Иммунологик реактивлик
Инсонларда
иммун
тизими
марказий (илик, айрисимон без ва
қушларда фабриция сумкаси,
инсонларда
унинг
анологи)
периферик (қора талоқ, лимфа
тугуни, ҳазм трактини лимфа
тўқимаси,
бодомсимон
без)
бўлинади, бундан ташқари қондаги
лимфоцитлар ҳам иммуноцитлар
бўлиб ҳисобланади.
9
Иммун тизимнинг организмдаги
асосий
функцияси
антиген
гомеостазини ушлаб туришдан
иборат. Иммун тизимни роли
организмда
инфекцион
ва
ноинфекцион антигенларни боғлаб,
уни
зарарлантиришдан
иборат
бўлади, шу йўл билан ҳимоя
функциясини амалга оширилади.
Иммунологик реактивликни иммун
тизим рўёбга чиқаради, бунда
организмга тушган ёт антигенларга
қарши ҳужайравий ва гуморал
иммун реакциялар юзага чиқади.
Бу ҳолат 2 турдаги иммуноцитлар ёрдамида амалга оширилади:
Т-лимфоцитлар бевосита организмга тушган антигенларга жавобан
ҳужайравий иммун реакцияларни юзага чақирса, антигенлар таъсирида
В-лимфоцитлар плазматик ҳужайраларга айланади, сўнгра ушбу ҳужайралар
иммуноглобулинлар синтез қилади, натижада гуморал иммунитет юзага
чиқади.
Иммун тизимни фаолияти бузилишининг умумий қонуниятлари
Иммун тизим ҳужайралари доимий тарзда кўпайиб туради, шу билан
бирга мутаген, канцероген, цитостатик омилларга жуда сезувчан бўлади.
Иммун тизими фаолияти бузилганда, органлар патологиясида, ўзак
ҳужайралар генетик аппаратида дефект бўлганда, айрисимон без гормонлари
ёки бошқа эндокрин без гормонлари етарли ишлаб чиқарилмаса иммуноцитлар
функцияси ва уларнинг шаклланиши бузилади.
Иммун тизимни ҳужайралари аслида специфик антиген бўлиб
ҳисобланади, шунинг учун, организмда иммун ва аутоиммун шикастланишлар
чақиради.
Иммун тизим ҳолатига умумий ҳарактеристика берганда ундаги
патологик жараёнлар кечишини қуйидаги формаларини тафовут этиш мумкин.
Иммун тизимни функциясини бузилиши, антигенга қарши жавоб
реакциясини ҳарактери ва интенсивлигини ўзгаришига қараб гиперфункция,
дисфункция, гипофункция, организмни антигенларга қарши толерантликни
ўзгариши кўринишида намоён бўлади.
Иммун тизимни гиперфункциясида стимулловчи антигенлар таъсирида,
ушбу тизимни зўриқиши келиб чиқади. У ёки бу антигенга қарши ирсий тарзда
антитела синтезини кучайишидан келиб чиқиши мумкин. Иммун тизимни
зўриқиши иммун тизимни ички тормозловчи омиллар таъсир йўқолгандан,
яъни
супрессорлар
функцияси
пасайгандан,
ҳамда
гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими функцияси пасайишидан
ишлаб чиқиши мумкин.
Иммун тизим гиперфункциясида иммункомпонент тўқимадан ўсма
ҳужайраларни ҳосил бўлиши муҳим роль ўйнайди, ўсма ҳужайраларни синтези
ва кўпайишига назорат бузилганлигидан бир хилдаги иммунглобулинлар
кўпайиб ҳужайралар сони кескин ортиб кетади.
Иммун тизим гиперфункциясида организмда аллергик реакциялар учун
шарт-шароит туғилади.
Иммун тизимни дисфункцияси Т-лимфоцитлар функцияси пасайганда
юзага чиқади, организм вирус ва замбуруғ инфекцияларга чидамлилиги кескин
пасайиб кетади.
Бундай
беморларда
Т-супрессорларни
синтезини
пасайишидан,
В-лимфоцитлар реакцияси, шундан гуморал антителалар асосан Zg, E синтези
10
кучайиб кетади, бу эса инфекцион агентларга аллергик реакцияларни
ривожланишига олиб келади (бронхиал астма).
Агар беморларга Т-лимфоцитларни стимулловчи препарат юборилса
(левамизол) инфекцион жараённи тўхтатиш мумкин. Дисфункция доим
гипофункция билан бирга келади.
Иммун тизимни гипофункция энг кўп учрайдиган тури бўлиб, у ирсий
(иммунодефицит) ва ортирилган (иммунодепрессив) касалликлар келтириб
чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |