Унинг болалик йиллари даҳшатли ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар даврига тўғри келади. Биринчи жаҳон уруши бошланган пайтда Василий атиги саккиз ёшга тўлганди



Download 16,96 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,96 Kb.
#52209
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Унинг болалик йиллари даҳшатли ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар даврига тўғри келади. Биринчи жаҳон уруши бошланган пайтда Василий атиги саккиз ёшга тўлганди. У Россияда рўй берган инқилобнинг бевосита гувоҳи бўлганини ва Петрограддаги Қишки саройнинг ёнида Лениннинг омма олдида сўзга чиққан ҳолати хотирасида ҳанузгача муҳрланиб қолганлигини айтади.
Америкалик иқтисодчи Василий Васильевич Леонтьев Санкт-Петербургда (Россияда) иқтисодиёт профессори Василий Леонтьев ва Евгения Леонтьева (қизлик фамилияси – Беккер) оиласида дунёга келади. 1921 йилда у Ленинград университетига ўқишга киради, аввалига фалсафа ва социологияни, кейинчалик иқтисодиётни ўргана бошлайди. 1925 йилда мазкур олийгоҳни битириб, Берлин университетида ўқишни давом эттиради. 1927–1928 йиллар давомида ўзининг профессионал карьерасини Киль университетида кичик илмий ходим сифатида бошлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Леонтьев 22 ёшида иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга бўлади.
1929 йилда В. Леонтьев Хитой темир йўллари вазирлигида иқтисодиёт маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритади. 1931 йилда АҚШга кўчиб кетиб, Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюросига ишга киради. 1932 йилда шоира Эстелл Ҳелен Марксга уйланади. Уларнинг яккаю ёлғиз қизи Светлана Алперс кейинчалик Берклидаги Калифорния университети санъат тарихи профессори даражасига етди.
Леонтьев ўзининг узоқ муддатли фао­лиятини 1931 йили АҚШнинг Гарвард университетида иқтисодиёт муаллими сифатида давом эттиради. 1946 йилда у ҳақиқий профессор даражасига эга бўлади.
1948 йилда Леонтьев Гарвард иқтисодий тадқиқотлар лойиҳасига – Иқтисодий тадқиқотлар марказига асос солади ва бу ерда директор лавозимида иш юритади. Марказ фаолияти 1973 йилгача давом этади.
Шу даврда у “харажатлар – ишлаб чиқариш” (input–output) иқтисодий таҳлил услубини ишлаб чиқди. Бу услуб капиталистик (бозор) иқтисодиёт тармоқларида ижтимоий маҳсулотнинг айрим қисмларини ўзаро алмаштиришнинг конкрет жараёнларини тадқиқ қилишга йўналтирилгандир.
Бундан ташқари, Леонтьев 1953 йилдан то 1975 йилгача Гарвард университетида Генри Лис номидаги сиёсий иқтисод кафедрасини бошқаради. 1975 йилдан Нью-Йорк университети профессори, Иқтисодий таҳлил институти ташкилотчиси бўлиб ишлади.
Айтиб ўтиш жоизки, Леонтьев умри давомида қуролсизланиш иқтисодиётига ҳам катта қизиқиш билан қарайди ва ушбу мавзу унинг тадқиқот объектига айланади.
Унинг илмий асарлари юксак таҳлил услуби ва умумий иқтисодий муаммоларга бўлган кенг кўламли қизиқиши билан ажралиб туради. Леонтьевнинг ўзи малакали математик бўлишига қарамай, дунёда рўй бераётган иқтисодий муаммоларни математик назария асосларига таянган ҳолда шарҳлашга қарши туради. Унинг фикрича, иқтисодиёт амалий фан бўлиб, унинг назариялари ҳаётга эмпирик тарзда (тажрибага асосланган ҳолда аниқлаш) тадқиқ этилсагина фойда келтириши мумкин.
Унинг бу нуқтаи назари 1941 йилда чоп этилган “Америка иқтисодиёти тузилмаси, 1919...1929 йй.: мувозанат таҳлилининг эмпирик қўлланилиши” (“The Structure of the American Economy, 1919...1929: An Empirical Application of Equilibrium Analysis”) деб номланган биринчи китобидаёқ кўзга яққол ташланади.
“Харажатлар – ишлаб чиқариш” иқтисодий таҳлил услубини баён эувчи ушбу илк илмий асари Леонтьевни иқтисодиёт соҳасида буюк новатор сифатида танилишига сабаб бўлади. Бироқ унинг бу тизимини дунё мутахассислари дарҳол тан олмайди. Чунки бу пайтда капиталистик мамлакатлар Буюк турғунлик даврини бошдан кечираётган ва энг оғриқли муаммолардан асосийлари ишсизлик ва капиталистик иқтисодиётининг беқарорлиги эди. Ўша даврда бутун дунёнинг диққат-эътибори инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейс ва унинг 1936 йилда чоп этилган “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (“The General Theory of Employment, Interest, and Money”) китобига қаратилганди.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида бандлик масаласи муаммо сифатида ҳал қилинган бўлса-да, урушдан кейин кескин равишда яна юзага келади. Ана шу пайт­да АҚШнинг Меҳнат статистика бюроси биринчи бор Леонтьевнинг “харажатлар – ишлаб чиқариш” услубига мурожаат қилади.
Иқтисодчининг модели аввалига 1939 йилда, кейин эса 1947 йилда тинчликдан урушга ва урушдан тинчликка ўтиш пайтида оммавий бандлик ва соҳалар бўйи­ча бандликнинг ўзгаришини башорат қилиш мақсадида қўлланилди.
Меҳнат статистика бюроси эътиборига тушганидан сўнг 10 йил ўтар-ўтмас, Леонтьевнинг услуби аксарият капиталистик ва социалистик мамлакатлар миллий ҳисоблар тизимининг таркибий қисмига айланди. Ушбу услуб ҳали-ҳануз бутун дунё бўйича ҳукумат ва халқаро ташкилотлар ҳамда тадқиқот институтлари томонидан қўлланилиб, такомиллаштирилмоқда.
“Харажатлар – ишлаб чиқариш” услуби асосидаги таҳлил XIX аср француз иқтисодчиси Леон Вальрас яратган иқтисодиёт йўналишига тааллуқли бўлиб, “умумий мувозанат назарияси” деб ҳам юритилади. Ушбу услуб иқтисодий муносабатларнинг ўзаро боғлиқлигини эътибор марказига қўяди. Ўз ишининг бошидан Леонтьев Вальр
Download 16,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish