Расм 1. Юқори босимда этиленнинг гетероҳалқали (мет)акрилатлар
билан сополимерлари олиниш технологик схемаси
1 – резевуар; 2, 3 –компрессорлар; 4 – инжекцион аралаштиргич; 5–
қувур-ли реактор; 6, 8, 10, 13 – ажратгичлар; 7, 9, 14 – совутгичлар; 11 –
компрессор; 12 – мономер идиши; 15 – экструдер; 16 – аралаштиргич.
I – этилен; II – гетероҳалқали мономер эритмаси; III – қайтиб келадиган
гетероҳалқали мономер эритмаси; IV – модификатор; V – инициатор; VI –
кислород; VII – паст молекулали сополимер; VIII – сополимер; IX –
эритувчи; X – турғунлаштирувчи қўндирма.
Сополимер эритмаси оралиқ ажратгич 6 нинг пастки қисмдан
экструдер 15 га келгач, ундан аралаштирич 16 га жўнатилади. Бу ерда
ҳарорат 100
0
С атрофида бўлганда келиб тушаётган эритувчининг маълум
миқдорида сополимернинг эриши содир бўлади, бунинг натижасида эса
товар қўринишидаги сополимерли турғунлаштирувчи қўндирма ҳосил
бўлади.
V
I I
I
V
I
I
VII
V
VI
I
X
I
X
II
I
VII
I
1
2
3
5
4
6
1
4
1
3
1
2
1
1
4
7
8
9
1
0
1
6
1
5
417
Шундай қилиб, турғулаштиручи қўндирма хусусиятига эга этилен ва
гетероҳалқали метакрилат сополимерлари синтез қилинди, сополимерланиш
жараёнига турли омиллар таъсири ўрганилди, шунингдек сополимерли
қўндирмаларни олишнинг принципиал технологик схемаси яратилди.
ШАКАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЧИҚИНДИСИ ДЕФЕКАТ АСОСИДА
ЮҚОРИ САМАРАЛИ СОРБЕНТЛАР ОЛИШ
Азимова Д.А.
,
Салиханова Д.С.
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти
Сўнгги йилларда Республикамизда ишлаб чиқариш корхоналарининг
ривожланиши билан бир қаторда чиқинди сувлар ҳосил бўлиши ортиб
бормоқда. Хозирда ушбу чиқинди сувлар ер усти ва ер ости сувларига
сезиларли даражади зарар келтириб экологик муаммоларни келтириб
чиқармоқда.
Чиқинди сувларни механик, кимёвий, физик кимёвий ва биологик
усуллар билан тозалаш мумкинлиги кўплаб адабиётларда келтирилган.
Чиқинди сувларнинг ҳолати ва ифлосланиш даражасига қараб келтирилган
усуллардан алоҳида ёки биргаликда қўллаш мумкин. Ҳозирда физик-кимёвий
усуллардан коагуляциялаш, оксидлаш, адсорбциялаш ва бошқалар жуда кенг
фойдаланилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Республикамизда мавжуд иқтисодий
арзон маҳаллий хом ашё ресурслар асосида сорбентлар олиш ва олинган
сорбентлардан фойдаланиб саноат чиқинди сувларини тозалаш муҳим вазифа
ҳисобланади. Шуни айтиш жоизки, ҳозирги кунда шакар ишлаб чиқариш
жараёнида йилига биргина Хоразм вилоятида қарийб 28-32 минг тонна
дефекат чиқиндиси тўпланиб қолмоқда. Улар асосида сорбент олишни ўз
олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Лаборатория шароитида дефекат асосида сорбент олишда биринчи
дефекатнинг кимёвий таркиби таҳлил қилинди ва 300-700°С да термик
қиздирилди. Олдиндан тайёрланган таркибида 0,01-0,04 М гача бўлган мис
сульфат эритмасига термик қиздирилган дефекат намунасидан 2-5% солиб,
30 минут давомида хона ҳароратида магнит аралаштиргичда аралаштирилди,
418
сўнгра аралашма фильтрлаб, фильтрад таркибидаги миснинг сорбентга
ютилиш даражасини UV/VIS Spectrophotometr да ўрганилди. Олинган
натижалар расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |