―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖


УЛЬТРА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ (УЮЧ) ТЕРАПИЯ



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/129
Sana30.03.2022
Hajmi3,36 Mb.
#517693
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   129
Bog'liq
A.A. Usmanxodjayeva. Umumiy va xususiy fizioterapiya darslik

УЛЬТРА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ (УЮЧ) ТЕРАПИЯ
– юқори ва 
ультраюқори частоталиўзгарувчан электрмагнит майдонининг даволаш 
мақсадида қўлланилиши. УЮЧ-диапозонининг электрмагнит тўлқин 
узунлиги катта бўлганлиги сабабли 
таъсир 
бемор 
танасининг 
катта 
соҳаларида амалга оширилади, у 
электрмагнит майдони манбаига яқин 
зонада бўлади. Тўқималарнинг сиғимли 
қаршилиги юқори частоталарга кам, 
паст 
частоталарга 
нисбатан, 
бу 
электрмагнит майдонининг нафақат 
хужайра 
мембраналарига, 
балки 


73 
субхужайра структурасига таъсирини таъминлайди. Бундан ташқари, бу 
усулда УЮЧ электр майдони тўқималар билан электродлар ўртасидаги 
масофа бўйлаб ўзаро алоқага киради, биомолекулаларнинг айланма ва 
тебранма силжишини чақиради. 
УЮЧ-терапиянинг таъсир механизмида
и с с и қ с и з (о с ц и л л я

 т о р) 
ва
и с с и қ л и к
компонентлари фарқланади. Иссиқсиз таъсир 
хужайра мембраналарининг сувда эрувчи оқсиллари, гликолипидлар, 
гликопротеидлари ва фосфолипидларининг релаксацион тебраниши билан 
тушунтирилади. 
Ундан 
кейин 
келувчи 
молекуляр 
комплекснинг 
конформацион ўзгариши оқсил ва фосфолипидларнинг дисперслик 
даражасининг тезлашишига олиб келади. 
Электрмагнит 
нурланишнинг 
иссиқсиз 
самараси 
биологик 
тўқималарнинг 0,1° С гача қизиши ҳисобланади. Натижада уларнинг 
қаршилиги 10-20% камаяди, бу хужайра мембраналарининг турли ион-
транспорт системаларнинг фаоллашишини аниқлайди.
 
Юқори частотали электр майдонида индуцирланган ва шахсий дипол 
моментлари билан биологик молекулаларнинг тебранма ва айланма 
силжишлари 
натижасида 
юзага 
келувчи 
тўқималар 
қутбланиши 
мембраналарнинг 
физик-химиявий 
хусусиятларини 
ўзгартиради. 
У 
хужайрада эркин радикал ва ферментатив оксидланиш жараѐнларини 
фаоллаштиради. Бунинг асосида хужайраларнинг носпецифик метаболик 
реакциялари шаклланади, улар шу омилнинг даволовчи самарасини 
аниқлайди. Бундай реакция қаторига гемопоэз ва иммуногенез (қон 
плазмасида альбуминлар миқдорининг ошиши ва глобулинларнинг 
камайиши) стимуляцияси киради, шунингдек лейкоцитларнинг фагоцитар 
фаоллиги тезлашади. Бундай ўзгаришлар айниқса УЮЧнинг импульсли 
майдони таъсирида намаѐн бўлади. 
 
УЮЧ-тебраниш интенсивлигининг ортиши билан иссиқлиик таъсири 
юзага келади. Электродлар торалиғидаги тўқималарнинг қутбланиши ва улар 


74 
томонидан электрмагнит энергияни частотали танлаши кўпаяди. Қуюқ 
шароитда оқсил молекулалари ва субхужайра структурасининг тебранишли 
қўчиши натижасида кучли ишқаланиш юзага келиб, ҳосил бўлган 
энергиянинг иссиқлик энергиясига айланиши кузатилади. Бундай 
муолажаларида иссиқлик махсулотларининг қуввати метаболикдан катта 
бўлади ва иссиқлик берувчи механизмлар уларни компенсация қилмайди. 
Натижада таъсир соҳасида тўқиманинг қизиши ҳосил бўлади. Оқсил 
молекулалари ва ионлари томонидан УЮЧ-майдони энергияси ҳар хил 
ютилиши сабабли яққол диэлектрик хусусиятга ва кам сувга эга тўқималарда 
(нерв, суяк ва бириктирувчи тўқима, терости ѐғ қатлами, тоғай ва боғламлар)
иссиқлик максимал миқдорда ҳосил бўлади. Аксинча, электр токини яхши 
ўтказувчи ва сувга бой тўқималарда (қон, лимфа, мушак тўқимаси) иссиқлик 
кам ҳосил бўлади.
УЮЧ электр майдони таъсири остида орган ва тўқималарнинг қизиши 
таъсир соҳасида тўқимада турғун, давомий ва чуқур гиперемия чақиради. 
Айниқса капиллярлар кучли кенгаяди, уларнинг диаметрлари 3-10 баробар 
катталашади. Бир вақтда йирик томирларда қон оқимининг тезлиги кучаяди. 
УЮЧ-майдон таъсирида регионар лимфодинамика ҳам тезлашади, эодотелия, 
гематоэнцефалик ва бошқа тўсиқ тўқималарининг ўтказувчанлиги ошади. 
Жарохатланган тўқималарда регионар қон-лимфа оқимининг тезлашиши, 
микроциркулятор 
оқим 
ўтказувчанлигининг 
ошиши, 
лейкоцитлар 
миқдорининг ошиши ва уларнинг фагоцитар фаоллигининг ортиши 
яллиғланиш ўчоғининг сўрилишига, шунингдек нерв атрофи шишиши билан 
чақирилган оғриқ сезгирлигининг камайишига олиб келади. Жарохатланган 
ўчоғ соҳасида бириктирувчи тўқима ва мононуклеар фагоцит система 
элиментларининг 
(гистиоцитлар, 
фибробластлар 
ва 
магрофаглар) 
фаоллашиши, қон плазмаси оқсиллар дисперслигининг ошиши, маҳаллий 
ацидоз, Са²+ ион концентрацияларининг кўпайиши ва метаболизмнинг 
фаоллашиши яллиғланиш ўчоғи атрофида бириктирувчи тўқимада 


75 
пролифератив-регенератив жараѐнларни стимуллайди ва иккиламчи 
антибактериал самара кўрсатади. Бу УЮЧ-терапияни яллиғланиш 
жараѐнининг ҳар хил босқичларида қўллаш имконини беради. 
Бош миянинг турли тузилмаларига юқори частотали электр 
майдонининг таъсири висцерал функцияларнинг нейроэндокрин бошқаруви 
марказий 
бўлимини 
стимуллайди.Нейрогуморал 
жараѐнларнинг 
фаоллашиши қонда паст зичли липопротеидлар ва триглицеридлар 
миқдорининг камайишига, яққол антиатероген самарасига эга юқори 
зичликдаги липопротеидлар миқдорининг оротишига олиб келади. 
Гиполипидемик таъсир билан бир қаторда фибриноген миқдорининг 
кўпайишини ва гепаринга плазма чидамлилигининг ортишини чақиради, бу 
гемостазнинг тезлашишига сабаб бўлади. Натижада организмнинг 
носпецифик жараѐнларнинг резистентлиги фаоллашади.
Юқори частотали электр майдони парасимпатик нерв системасининг 
фаолиятинистимуллайди ва ички органларга симпатикотоник таъсирни 
камайтиради, артериал босимни, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакнинг мотор 
ва секретор функцияларини, ингичка ичакда озиқ моддаларининг 
сўрилишини 
нормаллаштиради. 
Глюкокортикоидлар 
синтезининг 
тезлашиши яллиғланишнинг экссудатив компоненти фаоллашишини ва 
организмнинг иммунологик реактивлигининг пасайишига олиб келади. 
Бундан ташқари таъсир соҳасида тўқима трофикасини яхшилайди, яра 
эпителизациясини тезлаштиради, томирлар силлиқ мушагининг тспазмини 
бартараф этади, бу беморларда артериал босимнинг тушушига олиб келади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish