Америка Қўшма штатларида инновацион ривожланиш. АҚШда илмий асосланган янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ‘‘университет-ишлаб чиқариш” концепциясида ўз аксини топган. Бугунги кунда жаҳон бозоридаги инновацион теҳнологиялар ва илмий ишланмаларнинг йиллик айланмаси 4,5 трлн. АҚШ долларидан ортиқ ҳисобланади. - АҚШда инновацион иқтисодиётнинг ривожланишида йирик технопарклар, бизнес-инкубаторлар, венчур жамғармалар, махсус иқтисодий зоналар ва молия-саноат гуруҳлари муҳим аҳамият касб этган.
- АҚШда яратиластган инновацияларнинг учдан икки қисми давлат ва тадбиркорларнинг шериклиги асосида, жумладан университетлар, давлат лабороториялари ва илмий-тадқиқот институтлари иштирокида амалга оширилмоқда.
- Буюк Британия
- Буюк Британияда инновацион ривожланиш моделининг асосини таълим муассасалари ташкил килади. Инновацион цикл босқичлари ҳам тўлиқ бўлиб, амалий, фундаментал илмий-тадкикогларни амалга оширилиши ва уларни тижоратлаштириш учун етарли шарт - шароит яратилган. Шунингдек, солик имтиёзлари, ингеллектуал мулкни ҳимоялаш, лойиҳаларни имтиёзли молиялаш оркали давлат томонидан инновацион фаолият қўллаб- кувватланади.
- Буюк Британияда тахсил олаётган хорижий талабалар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради. Жумладан, мамлакатнинг нуфузли таълим даргоҳларида йилига 420 минг нафардан кўп хорижий талабалар тахсил олади. Уз навбатида давлат томонидан юкори малакали кадрларни жалб қилиш максадида турли грантлар берилади. Шунинг учун Буюк Британияда илмий салохиятли кадрлар сонининг ўсиши, умумий меҳнат ресурсларининг ўсиш темпига нисбатан тезроқ ҳисобланади.
- Бугунги кунда Буюк Британия олимлари инсонларнинг ДНК таркибини ўрганиш, клонлаштириш, юқори ўтказувчанлик, радиофизика, озон туйнуги, компьютер томографияси, молекуляр биология, фармацевтика борасидаги кашфиётлари учун олинган Нобель мукофотлари АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради.
- Буюк Британияда интеллектуал мулкка эгалик хуқуқи бевосита таълим муассасалар ёки илмий тадқиқот институтларига берилган. Шунинг учун илмий ходимлар ва олимларнинг ишланмалари учун олий таълим муассасалари масъул хисобланади.
- Лафборо университетида фойда куйидагича таксимланади: аввал илмий ишланмани бозор ҳаражатлари, яъни патентлаштириш, маркетингини юритиш, сафар ва бизнес-режа кабилар тўлик копланади. Шундан сўнг қолган даромаднинг 50 %ни кашфиётни амалга оширган олим, 25 %ни — факультет ва 25 %ни университет кошидаги илмий ишланмаларни тижоратлашувини ташкил қилуви офис олади.
- Бугунги кунда юқори таълим сифат кўрсаткичига эга бўлган Оксфорд университети қошида ташкил қилинган “1315-инновацион” компанияси асосан инновацион технологияларни трансферини ва илмий ишланмаларни савдосини ташкил этади. “1315-инновацион” компанияси 1997 йилда ташкил этилган бўлсада, 10 йилдан кейин фойда олишга эришган.
- Буюк Британиянинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари 3 та йўналишда шаклланган:
- Давлат сектори (амалий ва фундаментал тадкиқотлар олиб боради)
- Олий таълим сектори (фундаментал тадкиқотлар олиб боради)
- Хусусий сектор (амалий тадқиқот ва ишланмалар олиб боради, ҳамда янги технологияларни истеъмолчиси ёки буюртмачиси бўлади).
Do'stlaringiz bilan baham: |