Умумий тафсифи Хордабошлилар синфи – Cephalochordata



Download 216,5 Kb.
bet4/6
Sana12.06.2022
Hajmi216,5 Kb.
#657910
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бошскелетсизлар кенжа типи

Урчиш органлари. Ланцетник айрим жинсли хайвон булиб, ташки томондан ухшаш булган уругдон ёки тухумдон целомнинг жабра кисмида жойлашади (6-расм). Хар-бир жинсида 25 жуфт жинсий безлар ривожланади. Уларнинг чикариш йуллари йук ва пишиб етишган жинсий хужайралар жинсий безларнинг деворини ёрилиши оркали артериал бушликка тушади. Кейин атриопор оркали ташкарига сув окими билан чикарилади. Жинсий хужайралар кун ботиши билан чикарилиб сувга ташланади ва уругланади.
Ланцетникнинг индивидуал ривожланиши тубан умурткалиларнинг ривожланиши типида утади (10-расм). Эмбрионал ривожланишининг дастлабки даври анча тез утади. Зиготаси (диаметри 0.1 мм) тулик ва деярли тенг булинади. Булиниш натижасида шарсимон бластула хосил булади. Уруглангандан сунг 5-6 соат утгач гаструляция даври бошаланади. Бунда ботиб кириш (инвагинация) йули билан икки каватли гаструла хосил булади. Ривожланишнинг 12-24 соатига мезодерма кавати хам пайдо булади. Гаструла хосил булганда, бластула бушлиги йуколади ва гастроцел деган бирламчи ичак бушлиги юзага келади. Гаструла гастропор деган огиз оркали ташки мухит билан богланади. Гаструланинг орка томондаги эктодерма бор буйича ботиб кириб нерв пластинкасини хосил килади. Нерв пластинкасининг четлари юкорига кутарилиб чикади ва узаро кушилиб, нерв найига айланади. Нерв найи анча вакт олдинги томондан невропор деган оркали ташки мухит билан богланиб туради. Нерв найининг кейинги кисми ичак билан кушилиб, нерв-ичак найи деб аталади ва бирламчи ичак билан богланиб туради. Кейинчалик нерв-ичак найи тамомила йуколиб кетади, невропор урнида хидлаш чукурчаси колади.



10-расм. Хар хил эмбрионал ривожланиш стадиясидаги ланцетникнинг бўйига кесими: I-бластула, II, III, IV-гаструляция, V ва VI-мезодерма, хорда ва нерв тизимининг хосил бўлиши.


1-анимал кутб, 2-вегетатив кутб, 3-гаструла бўшлиги, 4-гастропор, 5-нерв найи, 6-нерв ичак найи, 7-невропор, 8-мезодерма катлами, 9-целомик халтачалар, 10-хорда, 11-бўлажак огиз ўрни, 12-бўлажак орка чикорув тешигининг ўрни.


Эктодерма хисобидан нерв тизимининг ривожланиши билан бир вактда энтодерма хам дифференциалланиб боради. Аввал бирламчи ичакнинг устки томонини икки ёни буйига буртиб чикади ва булажак мезодерма муртаги юзага келади. Шу буртмалар орасида ичакдан ажралиб чикиб хорда муртагини хосил килади. Шу вактда бошлангич хорданинг ён томонларида жойлашган целомик халтачаларни ва бу эса мезодермани беради. Хар бир целомик халтача икки кисмга: устки – сомит ва пастки – ён пластинкага булинади. Сомитларнинг ички бушлиги узаро кушилмайди ва кейинчалик йуколиб кетади: ён пластинкалар бушлиги эса кушилиб тананинг иккиламчи бушлигини, яъни целомни хосил килади. Сомитлардан миомерлар ва чин тери (кориум) хосил булади, ён пластинкалардан эса корин пардасининг варакалари ривожланади. Охирида, гавда олдинги учининг девори упирилиб огиз тешиги, орка учининг девори упирилиб анал тешиги хосил булади.


Мана шу стадияда, яъни бир сутка утгач эмбрион тухум пардасини ёриб, ташкарига, сувга чикади ва личинкага айланади. Личинканинг узунлиги 3 мм атрофида булади ва гавдасини ташки томондан коплаб олган киприкчалар ёрдамида сузиб юради ва ланцетникнинг личинкалик даври уч ойча давом этади. Личинканинг огзи ривожланишнинг илк даврида ассиметрик булиб, чап томонда жойлашади. Жабра ёриклари хам асиметрик булиб усади: чап томонининг жабра ёриклари дастлаб корин томонда хосил булади, сунгра унг томонга утиб колади, у ердан яна корин томонга, кейинрок чап томонга утади (11-расм).



11-расм. Ланцетник личинкасининг жабра ёрикларини ривожланиши:


1-огиз олди чукурчасининг хосил бўлиши, 2-личинканинг огзи, 3-эндостил муртаги, 4-чап томон жабра ёрикларининг хосил бўлиши, 5-ўнг томон жабра ёрикларининг хосил бўлиши, 6-метаплеврал бурмаларнинг хосил бўлиши.


Бир мунча кейинрок пайдо буладиган унг томон жабра ёриклари уз жойида хосил булади. Тула усиб етилган личинка огиз олди воронкасининг йуклиги, жабра ёрикларининг камлиги, атриал бушлигининг булмаслиги билан характерланади. Кейинрок жабра ёрикларининг устида узунасига кетган жуфт метаплеврал бурма хосил булади. Бу бурмалар кейинчалик пастга тушади.


Хорда бошлилар Атлантика, Хинд ва Тинч океанларининг барча денгизларида яшайди. Сувнинг температураси +17+300 С, шурлиги 25-30 % булиши улар учун кулайдир. Асосан, диатом сувутлари, баъзан планктон билан озикланади.
Жанубий-Шаркий Осиёда ланцетниклар озука учун овланади.



Download 216,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish