2.3.Илмий фаолиятнинг IV босқичи (4- семестр)
Малакавий амалиёт (6- ҳафта)
Ҳозирги кунда республикада таълим- тарбия ва илмий- педагогик тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш ва замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали соҳада юқори кўрсаткичларга эришишга катта аҳамият берилмоқда. Бунда юқори малакали ва рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия бериш тизими ўтказилаётган ислоҳотлар талаблари билан чамбарчас боғланиши муҳим аҳамият касб этади.
Замон талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосидаги таълим ва тарбия бериш, унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.
Барча фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётнинг ўрни беқиёс.
Магистрант талабаларни малакавий амалиётини ташкил этиш “Магистрлик дастурига қўйиладиган талаблар”га мувофиқ равишда амалга оширилиши кўзда тутилади.
Малакавий амалиёт магистратура ўқув жараёнининг муҳим узвий бўлаги бўлиб, унинг мақсади олий таълим муассасаси ўқитувчиси сифатида тайёрланаётган магистрантларнинг эгалланган илмий-назарий билимларни бевосита амалий тадбиқ этиб, ўқув жараёнининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари ҳақидаги илғор педагогик технологиялар асосида билим бериш педагогик маҳоратини эгаллашларини таъминлашдан иборат. Магистрлар малакавий амалиёти мутахассисларни тайёрлашда Давлат таълим стандартига, хусусан ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у таълим жараёнининг бевосита таркибий қисми ҳамда давоми ҳисобланади.
Малакавий амалиётнинг асосий мақсади - битирувчини бевосита таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш, ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, олий таълимда илмий ва педагогик фаолият олиб бориш кўникмаларини тўлиқ шакллантиришдан иборат.
Магистрантларнинг малакавий амалиёт даврида каферада ўқитиладиган фанларга бириктирилади ва шу фан бўйича ўқув –методик мажмуа яратишда иштирок этади, шу билан бирга ўзларининг магистрлик диссертацияси мавзусидаги илмий изланишларида педагогик тажриба-синов ишларини ўтказишлари ва олинган натижалар асосида мазмунан бойитишлари ҳам назарда тутилган бўлади.Белгиланган 8 ҳафта давомида магистрантлар бакалавр таълим йўналишида амалий , лабаратория , семинар машғулотларини календар- тематик режалаштириш мувофиқ тарзда олиб борадилар. Ўқув методик мажмуани қайта яратиш ва янгилаш жараёнида магистрант замонавий ва илғор педагогик технологияларни қўллаган тарзда шакллантириши керак.Магистрант томонидан ўқув услубий мажмуага киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ўз самарасини бериши керак.
Университет бўйича малакавий амалиёт ўтказиш давомида магистрантларга бир қатор вазифалар қўйилади ва уларнинг илмий раҳбарлар ва кафедрадаги малакавий амалиёт бўйича масъул шахс томонидан бевосита назорат қилинади:
- Мутахассислик фанлари бўйича олган назарий билимларни чуқурлаштириш ва уларни
малакавий амалиёт даврида мустаҳкамлаш;
- кафедранинг бошқарув тузилишини ўрганиш;
- Кафедра раҳбарлари ва мутахассисларининг хизмат вазифаларини ўрганиш;
-амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши;
-амалиёт даврида кафедранинг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсиниши;
-амалиёт раҳбарига барча топшириқларни бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисобот
бериши ва амалиёт бўйича тест -синов топшириши шарт
Низомий номидаги ТДПУда магистратура ўқув жараёни жадвалига кўра малакавий амалиёт семестрлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Do'stlaringiz bilan baham: |