Университети магистратура бўлими


Дастурнинг мақсад ва вазифалари



Download 357 Kb.
bet2/20
Sana08.11.2022
Hajmi357 Kb.
#862624
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
15866 IPI va ITI

1.1.Дастурнинг мақсад ва вазифалари
Илмий фаолият даврининг асосий натижаси ҳисобланган диссертация иши мавзуси ишлаб чиқариш, таълим, иқтисодиёт, фан-техника соҳаларидаги илғор ва долзарб масалаларга бағишланиб, муайян бир вазифанинг илмий асосланган ечимини топишга, тавсиялар ишлаб чиқишга, статистик маълумотлар таҳлилига қаратилган бўлиши шарт.
Ҳар бир талабага илмий-тадқиқот, илмий-психологик ва илмий- педагогик йўналишлари бўйича кафедрада яратилган базадан мавзулар тақдим этилади. Шунга биноан, ҳар бир талаба илмий раҳбари билан келишган ҳолда ўзига мавзу танлайди.
Илмий-тадқиқот иши таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари базасида ўтказилиши мумкин бўлиб, ушбу муассасалар мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлашда тадқиқотларни ўтказиш майдончаси сифатида қаралади. Магистрант талабаларнинг илмий-тадқиқот иши олий таълим муассасаси, илмий-тадқиқот лабораториялари, академия ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, корхона ва ташкилотларнинг тадқиқот бўлинмаларида умумтаълим ва махсус мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, махсус мактаб, мактаб-интернатлар, лицей, колледжлар базасида ўтказилиши мумкин. Илмий-тадқиқот иши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳолда хорижий давлатларнинг таълим муассасалари, илмий марказлари, корхона ва ташкилотларида ўтказилиши мумкин.
Илмий-тадқиқот ишида магистрлик диссертацияси юзасидан материалларни тўплаш ва бибилиографияни тузиш учун талабаларнинг кутубхоналарда ишлаши зарурий шарт сифатида кўрилади.
Илмий-тадқиқот иши:
- магистратура ихтисослиги бўйича намунавий моделлар, объект ва жараёнларни тадқиқ қилиш усулларини ўрганиш;
- тажриба тадқиқотларининг илмий техник таъминотини ўрганиш;
- тажриба тадқиқотлар ўтказиш;
- тажриба тадқиқотлари натижаларини қайта ишлаш, уларни таҳлил қилиш, хулоса ва тавсиялар тузишни кўзда тутади.
Олий таълим таълим томонидан тасдиқланган “Магистратура ҳақида”ги Низомда кўрсатилган илмий-тадқиқот иши икки босқичда яъни:
- илмий–тадқиқот иши
-магистрлик диссертациясини тайёрлашдан иборат.
Илмий иш олиб борувчи магистрант ўз фаолиятини илм-фанда шу масала бўйича қандай фикрлар олға сурилганини, қандай ютуқларга эришилганини ўрганиш билан бошлаши ва билимларни ўзлаштириши зарур. Магистрант ўзи танлаган мутахассислик бўйича мавжуд бўлган илмий меросни чуқур ўрганиши, унинг камчилик томонларини кўра билиши, ютуқларидан баҳраманд бўлиши, изланишни давом эттириб, шу ҳодисани ўрганишга ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Магистрлик диссертацияларининг мавзулари кафедранинг илмий-тадқиқот йўналишига, таълим тизимида амалга оширилаётган Республика “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да кўзда тутилган ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга мос бўлиши керак.
Магистрлик диссертациясининг мавзуси ҳар бир мутахассислик бўйича тавсия этилган мавзулар банкидан магистрант томонидан мустақил танлаб олинади. Мавзу танлаш жуда маъсулиятли вазифалардан бири ҳисобланади. Бунда магистрант талабага кафедранинг етук профессор-ўқитувчилари маслаҳат беради.
Мавзу магистрантнинг асосий ихтисослик фани бўйича белгиланиши мақсадга мувофиқдир. Буна магистрантнинг амалий тажрибаси, муаммоларни билиши, педагогик жараёндаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тахлил қила олиш имконияти, чет тилини билиши, хорижий ҳамда республика таълим тизимидаги эришилган ютуқларни назарда тутиши муҳим аҳамият касб этади.
Диссертация мавзусининг тўғри танланиши унинг муваффақиятли якунлинишини таъминлайди.
Магистрантга илмий раҳбарни бириктириш ҳам мавзу танланиш жараёнида амалга оширилади.
Агарда тавсия этилаётган мавзуга илмий раҳбарликка бир нечта номзод кўрсатилса, магистр талаба нафақат мавзуни, балки илмий раҳбарни ҳам мустақил танлаш имкониятига эга бўлади. Магистрлик диссертациялари мавзулар банкини яратишда мутахассислик кафедраси билан ҳамкорлик шартномаси тузилган илмий-тадқиқот институтлари илмий ҳодимлари, бошқа олий ўқув юртлари профессорларини жалб этишлари мумкин.
Мавзу танлаб олингач, институт Илмий-услубий Кенгашида муҳокама этилиб, тасдиқланади. Сўнгра магистрант икки йиллик илмий фаолияти бўйича шахсий режа тузиб чиқиши ва шу асосда фаолият юритиши лозим (1-илова).
Магистрлик диссертациясининг бажарилиши асосан шу ихтисослик бўйича фан доктори илмий даражасига ва (ёки) ихтисосий кафедра бўйича профессор илмий унвонига (истисно тариқасида фан номзоди илмий даражаси ва доцент илмий унвонига) эга педагог раҳбарлигида амалга оширилади.


1.3. Илмий фаолият юкламасининг семестрлар бўйича тақсимоти



Фаолият турлари

Семестрлар бўйича юклама

I семестр (20 ҳафта)

II семестр
(20 ҳафта

III семестр
(20 ҳафта)

IV семестр

1.

Илмий-педагогик

4

3

6




2.

Илмий-тадқиқот

14

15

16




3.

Магистрлик диссертациясини тайёрлаш










20

4

Малакавий амалиёт










16




Download 357 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish