштириш услублари, талабалар билимларини рейтинг назорат тизимида баҳолаш;
- мустақил ўқишнинг ташкилий ва ўқув –услубий таъминоти, узоқдан ўқишнинг технологиялари;
- ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши керак;
- турли машғулотларни ўтказиш, маъруза матнлари ва машғулотлар ўтказиш режаларини тузиш;
- талабалар билимлари назоратининг ташкилий ва ўқув-услубий таъминотини режалаштириш;
- тарбиявий ишнинг ташкилий ва ўқув-услубий таъминоти бўйича тажрибага эга бўлиши керак.
Илмий-педагогик амалиёт, одатда, олий таълим муассасаларида ўтказилади. Бундай амалиётни икки томонлама ва бошқача келишувлар асосида хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ўтказиш мумкин.
Илмий-педагогик амалиёт:
- ихтисослик фанлари бўйича турли машғулотларни ўтказиш бўйича тажриба орттириш;
- маърузалар матнлари ва машғулотлар ўтказиш режаларини тузиш;
- янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш;
- талабалар билимларини рейтинг -назорат қилиш тизимини ўрганиш ва қўллаш;
- талабалар мустақил билим олишининг ташкилий ва ўқув-услубий таъминотини ўрганиш;
- услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;
- тарбиявий ишларни олиб боришни кўзда тутади.
Илмий педагогик иш магистратура ўқув жараёнининг муҳим узвий бўлаги бўлиб, унинг мақсади олий таълим муассасаси ўқитувчиси сифатида тайёрланаётган магистрантларнинг эгалланган илмий-назарий билимларни бевосита амалий тадбиқ этиб, илғор педагогик технологиялар асосида билим бериш педагогик маҳоратини эгаллашларини таъминлашдан иборат.
Магистрантларнинг илмий педагогик иш ва даврида ўзларининг магистрлик диссертацияси мавзусидаги илмий изланишларида педагогик тажриба-синов ишларини ўтказишлари ва олинган натижалар асосида мазмунан бойитишлари ҳам назарда тутилган бўлади.
Университет бўйича илмий педагогик иш ўтказиш давомида магистрантларга бир қатор вазифалар қўйилади ва уларнинг илмий раҳбарлари томонидан бевосита назорат қилинади.
Низомий номидаги ТДПУда магистратура ўқув жараёни жадвалига кўра илмий-педагогик иш семестрлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
|
Фаолият турлари
|
Семестрлар бўйича юклама
|
1семестр
|
2семестр
|
3семестр
|
4семестр
|
1
|
Илмий педагогик иш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |