―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖


Ўта юқори частотали терапия (микротўлқинли, СВЧ-терапия)



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

Ўта юқори частотали терапия (микротўлқинли, СВЧ-терапия) 
Даволаш мақсадида ўта юқори частотали электромагнит тебранишлари 
қўлланилади. Тебранишларнинг тўлқин узунлиги 1 метрдан 1 ммгача, тебра-
ниш частотаси 300 дан 30000 мГц гача. Бунда узунлиги 1 мм – 1 см келади-
ган тўлқинлар (сантиметрли - СМТ) ва 10 см – 1 м келадиган тўлқинлар 
(дицеметрли - ДМТ) дан фойдаланилади. 
Электромагнит тўлқинлар спектрида улар ультрақисқа тўлқинлар ва 
инфрақизил нурлари орлиғида ѐтади. 
Микротўлқин энергияси ичкарига кириш ва тўқималар томонидан 
қабул қилиш хусусиятига эга. 
СМТ ва ДМТ организмга бўлган таъсирида турли тўқималарда қабул 
қилинган энергиянинг тақсимланиши билан фарқ қилади, масалан : СМТ 
энергияси 5 – 6 см, ДМТ эса 7 – 8 см ичкарига киради. Тери ва тери ости ѐғ 
клетчаткаси микротўлқинларни суст ютади, лекин сувга бой тўқималар ва 
муҳитлар тўлқинларни кўпроқ ютади. 
Микротўлқинлар таъсирида сувнинг дипол молекулалари ва 
ионларнинг муҳитдаги ҳаракати юз бериб, у майдон куч чизиқлари йўнали-
шига мос тушади, бу микротўлқин энергиясининг иссиқликка айланишига 
сабаб бўлади. Айниқса қонда, лимфада, паренхиматоз органларда, мушаклар-
да ва ҳ.з. Микротўлқин энергияси таъсирига ва тўқималар томонидан уни 
қабул қилишга жавобан хужайраларнинг биохимик ҳолатида, коллоид 
тузилмаларининг дисперстлик даражасида, осмотик босимда, ичкарига 
киришида ўзгаришлар юз беради. Иссиқлик ва иссиқликсиз эффектларининг 
пайдо бўлиши таъсирнинг интенсивлиги ва тўқималарнинг қанча миқдорда 
энергияни қабул қилишига боғлиқ. 


82 
Заиф интенсивликдаги микротўлқинлар қўлланилганда, иссиқлик ажра-
тувчи чегарадан паст бўлганда 0,01 вт/см2, биологик таъсир механизмида 
исссиқсизлик эффекти юқори бўлади. Катта кўрсаткичли оқимлар зичлиги 
қўлланилганда – микротўлқинлар қуввати 0,01 вт/см2 дан катта биологик 
таъсир механизмида иссиқлик эффекти юқори туради, бу кўп миқдорда сув 
сақловчи тўқималарда иссиқликнинг эндоген ҳосил бўлишига боғлиқдир. 
ЎЮЧ – таъсир механизми нерв – рефлектор – гуморал деб қаралади. 
Натижада биологик актив моддалар ҳосил бўлади.
Ўта юқори частотали электромагнит майдони таъсирида таъсир 
этилаѐтган жойдаги тўқималарнинг ҳарорати ошади (катта интенсивликда 
бутун тана ҳарорати ошиши мумкин). Микротўлқинларнинг даволаш доза-
лари оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши, бактериостатик таъсир, тўқима-
ларнинг озиқланишини яхшиловчи, регенератив жараѐнларни стимуллаш 
хусусиятига эгадир. Микротўлқинлар таъсири қуйидагиларда аниқланган, 
яъни капилляр қон айланиш тезлашган, кпиллярларнинг ўтказувчанлиги 
ортган. Кичик дозаларда МНСда асосий жараѐнларга стимулловчи таъсир 
кўрсатади, буйрак усти пўстлоғининг гормонлар синтезини оширади, 
вегетатив нерв системси функциясининг ваготоник йўналиши кузатилади. 
СМТ ва ДМТ диапозонларининг фарқи қуйидагича : 
-СМТ – терапияда ҳосил бўлган энергия 5 – 6 см чуқурликка, ДМТ – 
терапияда 7 – 8 см, баъзи ҳолатларда 10 – 12 смгача чуқурликка киради.
-СМТ – терапияда иссиқлик тўқималарнинг юза қисмида ҳосил бўлади, 
ДМТ – терапияда ҳам юза, ҳам ички қисмида ҳосил бўлади. 
-ДМТ – терапия усули юрак-қон томир системаси функциясига таъсир 
этиб, миокарднинг қисқариш функциясини яхшилайди, юрак мушакларида 
модда алмашинувини фаоллаштиради. Периферик қон томирлари тонусини 
пасайтиради, натижада микроциркуляция яхшиланади. 
Муолажа ўтказишда қуйидаги аппаратлардан фойдаланилади : СМТ – 
терапия учун – ЛУЧ-58, ЛУЧ-2, ДМТ – терапия учун – Волна-1, Волна-2, 


83 
Ромашка. Электрод сифатида цилиндрсимон, конуссимон, айланасимон, 
тўғри бурчак шаклидаги нурлаткичлардан фойдаланилади. 
Кўрсатма ДМТга : ички органларнинг ўткир ости ва сурункали 
касалликлари (бронхит, зотилжам, ошқозон яраси, холецистит, аднексит, 
ростатит), юрак-қон томир касалликлари (I- ва II-даражали гипертония 
касаллиги, реноваскуляр гипертония, инфарктдан кейинги кардиосклероз – 
касалликнинг 25-28 кунидан бошлаб,) деформацияланган остеоартроз ва 
спондилез, бронхиал астма ва х.з.
СМТга : периферик нерв системасининг ўткир ости ва сурункали 
касалликларида (нейромиозит, неврит, плексит, невралгия), бўғим ва умуртқа 
поғанасининг 
дегенератив-дистрофик 
касалликларининг 
авж 
олиш 
босқичида (остеохондроз, бурсит, периартрит, боғламлар узилиши),
ревматоид артрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, облетерик 
эндоартрит, ЛОР, сийдик чиқариш йўллари, кўз ва аѐллар жинсий 
органларининг яллиғланиш касалликлари, гидраденит, операциядан кейинги 
инфильтрат ва ҳ.з. 
Қарши кўрсатмалар ДМТга : ўткир йирингли яллиғланиш жараѐнлари, 
ҳомиладорлик (қорин соҳага таъсир этилганда), тўқималар шишиши ва ѐд 
таналарнинг таъсир соҳасида бўлиши, тинч ҳолатдаги стенокардия, юрак 
ритмининг пароксизмал бузилиши, эпилепсия, ошқозон ярасининг стеноз 
билан кечиши ва қон кетиш ҳавфи ва х.з. 
СМТга : тўқималарнинг кескин шишиши ва металл бўлакларининг
таъсир соҳасида бўлиши, тиреотоксикоз, миокард инфаркти (биринчи 1-3 
ойлари), юракнинг ишемик касаллиги, кучланишли стенокардиянинг III ФС, 
эпилепсия, ошқозон ярасининг стеноз билан кечиши ва қон кетиш ҳавфи.
Муолажалар ўтказишда маълум талабларга жавоб берадиган алоҳида 
жойлашган ва ҳимояланган хоналардан фойдаланилади. ДМТда муолажа 4 
минутдан 15 минутгача (махсус методтка бўйича 30 минутгача), ҳар куни ѐки 
кун ора, Даволаш курси 8-12 муолажа. Зарурият туғилганда даволаш курси 2-


84 
3 ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин. СМТда муолажа 5-20 
минутгача, ҳар куни ѐки кун ора. Даволаш курси 5-15 муолажа. Зарурият 
туғилганда даволаш курси 2-3 ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish