Талаба бажара олиши керак:
амалий
кўникмаларни
бажаришни
:
дарсонвализация,
франклинизация, УЮЧ-терапия, ДМТ-терапия, магниттерапиялар ўтказишга
рецепт ѐзиш ва физиомуолажаларни мустақил ўтказиш.
Ўқитиш усуллари ва техникаси:
―Бирга ўрганамиз‖ (―Кооп-кооп‖)
усули; техника: ―УЮЧ-терапия, ДМТ-терапия, ЎЮЧ-терапия‖ мавзуларига
Венна график органайзери.
Ўқитиш
воситаси:
ўқув
қўлланмалар,
ўқув
материаллар,
физиоаппаратлар, слайдлар, маркерлар, А3, А4 форматли қоғоз варақалари.
Ўқитиш шакллари:
индивидуал иш, гуруҳларда иш, жамоавий.
65
Мониторинг ва баҳолаш:
оғзаки назорат: назорат саволлари,
гуруҳларда ўқув вазифаларини бажариш. Ёзма назорат: назорат саволлари,
рецепт ѐзиш.
Мотивазия:
физик омиллар организмга турлича таъсир кўрсатади,
стимуляция, оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши, сўрилувчи, репаратив-
регенератив самараларга эга.
Физик
омилларнинг
даволаш
комплексида
ва
касалликлар
реабилитациясида қўлланиши ўтказилаѐтган дори дармон даво самарасининг
ортишига, соғайиш муддатининг қисқаришига, ремиссия даврининг
узайишига, бемор организмига дори дармонлар юкламасининг камайишига
олиб келади.
Фанлар аро ва фан ичидаги боғлиқлик
Мазкур мавзуни ўқитиш талабаларнинг физика, биофизика ва
биохимия, нормал анатомия ва физиология, патологик физиология, ички
касалликлар пропидевтикасидан олган билимларига асосланади (вертикал
интеграция). Шунингдек терапия, жарроҳлик, травматология, гинекология,
терапевтик ва жарроҳлик стоматология билан ҳам интеграцияланади
(горинзонтал интеграция).
МАҲАЛЛИЙ ДАРСОНВАЛИЗАЦИЯ
– юқори кучланишли ва ўрта
частотали ўзгарувчан суст импульсли токлар билан бемор танасининг айрим
қисмларига даволовчи таъсири.
Токларнинг ҳаракатланишининг катта қисми юзаки тўқималарда
ҳосил бўлади ва у ерда даволовчи таъсирнинг асосий самараси амалга
оширилади. Паст частотали импульслар билан модуллашган токларнинг ўрта
частотаси (
т и н ч р а з р я д
) терининг сезгир нерв толаларининг терминал
соҳаларида қўзғалиш чақиради, бу уларнинг қўзғалувчанлигининг
ўзгаришига ва микроциркуляциянинг фаоллашишига олиб келади
(аксонрефлекс механизми бўйича).
66
Силлиқ
мушак
тонусининг
камайиши
натижасида
тери
томирларининг қисқа муддатли спазми уларнинг узоқ муддатли кенгайиши
билан алмашади. Тери-қон томир реакциясининг асосида эндотелия хужайра
конфигурациясининг ўзгариши ѐтади.
Импульсли ток амплитудасининг ортишида афферент импульсация
нерв ўтказувчиларидан орқа миянинг орқа шохларига боради ва ҳаракат ва
трофик толаларнинг қўзғалувчанлигини чақиради. Бу сегментлар билан
боғланган ички орган ва тўқималарнинг рефлектор реакцияларига олиб
келади. Бу реакциялар шунингдек таъсир соҳасидаги кенгайган артериол ва
капиллярларда, қон оқимининг кучайишида ва тери метаболизмининг
фаоллашишида ҳам намоѐн бўлади. Ўрта частотали токлар шунингдек
терининг тургор ва эластиклигини оширади, унинг секретор ва ажратув
функцияларини стимуллайди. Импульсли токлар амплитудасининг кескин
ортишида ва танадан бироз узоқлаштириш тери ва электрод орасида
с т р и
-
м е р л а р
ҳосил бўлади, яъни ионлашган ҳаво билан тўлган юпқа
тармоқланган каналлар. Уларнинг бирлашиши беморга таъсир этувчи
у ч
-
қ у н р а з р я д и н и
шакллантиради. Стримерларнинг кенгайиши ҳисобига
тери юзасида характерли товуш билан кечадиган микро уриш тўлқинлари
ҳосил бўлади. Учқун разряди таъсири остида терида микронекроз ўчоғлари
ҳосил бўлади, улар тааллуқли тўқималарда фагоцитоз ва биологик актив
моддалар
(гепарин,
цитокинлар)
ва
медиаторларнинг
(гистамин)
ажаралишини стимуллайди.
Оқсил молекулаларининг парчалиниши натижасида ҳосил бўлган
махсулотларнинг микроциркуляция оқимига кириши иммунитетнинг
иккиламчи гуморал механизмини стимуллайди ва тўқималарда яллиғланишга
қарши
медиаторларнинг
ажралишини
фаоллаштиради.
Терининг
миелинизацияланмаган нерв толаларининг (С-тола) кучли қўзғалиши оғриқ
ўчоғидан келаѐтган афферент импульслари оқимининг чегараланишига
ўтказувчанлигининг
блокадасига
олиб
келади.
Учқун
разряди
67
артериоллаларнинг ошган тонусини нафақат терининг юза қатламида балки
улар билан рефлектро боғланган ички органларда ҳам камайтиради.
Капилляр ва артериоллаларни кенгайтириш билан бирга вена тонусини
оширади ва тўқималарда трофометаболик жараѐнларини кучайтиради ҳамда
микроорганизмлар пардасининг деструкциясини ва уларнинг ўлимини
чақиради. Бу самара маҳаллий дарсонвализацияда азот окиси ва озонларнинг
ажралиши билан тушантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |