Мактаб амалиётчи психолог психологик маърузаларни олиб бориш Мактаб психологи психологик маърузаларни ўқиш мобайнида инсонлардаги психологияга қизиқишини қондириш мақсадида мактаб муаммоларини ҳал қилишда Амалий психологиянинг имконятлари ҳақида сўзлаб беради. Маъруза ўқишнинг ижобий томони шундаки, қисқа вақт ичида барча мактабдаги гуруҳлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Психологик маърузалар ўқишда иложи борича тингловчилар бир хил бўлиши, умумий муаммолар қизиқиши лозим. Мактабда қуйидаги тингловчилар гуруҳлари ажратилади мактаб маъмурияти ҳодимлари, бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари, бошланғич ўрта ва юқори синф ўқувчилари, болаларининг ёшга мос равишда ота-оналари. Психологик маърузаларни ўқиш учун кўпинча ўқитувчилар учун қулай вақтни танлаш зарур. Ўқитувчи учун дарсдан сунг маъруза ўқиш мумкин. Ота-оналар ота-оналар мажлисида маъруза тинглашлари лозим. Ўқувчилдар эса синф раҳбари билан келишилган ҳолда дарсларнинг бирида ёки дарслардан сўнг маъруза тинглашлари мумкин.
Психологик маърузалар 15 дақиқадан бир соатгача давом этиши мумкин.
Маъруза ўқиш учун мактабнинг мажлислар зали ёки бир синф хонаси танланади. Ўқитувчилар хонасида ёки директор хонасида маъруза ўқишга рухсат этилади. Психолог маъруза мавзуларининг дастурини тузишда тингловчилар таркиби ҳамда уларнинг қизиқишларини ҳиссобга олиш зарур. Қуйидаги ҳар бир тингловчилар гуруҳининг қизиқишлари рўйхати келтирилади.
Мактаб маъмуриятининг қизиқишлари
-Мактабдаги ўқув тарбия жараёнинг маҳсулдорлигини ошириш учун Амалий психологиянинг имкониятлари қандай?
-Психолог табақалашган (дифференциалашган) таълимни ташкил қилишда ёрдам бериш мумкинми?
-Психолог махсус синфларни (масалан, иқтисодий педагогик, матиматик ва бошқалар) ташкил эташда ёрдам бериш мумкинми?
-Мактаб педагогик жамоасини қандай қилиб маҳсулдор бошқариш мумкин?
-Мактаб маъмурияти билан ўқитувчилар ота-оналар орасида вужудга келадиган низоларни қандай ҳал қилиш мумкин?
Бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқишлари
-Бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялашда қайси дастур маҳсулдор?
-Ривожлантирувчи таълим методикасини ўзлаштириш учун қандай педагогик психологик адабиётларни ўқиш зарур.
- Ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатни қандай ташкил этиш мумкин?
- Ўқитувчи тарбияси қийин болаларга қандай ёрдам бериши мумкин?
-Бошланғич синфларни янги педагогик техналогия бўёич ўқитишни ўрганиш учун қачон қаерда семинарлар ташкил этилади?
Ўрта синф ўқитувчиларининг қизиқиши
-Ўсмирларин ўқишга қандай қилиб қизиқтириш мумкин?
-Дарсда тўполон қилиб ўтирадиган «қийин» ўсмирни нима қилиш керак?
- Акси ижтимоий ҳарактер қилган ўсмирларга қандай чора кўриш мумкин?
-Ўсмирларнинг бўш вақтини қандай ташкил этиш мумкин?
-Чекаётган ўсмирларга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?
-Ўсмирларнинг эрта бошланган муҳаббатига қандай муносабатда бўлиш мумкин?
-Ишдан кейинги ҳориш ва чарчашни ўқитувчилар қандай қилиб йўқотишлари мумкин?
Юқори синф ўқувчиларнинг қизиқишлари
-Юқори синф ўқувчиларига битирув имтиҳонларини топширишда қандай қандай ёрдам бериши мумкин?
-Ўспиринларга қизиқиш ва лаёқатларин ҳиссобга олган ҳолда касб танлашда қандай ёрдам юериши мумкин?
-Юқори синф ўқвчиларини қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
-Илк ўспиринлик давридаги севгисига қандай муносабатда бўлиши керак?
Ўқувчиларнинг ота-оналари билан қандай қилиб, суҳбат ташкил этиш мумкин?
-Агар юқори синф ўқувчиси аксил ижтимоий ҳаракатни амалга оширган бўлса, педагогик таъсир воситаларидан қандай фойдаланиш мумкин?
Бошланғич синф ўқувчилари ота-оналарининг қизиқишлари -Болага яхши ўқиш учун қандай ёрдам бериш мумкин?
-мактабга мослашиш жараёнида бола қийинчиликларни қандай енгиши мумкин?
-бола чарчамаслиги учун унинг кун тартибини қандай тузиш мумкин?
-бошланғич синф ўқувчиси қушимча қандай секция, тўгараклар, курсларга қатнашиши мумкин.?
-нима учун бола кўпинча касал бўлади?
-оиладаги муносабатлар боланинг ўзлаштиришига қандай таъсир кўрсатади?
Ўсмирларнинг ота-оналари қизиқишлари
-Ўсмир мактабда оилада ҳеч кимни тингламаса, нима қилиши керак?
-Ўсмирнинг қўполлигига қандай жавоб бериш керак?
-Ўсмир чекадиган бўлса нима қилиш керак?
-Агар ўсмир ёмон улфатларга қўшилиб қолган бўлса, нима қилиш керак?
-Ўсмирни қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
-Агар ўсмир ҳеч нарсага қизиқмаса нима қилиш керак?
-Агар ўсмир қиз ҳаддан таҳқари очиқ рангли косметикалардан фойдаланса, нима қилиш керак?
-Ўсмирнинг махсус қобилиятини қандай аниқлаш мумкин ҳамда бўлғусу касбини танлашда қандай ёрдам кўрсатиш мумкин.
Юқори синф ўқувчилари ота-оналарининг қизиқишлари -Битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширишга қандай ёрдам бериш мумкин.
-Ўспиринларнинг қизиқишлари ва касбий йўналганлигини қандай аниқлаш мумкин?
-фарзандга бўлғусу касбини танлашда қандай ёрдам бериш мумкин?
-агар юқори синф ўқувчилари турмуш қурушмоқчи бўлишса, нима қилиши керак?
-агар ўспирин ўғил ва қиз жинсий алоқада бўлишган бўлса, нима қилиши керак
-ота-оналар фарзандлариниг наркотик чекаётганлигини билиб қолишса нима қилиш керак?
Бошланғич синф ўкувчиларининг қизиқишлари
-Қизиқарли психологик суҳбатни тинглаш
-Қизиқарли психологик ўйин ўйнаш.
Ўсмирнинг қизиқишлари
-Психолог ким? У нима билан шуғулланади ва психологлар психотерапевдан нимаси билан фарқланад?
-Астрологларга ишлатиш мумкинми.
-Экстранциансларга қандай муносабатда бўлиш керак?
-Қизлар (йигитлар) билан эркин мулоқат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
гуруҳ орасида ўз фикрида қолишда қандай ўргатиш мумкин?
-қўрқинчни енгишга қандай ўргатиш мумкин?
Юқори синф ўқувчиларининг қизиқишлари
-Муҳаббат муамоларини қандай ҳал қилиш мумкин?
-Қандай касбни танлаш мумкин7
-Битирув имтиҳонларини қандай қилиб мувоффақиятли топшириш мумкин?
-Йигит ва қизлар билан эркин гаплашишга қандай ўргатиш мумкин?
Юқорида келтирилган мактабдаги барча гуруҳларнинг қизиқишларини қамраб олмайди. Бу ерда психолог психологик маърузаларни ўқишда ҳар бир гуруҳнинг қизиқишларини ҳиссобга олишса маҳсулдор бўлишини таъкидлаш лозим.