Зилзиланинг сабабларини ўрганиш усуллари. Зилзиланинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш асосан илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 25 дан ортиқ махсус сейсмик станциялар (Москва, Свердловск, Тбилиси, Тошкент, Олмаота, Душанба, Иркутск, Самарканд ва бошқа шахарларда) бўлиб, уларда илмий тадкиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу станцияларнинг ҳаммаси академик Б. Б. Голицин (1906) ва олимлардан П. М. Никифоров, В. Ф.Бончковский, Д. П. Кирнос, Д. А. Харин.
С. А. Медведев ва бошқалар ихтиро этган махсус асбоблар сейсмографлар билан таъмин этилган. Зилзила тўлқини акс эттирилган эгри чизиқни сейсмограмма дейилади. Уч хил сейсмик тўлқин мавжуд: б ў й л а м а (тезлиги 3,5-6,5 км/сек) ер массасининг ҳажмини сикилиши (деформация) дан келиб чиқади ва каттиқ, суюқ ҳам газ ҳолдаги моддалардан ўтади; кўндаланг (тезлиги 4,5 км/сек) ер қатламлари шаклининг ўзгариши-сиқилишидан ҳосил бўлган тўлқин суюқ ва газ ҳолатидаги моддалардан ўтмайди; ю з а тўлқин (тезлиги 3-3,5 км /сек) устки пўстда ҳаракатланиб тез сўнади. Бу тўлқинлар сейсмограф фотоқоғозида ўз аксини топади. Бу сейсмограф пружинага осилиб, рамкага бириктирилган оғир металл юкдан иборат. Бу юк кўтарилиши ва пастга тушиши мумкин. Рамканинг учидаги кучли магнитлар орасига симли ғалтаклар ўрнатилган. Зилзила бўлмаган вақтда сейсмограф қимирламайди, Ер ларзага келганда асбобларнинг таг қисми инерт оғир юкка нисбатан силжийди, ғалтаклар учи магнитлар орасида қимирлай бошлайди ва унда электр токи ҳосил бўлади. Бу ток ойнали гальванометрга боради. Ойнага тушаётган ингичка ёруғлик нури ойнада акс этиб, секин ўтаётган фотоқоғозга тушади. Бу сейсмограф Ўрта Осиёдаги сейсмик станцияларга 1929 йилда ўрнатилган эди. У 1929 йилдаёқ 600 та, 1940 йилгача эса 6000 дан ортиқроқ зилзилани қайд этган. Кейинги йилларда шу жойларда янада такомиллашган сейсмографлар бўлиб, улар йилига 1000 дан ортиқ зилзилани ҳисобга олган.
Зилзила сабабларини ўрганиш мамлакатимизда яхши йўлга қўйилган. Шу мақсадда сейсмология институтлари ташкил этилган, бу ерда малакали сейсмологлар, геофизик, математик ва геологлар қачон, қаерда ва кандай куч билан зилзила бўлишини радон методи билан олдиндан айтиб бериш устида кенг кўламда илмий тадқиқот ишлари олиб бормокдалар. Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси қошида 1967 йилда ташкил этилган Сейсмология институти шулар жумласидандир. Сўнгги йилларда совет сейсмологи (В.И.Кейлис) ва бошқа олимлар зилзила тўлқинини, унинг ўчоғидаги зарбани аниқлаш усулини ишлаб чиқдилар. Сейсмик станциялардан олинган сейсмограммалар ва ер пўстида неотектоник ҳаракатлар натижасида рўй берадиган силжишларга ва бошқаларга қараб зилзила ўчоғининг динамик параметрини аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, тектоник харакатлар натижасида ер пўстида бирданига емирилиш рўй беради ва ер пўсти ўз мувозанатини йўқотади. Бунинг натижасида зилзила ўчоғида ҳосил бўлган таранг тўлқинлар у ердан атрофга тарқалади ва ер юзасига томон тўлқин кучи камая боради. .
Do'stlaringiz bilan baham: |