―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/129
Sana14.06.2022
Hajmi3,36 Mb.
#670104
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129
Bog'liq
умумий ва хусусий физиотерапия асослари

Амплипульстерапия
– даволаш мақсадида синусоидал модулланган 
токлар билан организмга таъсир этилади. 


32 
Асосий таъсир этувчи омил бўлиб 5000 Гц частотали ўзгарувчан, 
амплитудаси бўйича модулланган электр токи ҳисобланади.
Синусоидал модулланган токлар бемор организмида таъсир этувчи 
тўқималарда ток ўтказувчанлигини кучайтиради, бу эса нерв ва мушак 
толалларини қўзғайди. Бу реакцияларнинг асосини нейролемма ва 
сарколемма потенциал боғлиқ ион каналларининг фаоллашиши ҳосил 
қилади, бу ўз навбатида мембраналарнинг дастлабки қутбланиши ва таъсир 
потенциалларининг генерацияси ўзгаришига олиб келади. Фаоллашаѐтган 
ион каналларининг сони ўзгарувчан токнинг модуляция частотасига ва ион 
каналларининг 
кинетик 
характеристикасига, 
шунингдек 
модуляция 
амплитудасининг чуқурлигига мос равишда боғланган. Таъсир этувчи 
ўзгарувчан токнинг модуляция частотаси қанча кам бўлса, унинг тебраниш 
сериялари шунча катта давомийликка эга бўлади. Бунинг натижасида 
нафақат тез фаоллашаѐтган ион каналлари балки секин фаоллашаѐтган ион 
каналлари ҳам очилади, бу қўзғатувчи таъсир натижасида омил таъсирининг 
кучайиши юзага келади. Аксинча, модуляция частотасининг ошиши ва 
тебраниш сериялари давомийлигининг камайиши билан у камайиб боради. 
Синусоидал модулланган токларнинг нейромиостимулловчи таъсир самараси 
модуляция частотасига ва чуқурлигига боғлиқдир. Доимий токка нисбатан 
унинг самарадорлиги бирмунча баланд, лекин диадинамик ва флюктирловчи 
токларникига нисбатан кам.
Тўқималарга йўналтирилган электромагнит майдонининг хаддан 
ташқари кучланиши натижасида қўзғалиш жараѐнларига тери, мушак ва 
висцерал афферентлар ҳамда ҳаракатчан ва вегетатив нерв толалари 
қўшиладилар. Модуляция частотасининг турли хилдаги нерв толалари 
бўйича битишма йўналиши частотаси билан мос тушуши уларда марказий 
нерв системасига борувчи афферент импульсация тартибли ритмик оқими 
шаклланади. Бу беморларда кузатилаѐтган оғриқларни тўхтатишда кенг 
қўллаш имконини беради. 


33 
Оғриқ синдромини тўхташтишнинг марказий механизмлари билан 
бир қаторда модулланган синусоидал токлар ишемияга учраган тўқималарда 
микроциркуляр оқимни фаоллаштиради, веноз димланишни ва нерволди 
шишишларни камайтиради. Бу механизмларнинг бирлашиши оғриқ 
қолдириш самарадорлигини янада кучайтиради, у беморларнинг 90-98%да 
кузатилади. Вегетатив толаларнинг хаддан ташқари қўзғалиши (симпаталгия) 
билан боғлиқ оғриқ синдромини қолдиришда синусоидал модулланган 
токлар кўпроқ самара беради.
Катта амплитудали синусоидал модулланган токларнинг сериялари 
катта миқдордаги миофибриллаларнинг ритмик қисқаришига олиб келиш 
хусусиятига эга, модуляция частотаси 10 Гцдан ошганда силлиқ ва скелет 
мушакларининг тетанусига олиб келиши мумкин. Тўқималарда ҳосил 
этилаѐтган электр майдонининг кучланиш векторининг вақти-вақти билан 
ўзгариши бу ерда миостимулловчи таъсирнинг диадинамик токларга 
нисбатан кам даражада кузатилади. Шундан келиб чиққан ҳолда синусоидал 
модулланган токлар мушак ва уларни иннервация қилувчи ҳаракат 
толаларида қўзғалишни фақат ўзгаришнинг боланғич босқичларида 
чақириши мумкин. Шунга қарамасдан даволовчи омилнинг таъсири 
натижасида нафақат скелет мушакларда балки ички органларнинг силлиқ 
мушакларида ҳам қисқариш кузатилади. 
Марказий нерв системасининг турли даражаларида кўтарилувчи 
афферент оқимларнинг таъсири натижасида томирларни ҳаракатлантирувчи 
ва нафас марказларининг фаоллашиши кузатилади. Бу гемодинамика ва 
ташқи нафас функциясининг (юрак қисқариш ва нафас частотаси камаяди, 
мия томирларининг тонуси ортади) яққол ўзгаришига олиб келади. 
Синусоидал модулланган токлар артериал ва веноз оқимларини кўпайтиради, 
бу тўқима ҳароратини 0,8-1,0
0
С га ошишига сабаб бўлади. Шунингдек 
юракнинг қисқариш функцияси ва ташқи нафас функцияси (унинг чуқурлиги 
ошади) тезлашиши кузатилади. Шу билан бир қаторда синусоидал 


34 
модулланган токлар ичак, ўт йўли ва сийдик йўли тонусларини оширади. 
Ички органларда трофик функцияларнинг фаоллашиши дистрофик 
ўзгаришларда уларнинг функциясини тикланишига ва тўқималарнинг 
репаратив регенерациясини стимуллайди. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish