―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

ИНФРАҚИЗИЛ НУРЛАТИШ – 
инфрақизил нурлатишни даволаш 
мақсадида қўллаш. 
Инфра қизил нурининг манбаи бўлиб, турли қизувчи таналар 
ҳисобланади. Бундай нурланишнинг интенсивлиги ва спектрал таркиби тана 
ҳарорати билан аниқланади. Инсон организми ҳам инфра қизил нурларнинг 


117 
кучли манбаи бўлиб ҳисобланади ва уларни яхши қабул қилади (
радиацион 
иссиқлик алмашинув феномени)
. Ерга тушувчи қуѐш нурининг 45-50%ни 
инфра қизил нурлар ҳосил қилади. Ёруғликнинг сунъий манбаларида 
(қизувчи лампалар) инфра қизил нурлар 70-80 %ни ташкил этади. 
Инфра қизил нурлар энергиясини ютиш ҳисобида ҳосил бўладиган 
иссиқлик нурланаѐтган тери қопламаларининг маҳаллий хароратини 1-2
0
С 
оширади ва юзаки томирларда маҳаллий терморегуляцияни чақиради. Томир 
реакциялари босқичлар билан ривожланади. Аввал терининг юаз жойлашган 
қон томирларида қисқа муддатли (30 секундгача) яққол бўлмаган 
торайишини чақиради, кейинчалик маҳаллий қон айланишнинг кўпайишии
ва тўқималарда қон айланиш ҳажмининг ортиши кузатилади. Натижада 
тананинг нурланган қисмида 
гиперемия
ҳосил бўлади, у тўқималарга қон 
оқимининг ортишига сабаб бўлади. 
Терида қизил доғлар кўринишида намаѐн 
бўлади, инфра қизил нурланиш жараѐнида пайдо бўлади, аниқ чегараларга 
эга бўлмайди ва нурлатишдан 20-30 минутдан сўнг йўқолади.
Баъзи 
пайтларда инфра қизил нурлар билан кўп нурлатилганда юзаки жойлашган 
веналар бўйлаб маҳаллий доғли пигментациялар қисқа вақт давомида пайдо 
бўлиши мумкин. 
Ажралаѐтган иссиқлик энергияси ўткир ости ва сурункали босқичларда 
нурланаѐтган 
тўқималарда 
метаболик 
жараѐнларни 
тезлаштиради, 
яллиғланиш ўчоғига полиморф-ядерли лейкоцитлар ва лимфацитларнинг 
борпишини фаоллаштиради. Микроциркуляр оқимнинг фаоллашиши ва 
томирлар ўтказувчанлигининг ошиши хужайраларнинг аутолиз натижасида 
ҳосил бўладиган махсулотларнинг чиқишини узайтиради. 
Фибробластлар 
ва 
дегрануляцияланган 
моноцитларнинг 
дифференциясининг тезлашиши яллиғланиш ўчоғида пролиферациянинг 
фаоллашишига, жарохат ва трофик яралар грануляциясининг тезлашишига 
олиб келади. Бу жараѐнлар яллиғланиш ўчоғида ажраѐтган биологик актив 
моддалар (простогландинлар, цитокинлар ва калликреин) билан ҳам 


118 
индуцияланади. Охиргиси шунингдек оғриқ сезгирлиги ўтказувчанларнинг 
афферент ўтказувчанлигининг блокадасини чақиради. Чунончи, инфрақизил 
нурланиш яллиғланиш ўчоғида репаративли регенерация жараѐнини 
стимуллайди ва яллиғланиш жараѐнининг охирги босқичларида самарали 
қўлланилиши мумкин. Аксинча, инфрақизил нурланиш яллиғланишнинг 
ўткир босқичида пассив димланган гиперемияни, нерв ўткаўувчиларини 
эзиши 
ҳисобига 
оғриқ 
сезгирлигини 
кучайтириши 
ва 
алгоген 
медиаторларнинг (ацетилхолин ва гистамин) ажралишини чақириши 
мумкин. 
Тери афферентларининг термомеханосезувчанлигининг импульсли 
фаоллигининг ўзгариши натижасида ички органларнинг нейро-рефлектор 
реакциялари ривожланади. Улар ички органлар қон томирининг кенгайиши, 
уларнинг метаболизмининг кучайиши, шунингдек жарохат ва трофик яралар 
грануляциясининг тезлашишида намоѐн бўлади.Бундан ташқари инфрақизил 
нурланишда нафас олиш тезлашади (тахипноэ) ва гипоталамуснинг 
терморегуляция марказлари фаоллашади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish