―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

Даволовчи самараси: 
яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, 
спазмолитик, метаболик, дефиброзловчи, бактерицид 
Кўрсатмалар
: таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (артрит, полиар-
трит, подагра, остеохондроз), нерв системасининг касалликлари ва жароҳат-
лари, ЛОР касалликлари (тонзилит, вазаматор ренит), кўз касалликлари 
(конъюктивит, кератит), гинекологик ва урологик касалликлари (сальпинго-
офарит, аднексит, простатит), нафас олиш органлари касалликлари (бронхиал 
астма, 
бронхит), 
стоматологик 
касалликлар, 
ошқозон-ичак 
йўли 
касалликлари (ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касалликлари, ўт чиқариш 
йўли дискинезияси) ва ҳ.з.
Қарши 
кўрсатмалар:
юрак 
ишемик 
касаллиги, 
зўриқиш 
стенокардияси III-ФС, ҳомиладорликнинг эрта даври, тромбофлебит, 
кахексия, гипотония, қон кетишга моиллик. 
Параметрлар. 
Муолажани ўтказиш учун ультратовуш механик 
тебранишининг 22-44 кГц, 880 кГц ва 2640 кГц частоталари узлуксиз 
режимда қўлланилади. Импульсли ультратовуш терапия учун паст частотали 
импульслар серияси 1 ва 3 МГц 
тўлиш 
частотаси 
билан 
қўлланилади, давмийлиги 0,5, 
1,2,4 ва 10 мс ва импульсларнинг 
кетма-кет келиш частотаси 16, 48, 
50 ва 100 имп/с. Импульсли 
режим асосан иссиқсиз самарага 
эришиш 
учун 
қўлланилади. 
Ультратовуш тебранишнинг иссиқсиз ва иссиқлик компонентларининг 
даволовчи таъсирининг нисбати нурлатишнинг интенсивлиги ѐки таъсир 
режими (узлукли ѐки импульсли) бўйича аниқланади. Узлуксиз режимда 
ультратовуш тебранишларининг интенсивлиги 0,05-2,0 Вт/см
2
, импульсли 


107 
режимда – 0,1-3.0 Вт/см
2
ни ташкил этади. Нурлатишнинг самарали майдони 
0,7-5,4 см
2
ни ташкил этади.
Методика.
Ультратовуш терапия муолажасини ўтказишда стабил ва 
лабил усуллардан фойдаланилади. Биринчи усулда нурлаткич бир ҳолатда 
фиксация қилинади, иккинчи усулда таъсир соҳасида узлуксиз ҳаракат 
қилинади. 
Ультратовуш тебраниш таъсир сувли ѐки ѐғли мухитда амалга 
оширилади. Бунинг учун вазелин ва ўсимлик ѐғи ѐки гелдан фойдаланилади. 
Контакт 
мухит 
суртилганидан 
кейин 
нурлаткич 
жарохатланган 
орган 
проекциясига ўрнатилади ва бир хил 
айланма ҳаракатлар билан кичик радиусда 
теридан олмаган ҳолда ҳаракатлантирилади. 
Мураккаб 
тузилишга 
эга 
тананинг 
қисмларига ультратовушли таъсир сувли 
ванночка ѐки сувли резинали қопча орқали 
ўтказилади. Унинг бир юзаси таъсир соҳаси шаклини олади, иккинчиси 
нурлаткич билан алоқага киради. 
Ультратовуш терапия электрофорез (электрофонофорез), диадинамотерапия 
(фонодиадинамофорез), 
амплипульстерпия 
(фоноамплипульсфорез), 
магниттерапиянинг турли турлари (магнитофонофорез) ва вакуум-массаж 
(вакуумфонотерапия) билан қўшиб ўтказилади. 
Энергиянинг зичлик оқими (интенсивлиги) бўйича ультратовушнинг 
даволовчи таъсир дозаланиши ўтказилади. Турли усулларда унинг катталиги 
2 Вт/см
2
дан ошмайди. Ҳар куни ўтказиладиган муолажанинг давомийлиги 
10-15 минут, бир курс давога 8-12 муолажа. Зарурият туғилганда ультра 
товуш терапия 2-3 ойдан кейин қайта қўлланилади.
Бу усул ѐрдамида организмга дори модда-лари киргизилиши мумкин, 
бу усул 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish