126
махсулотлари холестерин ҳосил бўлиши учун дастлабки субстанция бўлиб
ҳисобланади. Организмда яққол дистрофия кузатилганда витамин D3 ўрта
тўлқинли ультра бинафша нурлари таъсирида ҳосил бўлмайди. Шуни эсда
сақлаш керакки, 265 нм тўлқин узунлигига эга бўлган
ультра бинафша
нурлари витамин D3нинг токсик шакллига –
т о к с и с т е р и н г а
айланишини чақиради. Бундай жараѐн терини узоқ вақт кичик тўлқинли
ультрабинафша нурли билан нурлатганда ҳосил бўлади. Бу ҳолатнинг пайдо
бўлишига йўл қўймаслик керак.
Ўрта тўлқинли диапазондаги ультрабинафша нурлатиш биринчи 30-60
минутдан
сўнг
терининг
механорецепторларининг
функционал
хусусиятларини ўзгартиради, кейинчалик сегментар ва пўстлоқ-пўстлоқ ости
даражасида бўладиган тери-висцерал рефлекслар ривожланишига олиб
келади. Умумий нурлатишда ҳосил бўладиган
рефлектор реакциялар
организмнинг деярли ҳамма системаларининг фаолиятини стимуллайди.
Симпатик
нерв
системасининг
мослашув-трофик
функциясининг
фаоллашиши ва организмнинг бузилган оқсил, углевод ва ѐғ алмашинув
жараѐнларининг тикланиши бўлади. Маҳаллий нурлатишда миокарднинг
қисқарувчанлиги яхшиланади, бу кичик қон
айланиш доирасида босимнинг
пасайишига олиб келади. Ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлатиш трахея ва
бронхлар шиллиқ пардасида мукоцилиар транспортни тиклайди, гемопоэз,
ошқозоннинг кислота ҳосил қилиш функциясини ва
буйракнинг айирув
хусусиятини стимуллайди.
Ультрабинафша
нурлатишнинг
эритем
дозалари
таъсирида
биомолекуланинг фотодиструктив моддалари Т-лимфоцит-хелперларни
активлаштирадилар ва микроциркуляр оқимни фаоллаштиради, бу
тананинг
нурланган қисмларида гемолимфоперфузияни катталашишига олиб келади.
Юза тўқималарда гидроксикерамидларнинг дегидратацияси ва шишишнинг
камайишининг кузатилиши инфильтрациянинг камайиши ва экссудатив
босқичда яллиғланиш жараѐнининг тугашига олиб келади. Бундан ташқари
127
тери-висцерал рефлекслар ҳисобига бу омил ички органларнинг яллиғланиш
бошланғич фазаларини тормозлайди.
Биологик актив моддалар миқдорининг ва бир қатор медиаторларнинг
ортиши нурлатишдан кейинги биринчи 3
кунда эозинофиллар ва
эндотелиоцитлар фаоллигининг компенсатор ортиши билан алмашинади.
Натижада қон ва тўқималарда гистаминаза, простогландиндегидрогеназа ва
кининаза миқдори ортади. Шунингдек ацетилхолинэстеразалар ва гидролиз
тироксин ферментлар фаоллиги кучаяди. Бу жараѐнлар организмнинг оқсил
фотодеструкция моддаларига десенсибилизациясига
олиб келади ва унинг
иммунобиологик ҳимоя реакцияларини кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: