Умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари малакасини ошириш курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ЎҚув-мавзу режа, дастур



Download 2,56 Mb.
bet143/178
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#287635
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   178
Bog'liq
0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df

3-босқич:
Янги мавзунинг баёни



Мавзуни режа асосида ёритиш:
1. Ихтисослашган синф ва мактабларга иқтидорли ўқувчиларни танлаш. Бошланғич синф ўқувчиларининг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи тест-анкета методларини амалда қўллаш ҳақида маълумот бериш
2. Иқтидорли ўқувчиларни аниқловчи методикалар хусусиятлари
3. Ўқувчиларининг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи тест-анкета методларини амалда қўллаш ҳақида тартиби



Слайдлар


асосида маъруза.

Ақлий хужум

Ўзаро тажриба алмашиш

25

3


7


4-босқич: Мустаҳкамлаш



Ўқувчиларининг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи тест-анкета методикалари хусусиятлари ва уларга психологик ёндашувлар

Гуруҳларда ишлаш.

10

5-босқич: Баҳолаш.

Дарс якуни



Гуруҳлар тақдимоти таҳлили ва уларни баҳолаш

Хулоса (савол-жавоб, фикр-мулоҳазалар ва таклифлар)



Гуруҳларни баҳолаш

Савол-жавоб



10

5



6-босқич: Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа)

Мавзуга оид тестлар
Тегишли адабиётлар тавсия қилинади.

Оғзаки


15




маъруза матни
3.3.6. ИХТИСОСЛАШГАН СИНФ ВА МАКТАБЛАРГА ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ВА УЛАР БИЛАН ИШЛАШ



  1. Ихтисослашган синф ва мактабларга иқтидорли ўқувчиларни танлаш. Иқтидорли ўқувчиларни психологик жиҳатдан қўллаш, уларнинг ривожланиш ва изланишларига кўмаклашиш. Ўқувчилардаги иқтидорлилик сифати. Иқтидор–инсоннинг ўз хатти-ҳаракатлари, билимлари, имкониятлари, малакаларига нисбатан субъектив муносабат эканлиги.

  2. Иқтидорли инсоннинг истеъдод соҳиби бўлиш имкониятлари. Иқтидорли болалар шахсининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва иқтидорлилигини психодиагностика қилиш тестларидан фойдалана олиш ва таҳлил қила билиш.

  3. Иқтидорлиликни индивидуал ва оммавий ўрганиш. Равен, Айзенк, Торенс ва Кеттел тестларини амалда қўллаш ва олинган натижаларни қайта ишлаш тартиби

Инсоният ўзининг ижтимоий тараққиётининг бугунги кунига келиб, ақл-заковат ёки ижод маҳсули бўлган ғоя ҳам мулк эканлигини аниқ ва равшан белгилаб олди. Интеллектуал мулк деб аталадиган бойлик соҳиби ўз иқтидори, ақл-заковати билан буюк ижод намуналарини, ихтироларни яратадики, бу ўз навбатида инсоният ва жамият тараққиётини таъминловчи асосий омил ҳисобланади.


Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг машҳур ижобий «портлаш эффекти» тўғрисида гапира туриб: - «Ҳар қайси инсонда муайян даражада интеллектуал салоҳият мавжуд. Агар шу ички қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган шарт-шароит яратилса,.. ҳар қайси инсон Оллоҳ таоло ато этган ноёб қобилият ва истеъдодини аввало ўзи учун, оиласининг, миллати ва халқининг, давлатининг фаровонлиги, бахт-саодати, манфаати учун тўлиқ бахшида этса, бундай жамият шу қадар кучли тараққиётга эришадики, унинг суръат ва самарасини ҳатто тасаввур қилиш ҳам осон эмас.» - деган эди. Бу теран фикр, ҳаётий мантиқ мамлакатимизда иқтидорли ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг таълим-тарбиясига берилаётган эътиборда ўз ифодасини топмоқда. Олдиндан қилинган бу башоратнинг яқин орада ҳақиқатга айланмоғи муқаррар, бу ишонч Ўзбекистоннинг келажагининг буюклигига бўлган ишонч билан уйғунлашиб кетади.
Иқтидорли болалар, уларнинг таълим-тарбияси тўғрисида гап кетганда, кўпинча «Қандай болани иқтидорли дейиш мумкин?» деган савол ҳам туғилади. Иқтидор тушунчаси кўп қиррали ва унинг қоидаси турли-туман. Бу қоидаларни умумлаштириб психолог олимлар кўпинча иқтидорни юқори даражада ривожланган қобилият, юқори даражадаги ақлий коэффициент (IQ) деб, изоҳлашади. Айтиш керакки, иқтидорни ўрганиш жараёнининг бошланганига бир асрдан узоқ вақт ўтган бўлсада, унга аниқ ёки тўлиқ асосланган илмий таъриф берилмаган. Шунинг учун «иқтидор табиат инъомими ёки таълим ва тарбиянинг самарасими?» деган савол нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунёда ҳам олимларни, ҳам тарбиячи-педагогларни ўйлантиради.
Америка қўшма штатлари таълим қўмитаси 1972 йилда шундай қоидани тавсия этган: «ўзининг олий даражада ривожланган қобилиятларини намоён этиб, у ёки бу фаолиятда юқори натижаларга эришган ёки шунга эришиш имкониятига (лаёқатига) эга бўлган болаларни иқтидорли ва талантли дейиш мумкин». Америкада бундай болалар истиқболи фаолиятида эришган натижалари ва бир ёки бир неча соҳа (ақлий, академик, ижодий, бадиий, муомала ва лидерликка интилиш, ҳаракат)га бўлган лаёқат, имконият, қобилиятлари асосида аниқланади. Макур йўналишлар бўйича иқтидорли болалар учун махсус дастурлар (кўпинча индивидуал дастурлар) тайёрланиб, бундай болаларга асосан махсус мактабларда эмас, оддий мактаблардаги ихтисослаштирилган гуруҳларда таълим-тарбия берилади.
Франция, Германия мактабларида ҳам иқтидорли болалар махсус тайёрланган психофизиологик, психологик-интеллект тестлари ёрдамида сараланади. Бу мамлакатларда иқтидорли болалар учун махсус мактаблар ташкил этилган бўлсада, оддий мактабларда ҳам улар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар мавжуд.
Дунёда иқтидорли болаларни танлаш учун Raven, Kettel (culture-fair intelligence), Veksler интеллект тестларидан фойдаланилади. Бу методикалар маданий муҳит таъсирига боғлиқ бўлмаганлиги ва новербал (сўз ишлатилмайди) бўлганлиги учун жуда кенг тарқалган. Мазкур методикаларнинг Ўзбекистон муҳитига мослаштирилган вариантлари Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Марказида мавжуд. Ҳозирги кунда 200тага яқин, фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ташхис Марказлари мутахассислари Raven, Kettel методикалари ёрдамида иқтидорли болаларни танлаш ишларини амалга оширмоқдалар. Бундан ташқари, Республика ташхис Маркази мутахассислари томонидан мазкур мактабларга иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни танлаш бўйича 3 та психологик методикалар мажмуаси ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилган. Шунингдек, ўқувчиларнинг умумий ақлий қобилиятлари билан бирга, 5 та академик йўналиш (ижтимоий-гуманитар, аниқ, табиий фанлар, хорижий тиллар ва санъат-нафосат) бўйича ҳам махсус қобилиятларни ўрганиш учун психологик ташхис методикалари тайёрланди.
Барча ташхис Марказларида «иқтидорли болалар банки» ташкил этилган бўлиб, мазкур танловларда энг юқори ақлий ривожланганлик даражасини кўрсатган ўқувчилар киритилган.
Республика ташхис Маркази мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари, ҳозирги кунда 6-16 ёш давридаги болаларнинг ўртача 3-5 фоизи юқори даражадаги ақлий коэффициент (IQ)га эга эканлигини кўрсатмоқда. Биз ўз тадқиқотларимизда «иқтидор» тушунчасини юқори даражада ривожланган қобилият сифатида ўрганмоқдамиз. Шу ўринда айтиш лозимки, кўпинча, ҳатто мутахассислар ҳам, иқтидор ва истеъдод тушунчаларини бир маънода талқин этишади. Бизнингча, иқтидор шахснинг индивидуал-психологик хусусияти бўлиб, у фақат академик фаолият ёки ақлий-назарий фаолиятда намоён бўлади. Истеъдод эса ақлий-ижодий фаолиятда намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятдир. Албатта, бу хусусиятлар ҳар бир инсоннинг фақат ўзига хос бўлганлигига ва табиий шартланганлигига қарамасдан, алоҳида эътибор ва таълим-тарбияни талаб этади. Шунинг учун ҳам, иқтидорли, истеъдодли болаларни танлаб, уларни янада ривожлантириш учун етарли шарт-шароит ҳамда интеллектуал, ижодий муҳит керак бўлади. Чунки ҳар қандай иқтидор ва истеъдод фақат ўзи тегишли бўлган соҳа фаолияти жараёнида ривожланади ва намоён бўлади.
Ўзбекистон Халқ таълими тизимида иқтидорли болаларни излаш, танлаш ва уларга таълим-тарбия бериш муаммолари изчиллик билан ҳал этилиб келинмоқда. Жумладан, Халқ таълими вазирлиги 2009 йил 27 март 4/4 сонли ва Давлат тест марказининг 2009 йил 27 мартдаги 01-11 х/19 сонли қўшма қарори билан “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низом қабул қилинди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги ва 2008 йил 7 августдаги 173-сон “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб интернатларга ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.
Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига тегишли синфни муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан қўшма буйруқ билан белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
Ўқувчиларнинг иқтидор ва истеъдодлари фанлардан олган «аъло» баҳо билан эмас, кўпроқ мияда кечадиган ақлий жараёнларнинг маҳсулдорлиги билан ўлчанади. Психологик интеллект тестлари ўқувчининг у ёки бу фандан билимини эмас, умумий ақлий қобилияти ва ўзи танлаган соҳа билан шуғуллана олиш лаёқати, имкониятини аниқлаб беради. Ўқувчи умумий ўрта таълим фани («умумий ўрта»га эътибор беринг) бўйича имтиҳонда «беш» баҳо олсаю, шу соҳа бўйича интеллектуал ёки ижодий қобилияти бўлмаса, унинг кейинги фаолияти унумдорлиги паст бўлади. Охир оқибатда бундай киши танлаган соҳасидан безибгина қолмай, жамият учун ҳам ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Яна шуни қайд этиш лозимки, иқтидорлиликни фақат шахснинг ақлий имконияти сифатида таснифлаш уни тадқиқ этишда бир томонламаликка олиб келади. Чунки иқтидорлилик нафақат ақл, балки шахс тузулмасининг барча компонентларининг уйғун ва юқори даражада ривожланганлиги билан изоҳланади. Демак, иқтидор фақат ақлга эмас, балки шахсга тегишли. Иқтидорли киши деганда биз ҳар томонлама ривожланган шахсни назарда тутамиз. Кимдир ўз қобилияти билан, бошқа биров ўз характери ва ташқи оламни ўзига хос идрок этиши билан иқтидорли бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда биз ўз тенгдошларидан ривожланишда ўзиб кетган болаларни иқтидорли деймиз. Тўғри, бундай болалар қобилиятли, лекин шундай болалар ҳам борки, улар ноандоза фикрлаши, воқеа ва ҳодисаларни ғайриоддий талқин этиши билан иқтидорли ҳисобланади. Бундай болалар кўпинча тарбиячилар, ўқитувчи ва ота-оналар учун «қийин» ва уларни тарбиялаш ҳам оғир кечади. Айниқса ўқитувчилар бундай болалар ҳатти-ҳаракатини баҳолашда, унинг бошқа болаларга ўхшамайдиган ғайриоддий ҳаракатларини қабул қилишда қийналишади. Айтиш керакки, боланинг ривожланиши ўзига хос қонуният асосида кечади ва ўзининг ички мантиқига эга бўлади. Ички мантиқни тушунишда қуйидаги концепцияга асосланиш лозим. Ўз-ўзини бошқарувчи индивид ривожланиш жараёнида шунақа хусусиятларга эга бўлиб борадики, бу хусусиятлар бир сўз билан айтганда на ички, на ташқи жиҳатдан шартланмаган. Бу хусусиятлар ташқи ва ички таъсирларнинг узвийлашуви билан муштараклашади. Бошқача қилиб айтганда, шахснинг ривожланиши унинг барча қирраларини қамраб олган ҳолда яхлит жараён сифатида кечади. Буни оддий тилда изоҳласак, ҳеч ким шахс бўлиб туғилмайди, балки шахс сифатида шаклланади. Ёш даврлари давомида шахс ривожланиши билан иқтидорнинг ривожланиши уйғун кечишини таълим ва тарбияда албатта инобатга олиш лозим бўлади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида Республикамиз Халқ таълими тизимида иқтидорли болаларни танлаш ва уларга таълим-тарбия беришнинг илмий асосланган, мақсадга йўналтирилган узлуксиз тизимини яратиш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish