1-қисм: Мебель ва жиҳозлар (плакатлар, кўргазмали ва проекцион материаллар, барельеф модуллари ва бошқалар);
2-қисм: ўқув лаборатория асбоб-ускуналари;
1 ва 2-қисмлар учун 4-шакладаги жадвал асосида юритилади.
3- қисм кимёвий моддалар;
3-қисм 2-шаклдаги жадвал асосида олиб борилади.
2.11. Ўқув-лаборатория ва лаборатория хонасида мавжуд мебель, жиҳозлар ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалар 3-шаклдаги синф паспорти асосида рўйхатини тузади ва унинг нусхасини синф хонаси эшигининг ён тарафига илиб қўйилади.
2.12. Ҳар ҳафтада кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ва лаборатория хонасидаги мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб қолган жиҳозлар ва уларни таъмирлаш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 4-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.
2.13. Ҳар ҳафтада ўқув-лаборатория хонасидаги мавжуд кимёвий моддаларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ишлатиш муддати тугаётганларини ўрнини тўлдириш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 5-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.
2.14. Кимёвий моддаларни ишлатиш муддати бўйича ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш – иловада келтирилган тавсияга асосан олиб борилади.
2.15. Ўқитувчи томонидан лаборантга тақвимий мавзуий режа асосида ташкил этиладиган ҳар-бир дарсдан олдин керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддалар рўйхатини номма-ном ёзма равишда беради.
2.16. Лаборант ушбу рўйхат асосида дарс жараёнида фойданиладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддаларни тайёрлайди.
2.17. Машғулот тугагандан сўнг лаборант томонидан синф хонаси ва лаборатория асбоб-ускуналари тартибга солинади, шиша идишлар белгиланган талаблар асосида ювилади ва қуритиш мосламасига жойлаштирилади. Шиша идишлар қуригандан сўнг тартиб билан шкафларга тахлаб қўйилади.
2.18. Ўқитувчи ва лаборантдан ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалардан самарали фойдаланишда уларнинг техник паспортлари ва амалдаги меъёрий талабларга қатъий риоя этишлари талаб этилади.
2.19. Фан ўқитувчиси ва лаборант электр токини ишлатишда техникавий хавфсизлик қоидаларига амал қилиши ва бахтсизлик ҳодисаларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши зарур.