Умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари малакасини ошириш курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ЎҚув-мавзу режа, дастур


Халқ таълими тизимида психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари



Download 2,56 Mb.
bet18/178
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#287635
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   178
Bog'liq
0fbb7ded94ff6074e2e7c912362aa1df

Халқ таълими тизимида психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари.

Режа.

  1. Халқ таълими тизимида психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги долзарб масалалари.

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган умумий қоидалар ҳамда вазифалар тўғрисида.

  3. Халқ таълими тизимида психологик хизматни амалга ошириш фаолияти мазмунининг учта таркибий қисми:

  1. Илмий йўналишдаги фаолият-психологик хизматнинг методологик муаммоларини ишлаб чиқиш;

  2. Ташвиқот ва тарғибот фаолияти–халқ таълими ходимларининг психологик билимлардан фойдаланишларини таъминлаш;

  3. Амалий йўналишдаги фаолият-мактаб психологларининг, ота-оналар, ўқитувчилар, синф жамоаси, ўқувчилар билан иш олиб бориши.

  1. “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги Низом ҳақида.

Юртимизда юз бераётган улкан ўзгаришлар барча соҳаларга, шунингдек, ўрта таълим жараёнига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Таълим жараёнида шахсни камол топтириш шарт-шароитларини яратиш таълим муассасаларида ишларни тўғри ташкил этилганлиги бевосита психологик хизматни тўғри ташкил этишга ҳам боғлиқдир.


Бугунги куни ўқувчиларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш мавжуд илмий психологик билимларга таянган ҳолда олиб борилиши учун таълим тизимида психологик хизмат ташкил этилмоқда ва у ишлаб турибди. Бу хизматда "психология" мутахассислигига эга бўлган олий маълумотли мутахассислар ишлаши керак. Бу ходимлар боланинг чақалоқлик давридан бошлаб то юқори синфгача (илк ўспиринлик) бўлган даврида уни ўқитиш ва тарбиялаш, унинг тақдири билан борлиқ барча саволларни ечишда иштирок этадилар. Бола туғилгандан то мактабни тамомлагунга қадар бутун ҳаёти давомида мутахассис психолог эътиборида бўлиши керак. Демак, 16-18 йил давомида боланинг психологик ривожланиши системали равишда кузатилиб борилиши керак. Бу давр мобайнида доимий психодиагностик ўрганишлар амалга оширилади бола психик тараққиётининг характери ва тезлиги баҳоланади, болани ўқитиш ва унга тарбия бериш юзасидан тавсиялар берилади, ва уларни амалга ошириш назорат қилинади.
Пихологик хизмат ҳозирги замон таълим тизимининг ажралмас компонент (бўлак)и бўлиб, болаларга таълим ва тарбия беришда уларнинг ақлий ва шахсий потенциалини, болада мавжуд қобилиятларни, қизиқишларни ва интилишларни ўз вақтида аниқлаш ва улардан максимал тўлиқ равишда фойдаланишни таъминлаб беради.
Психологик хизмат шунингдек ўқувчиларнинг психологик ривожланишдаги резервларни ўз вақтида аниқлаб беришни, ҳамда улардан таълим ва тарбия жараёнида фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Агар сўз ўз ривожланишида кўпчилик болалардан орқада қолаётган болалар тўғрисида борадиган бўлса бундай ҳолда психологнинг вазифаси тараққиётидаги бундай орқада қолишнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган бўлади. Агар психолог иқтидорли болалар билан ишлашига тўғри келса, бундай ҳолда болаларнинг қобилиятларини эртароқ аниқлаш ва уларни янада ривожланишини таъминлашга кўмаклашиши психологнинг асосий вазифаларидан бирига айланади.
Таълим тизимидаги психологик хизматнинг яна битта қийин вазифаси шундан иборатки бутун болалик даври давомида таълим ва тарбиянинг сифатини ошириш мақсадида таълим ва тарбия жараёнларини доимий равишда назоратда ушлаб туриш керак. Бу ерда ушбу педагогик жараёнлар бола психик тараққиётининг табиий ва ижтимоий қонуниятларга тўла мос равишда, таълим ва тарбиянинг психологик назарияларининг асосий қоидаларига мос равишда ташкил этиш зарурияти тушунилади. Бу ерда психолог ишининг амалий мақсади ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш мазмуни ва методларини ушбу психология фани нуқтаи назаридан баҳолаш, турли ёшдаги болалар тараққиёти тўғрисдаги илмий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ушбу мазмун ва методларни мукаммалаштириш бўйича тавсиялар бериш билан боғлик бўлади.
Таълим тизимидаги психологик хизмат ечадиган навбатдаги муҳим вазифа - педагогик жараёнининг бевосита иштирокчилари: болалар, ўқитувчилар, ота-оналар ва таълим тизимидаги рахбарларга психологнинг амалий таъсир кўрсатишдан иборатдир. Бу вазифа ушбу одамларга таълим ва тарбия жараёнида бевосита психологик ёрдам кўрсатишни назарда тутади. Бу ерда психолог педагог, психотерапевт, консультант, корректор ролларида фаолият кўрсатади. Юрак қон томир тизими, ошқозон ичак тракти тизими билан боғлиқ касалликларнинг кўпчилиги психоген асосга эга эканлигини хозирги кунда исботланган. Худди шундай одамнинг эндокрин тизими ҳам, ҳатто хулқ-атвори ҳам шундай асосга эга. Бу сохада амалий иш билан шуғулланар экан, психолог бу кўринишдаги касалликларнинг пайдо бўлиши ва зўрайишини олдини олишга ҳаракат қилади, касалликни даволаш учун яхши органик реакциялар чақириш мақсадида одамнинг психологиясига ва хулқ-атворига таъсир кўрсатадиган махсус методларни қўллайди.
Таълим тизимининг бошқарув структураси ходимлари умумий психологик ёрдамдан ташқари гурухдаги ва коллективдаги одамларни бошқаришга тааллуқли бўлган бошқарув психологияси буйича билимларга ҳам мухтож бўладилар. Таълим тизимининг раҳбар ходимларига бошқарув психологиясидан, одамларнинг ўзаро муносабатларидан, гурух фаолиятининг самарадорлигидан қўшимча билимлар зарур. Болаларни таълими ва тарбиясига боғлиқ барча катта ёшдаги одамлар болаларнинг ривожланишини ва уларни бошқаришни чуқурроқ билишни таъминлайдиган психологик билимларга муҳтождирлар. Бундай билимлар минимал - зарур миқдорда педагогик олий ўқув юртларида берилади, аммо вақт ўтиши билан бу билимлар қисман ёки бутунлай эскиради, унутилади, яъни уларни тўлдириш ва янгилаш зарурияти туғилади. У ёки бу педагогнинг профессионал иши давомида бундай билимларни коррекция қилишни ҳам психологик хизмат амалга оширади.
Психологик хизматнинг яна битта махсус вазифаси шундан иборатки, улар педагоглар, дефектологлар, социологлар, врачлар, юристлар билан ҳамкорликда ўз тенгқурларидан фарқ қилувчи болаларнинг тақдири билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларни ҳал қиладилар. Бу ерда сўз, энг аввало, ўз тараққиётида орқада қолаётган ёки иқтидорли болалар тўғрисида боради. Ўз тараққиётида орқада қолаётган болалар ўзларининг ўзлаштириш имкониятларига мос келувчи соддалаштирилган, кам мураккаброқ таълим ва тарбия дастурларига муҳтожлар. Иқтидорли болалар эса аксинча, таълимда оддий болаларга қараганда мураккаброқ, информацияга тўлдирилган дастурларга муҳтожлар, Ривожланишдан орқада қолаётган ва иқтидорли болалар учун таклиф этиладиган ўқув дастурлари албатта олдиндан турли профилдаги мутахассис педагогларни жалб этган холда психологик педагогик экспертизадан ўтказилиши керак. Бу педагоглар бошқаларга боғланмаган ҳолда таклиф этилаётган дастур мўлжалланган болаларнинг ривожланишини таъминлаб берадими йўқми деган нуқтаи назардан хулоса беришлари керак. Ўз ривожланишда орқада қолаётган болалар психологик ёки жисмоний жихатдан нимжон бўлиб, улар осонлаштирилган ўқув дастурларига мухтож бўлсаларда, таклиф қилинаётган дастурлар уларнинг орқада қолишини янада чуқурлаштирмаслиги керак. Аксинча, бу дастурлар орқада қолаётган ўқувчиларнинг ривожланишини тезлаштиришини таъминлаши, одатдаги болалар билан улар ўртасидаги фарқни камайтиришга олиб келишига мўлжалланган бўлиши керак. Соддалаштирилган, лекин тараққиётни тезлаштирувчи дастурларни ишлаб чиқиш иқтидорли болаларга мўлжалланган қийинлаштирилган дастурни ишлаб чиқишга қараганда анча мураккаб. Шунинг учун ҳам психолог ўз амалий фаолиятида иқтидорли болалар билан ишлашга қараганда ўз вақтини кўпроқ ривожланишдан орқада қолган болалар билан ишлашга сарфлайди.
Баъзида ўқувчилар билан ишлашда шундай муамммолар юзага келадики, боланинг кейинги ҳаётий тақдири бу муаммонинг қандай ҳал қилинганига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Бу боланинг жиддий психологик - педагогик жиҳатдан ўрнини босиши мумкин бўлмаган ақлий дефектлари туфайли оддий мактабда ўқий олиш ёки олмаслик имкониятига тааллуқли масалалар, шунингдек болаларни медик-психологик экспертиза қилиш билан боғлиқ бошқа масалалар. Бу ерда амалиётчи психологнинг вазифаси шундан иборатки, у бошқа мутахассислар: педагоглар, врачлар, дефектологлар фикри билан бир қаторда ҳисобга олинадиган маъсул ва саводли эксперт хулосаси бериши керакки, бу хулоса боланинг кейинги тақдирини хал қилишда ҳисобга олинади.
Психологик хизмат мураккаб тузилмага эга бўлиб вазирликдан тортиб то болалар боғчасигача психологлар бўлади.
Ҳозирги кунда амалиётчи психолог фаолиятида 4 та йўналишни кўриш мумкин, булар: психодиагностика, психологик консультация, психопрофилактика ва психокоррекция. Биринчи йўналиши -психодиагностика - ўқувчини психологик тадқиқ қилиш методлари, шу жумладан тестларни профессионал даражада ўзлаштирганликни тақозо этади. 1. Психодиагностика бўйича мутахассис бўлган амалиётчи психологнинг асосий вазифаси шундан иборатки, у таълим тизимида болалар ва катталарнинг психологиясини ва ҳулқ-атворини психологик тадқиқ қилиш жараёнида олинган шончли натижаларга асосланиб бахолаш ва уларга мутахассис сифатида психологик изоҳ бериши керак. Бундай касб фаолияти билан шуғулланаётган психолог нафақат у ёки бу психодиагностик методни амалиётда қўллаш техникасини билиши, балки ўша методика қайси таъминот доирасида пайдо бўлганлигини ва ривожланганлигини ҳам билиши керак. Психодиагностика бўйича мутахассис психолог зарурият туғилганда методикалар яратиши, мавжуд методикаларни адаптация қилиши (шароитга мослаштириш), уларни илмий қийматини бахолай олиши керак. Психологдан олинган натижаларни тўғри илмий тахлил қилиб бериши талаб қилинади.
Амалиётчи психолог мутахассислигининг иккинчи йўналиши 2. психологик консультациядир. Психологик консультация таркибига йўналишлар киради:
1. Ўтказилган психодиагностик текширув натижаларидан келиб чиқадиган психологик-педагогик тавсияларни ишлаб чиқиш ва шакллантириш, бу тавсиялар болаларга ва катталарга тушунарли ва келажакда фойдаланиб бўладиган шаклда тавсия этилиши зарур.
2. “Консультатив ёрдамга мухтожлар билан суҳбат ўтказиш. Бу суҳбатлар болалар ва катталарга зарур психологик-педагогик маслахатлар бериш билан якунланади.
3. Ўқитувчилар ва ота-оналар билан уларнинг билимини ошириш ва уларни қайта малакасини ошириш йўналишда ишлаш.
4. Учинчи йўналиш-психопрофилактика ишлари бўлиб бу огохлантирувчи, олдини олувчи характерга эга бўлган ишлар, яъни бола ривожлантиришда ҳоҳланилмайдиган психологик хусусиятларнинг, масалан ривожлантиришда орқада қолиш, таълим ва тарбияда орқада қолиш, характерда, одатларда ёмон сифатларнинг пайдо бўлишини олдини олиш билан боғлиқ ишлар. Психопрофилактика ишини олиб борадиган психолог ривожланишда пайдо бўладиган у ёки бу аномалия (нормадан оғиш)ларнинг сабабларини билиши, уни ўз вақтида пайқаши ва бартараф эта олиши керак, Ўқитувчиларни, тарбиячиларни ва ота-оналарни психологик тайёрлаш ушбу мақсадга хизмат қилади, чунки бундай тайёргарлик туфайли улар болада содир бўлаётган, унинг психик ривожланишда оғишларга олиб келиши мумкин бўлган ўзгаришларни ўз вақтида кузатиб ва пайқаб боришга ўргатиладилар.
5. Психолог ишининг тўртинчи йўналиши бу психологик коррекция иши бўлиб, у болага ёки каттага уларда мавжуд камчиликлари тўғирлаш, уларнинг психологияси ёки хулқ-атворини ўзгартириш мақсадида уларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши билан боғлиқдир. Бу ерда психолог профессионал даражада психокоррекция методларини ўзлаштирган бўлиши керак: у психотерапияни, социал-психологиктренингни, аутотренингни, гипноз орқали ишонтиришнинг баъзи усуллари ва техникасини ўзлаштирган бўлиши, шунингдек клиентга ишонтирувчи таъсир кўрсата олиши керак.
Одатда, амалиётда психолог бу йўналишларнинг барчаси билан озми-кўпми шуғулланади. Лекин бу йўналишларнинг ҳар биттаси кўп тайёргарликни, вақтни, махсус шуғулланишни профессионал-тажрибани талаб қилади. Шунинг учун ҳам психолог юқорида кўрсатилган 4 та йўналишнинг биттаси бўйича мутахассислашуви мумкин. Бу эса, ўз навбатида, психологик хизматга 4 та йўналишдаги мутахассисларни; психодиагностларни, консультантларни, психопрофилактикаларни ва психокорректорларни киритишни тақозо этади.
Психологик хизматни бошқариш органлари ва амалиётчи психологларнинг ўзаро таъсири қуйидагича амалга оширилади. Жойларда болалар ўқув-тарбия муассасаларида ўз ишларини ўтказиб психологлар ўзлари олган натижаларини умумлаштирадилар ва бошқарувнинг ўзлари бўйсунувчи юқори органларига системали равишда тақдим этадилар; бу органлар ўз навбатида психологларга зарурий ташкилий ва илмий-методик ёрдам кўрсатадилар.
Амалиётчи психолог асосан психологик хизматнинг марказий ёки юқори турузчи бошқарув органи томонидан тасдиқланган дастур асосида ишлайди. Бу дастурда одатда амалиётчи психолог томонидан маълум муддат давомида бажарилиши керак бўлган ишларнинг турлари берилади, уларнинг мазмуни ва хажми, шунингдек бажаришга кетадиган вақт белгиланади. Амалиётчи психологнинг иш режимини белгилаб берувчи нормативлар мавжуд, бу нормативлар орқали унинг таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан бўладиган иш юзасидан ўзаро таъсирини ташкил этиш нормалари ва қоидалари белгилаб берилади. Шунингдек, амалиётчи психологлар ва психологик хизмат бошқаруви органларининг ўзаро жавобгарлиги, ўзаро маъсулиятлари белгиланган бўлади.
Психологик хизмат ходимлари ва таълим тизимининг бошқа ходимлари ўртасида маълум муносабатлар шакллана боради. Бу муносабатлар таълим органи томонидан тасдиқланадиган психологик хизмат тўғрисидаги низом орқали бошқарилади. Бундай низомлар психологик хизматга давлат томонидан қўйиладиган вазифаларни белгилаб беради.
1. Психологик хизмат ривожланишнинг истиқболи таълим ва тарбия жараёнига психологик билимларнинг қанчалик чуқур кириб бориши билан, психологлар билан таълим жараёнининг бошқа вакиллари ўртасида аниқ хизмат муносабатларининг тўғри шаклланганлиги билан белгиланади.
Амалиётчи психологга қўйиладиган квалификацион (касбий) талаблар, унинг ҳуқуқ ва маъсулияти.
2. Таълим тизимида амалиётчи психолог лавозимига даъвогар одамга маълум квалификацион талаблар қўйилади. Булардан энг
асосийси шуки, бундай одам махсус психологик олий маълумот тўғрисида дипломга эга бўлиши керак. Яъни ёки университетнинг "психология" мутахассислигини ёки педагогика олий ўқув юрти қошида ташкил этилган "Таълим тизимида амалиётчи психолог" мутахассислиги бўйича махсус факультетни тамомлаган бўлиши керак. Психолог чуқур касбий билимлардан ташқари яъни унга психодиагностика, психотерапия; психокоррекция, патопсихология, дефектология, психологик консультация ва бошқа соҳалардаги билим кўникма ва малакалар зарур, шунингдек, у етарли даражада болалар билан ишлаш амалий тажрибасига эга бўлиши керак, яъни у олий педагогик маълумотли, мактаб ёки мактабгача тарбия муассасаларида ишлаган бўлиши керак.
Юқорида айтилганлар барчаси амалиётчи психологларга қўйиладиган умумий талаблардир.
Бошқа талаблар билан бир қаторда амалиётчи психологларга тааллуқли бўлган махсус талаблар ҳам мавжуд.
1. Психодиагностикада мутахассис зарур методларни мукаммал билиши, бу методларни амалиётда қўллаш имкониятига мутахассисларга баҳо бера олиш керак. Психологик методларни, уларни конструкциялаш ва текшира олиш билимларидан ташқари, бундай мутахассисга математик статистика, ЭХМ да программалаштириш бўйича билимлар зарур.
2. Амалиётчи психологнинг консультация соҳасида профессионал мутахассислашуви одамлар билан психотерапевтик мулоқотга киришиши техника ва технологиясини, суҳбатлар, интервьюлар ўтказишни, одамлар диққатини ўзига жалб этиш қобилиятини, уларни ишонтира олиш қобилиятини тақозо этади. Бунинг учун психолог -консулътант одамларни тўғри идрок этиш ва яхши тушуна олиш, ўзига нисбатан ишонч туғдириши одамларга психологик таъсир кўрсатишда ишончли бўлиши керак. Демак, амалиётчи психолог-консультантларни тайёрлашда асосий эътибор шахслараро муносабатларга тааллуқли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга қаратилган бўлиши керак.
3. Психокоррекция - амалиётининг алоҳида мураккаб соҳаси ҳисобланиб, у ҳар қандай клиентга амалий таъсир кўрсатиш малакасига мўлжалланган. Шунинг учун бу соҳада мутахассислашувчи психолог турли шаклдаги ижтимоий психологик тренингларни ташкил қилиш ва ўтказиш техникасини эгаллаган бўлиши керак, психоанализ ва бошқа психотерапевтик техникаларни эгаллаган бўлиши керак. Бу соҳадаги мутахассисни тайёрлаш бошқа мутахассисликларга қараганда анча кўп уриниш ва вақтни талаб этади.
Қийин балалар билан ишлайдиган психологларни тайёрлашда алоҳида квалификацион вазифалар юзага келади. Агар психолог хулқ-атворида оғишлар бўлган болалар тарбияланадиган муассасаларда ишлайдиган бўлса, бунда психолог шундай муассасаларда таъсир қонун ва қоидаларни билишлари керак, энг асосийси психолог шундай муассасаларда тарбияланувчи болалар билан ишлашга шахсий мойилликка эга бўлиши керак. Ўз тараққиётида орқада қолган болалар билан ишлайдиган психологларга ҳам худди шундай талаблар қўйилади.
Ота-она қаровидан маҳрум бўлган болалар тарбияланадиган муассасаларда, болалар уйларида, махсус мактаб-интернатларида ишлайдиган психологларга бир мунча қаттиқ бўлмаган, лекин махсус талаблар қўйилади. Бундай муассасаларнинг тарбиячилари имкон даражасида болаларга ота-оналар ўрнини босишлари керак, бу талаб энг аввало шундай муассасаларда ишлайдиган психологларга ҳам тааллуқлидир. Бундай муассасаларда тарбияланадиган болаларда одатдаги болаларга нисбатан катталар томонидан ўзларига ортиқчароқ эътиборга (мухтожлар) эхтиёж сезадилар, ўзларига нисбатан хиссий, ижобий мулоқот, инсоний мехрга эхтиёж сезадилар, Бундан ташқари интернат типидаги муассасаларда тарбияланадиган болалар ўз ризожланишида орқада қоладилар, айниқса бундай орқада қолиш уларни ақлий, ахлоқий. шунингдек шахслараро муносабатлар соҳасида мавжуддир.
Амалиётчи психолог таълим тизимидаги бошқа вакилларга қараганда кўпроқ болаларнинг ҳимоячиси бўлганлиги сабабли унинг маъсулияти ва ҳукуқлари нисбатан бошқа соҳа одамларникидан тубдан фарқ килади.
Психолог қуйидагиларга маъсул (ҳуқуққа эга):
1. Агар болага таълим бериш ва тарбиялаш учун маъсул шахслардан биронтаси томонидан болаларнинг қизиқишлари бузилса, уларни фаол равишда химоя қилиш:
2. ўз компетенцияси (билимлари) доирасида мустақил профессионал қарорлар қабул қилиш:
3. болаларнинг ривожланишига олиб келмаса, айниқса улар болаларга зарар келтирадиган бўлса, болаларга таълим ва тарбия бериш методларига аралашиш:
4. маълум ҳукуққа эга бўлган одамлар (ўқув тарбия муассасаларининг раҳбарияти, ҳулқ таълими органларининг раҳбарлари, ўқитузчилар, тарбиячилар, ота-оналар) нинг боланинг такдири билан боғлиқ ижобий қарорлар қабул қилишига хар томонлама болага ёрдам кўрсатишига эришиш:
5. болаларни, шунингдек уларга таълим ва тарбия берадиган шахсларни тиббий-психологик, дефектологик ва суд–психологик экспертизадан ўтказишда шахсан иштирок этиш:
6. Амалиётчи психологларнинг хукукларини ҳимоя қилувчи ҳужжат бу психологик хизмат тўғрисидаги Низомлардир.
Амалиётчи психологларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилувчи ташкилот бу психологлар ассоциациясидир.
Ўзининг амалий ишида психолог муаммоларнинг бир қисмини мустақил ҳал қилса, бир қисмини ўқувчиларга таълим ва тарбия берувчи мутахассислар билан ҳамкорлиқда хал килади.
Психологик хизматни келиб чиқиш тарихи
Психологик хизмат АҚШда 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. АҚШнинг амалиётчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини ўрганган экспреминтал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий тараққиёт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик “Гайденс” хизматининг ривожланишига олиб келади.
Француз мактаб психологиясининг отаси Альфред Бине бўлиб, у бу соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шу ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилади.
1990 йилда Францияда мактаб психологик хизмати ташкил этилади. 1970 йилда Франйияда психологик-педогогик ёрдам гуруҳлари психологик хизматнинг асосий турини ташкил этади. Бундай гуруҳлар мактаб психологияси бўйича бир мутахассис, таълим психологияси бўйича бир мутахассис, психомотор ривожланиши бўйича бир мутахассисни ўз ичига олади. Бундай бригада 800-1000 ўқувчига хизмат қилади, бир мактабда жойлашиб, бир неча мактабда хизмат қилиши мумкин.
1985 йилда Франция педагогик психологларининг функциялари аниқлаб берилди. педагогик психолог шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун қўлидан келган барча ишларни қилиши керак, бунда у бу ишларни ўқитувчиларни ва ота-оналарни ҳам жалб этиши мумкин. Педагогик психолог ўз ишида лозим топса, мактаб ва оила тарбиясига қарши чиқиши мумкин, деб махсус таъкидлаган.
Кўпчилик Шарқий Европа мамлакатларида мактаб психологик хизмати туман ёки вилоят психологик-педагогик марказлари шаклида ташкил этилган. Масалан, 1980 йилда Чехословакияда тарбия масалалари бўйича модда мактаб тўғрисидаги қонунга киритилди. Психологик хизматнинг асосий мазмуни-соғлом шахснинг ўсишини таъминлаш, шахс ривожланишидаги турли қийинчиликларни коррекция қилиш, касб танлаш муаммоларидир.
Чехословакиядаги психолог маслаҳатчининг асосий функцияси психодиагностик фаолиятдан иборатдир.
Собиқ совет психологиясида болалар тарбияси ва таълимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педалогия доирасида вужудга келди. Педалогия ривожланаётган ва ўсаётган шахснинг барча биологик ва ижтимоий хусусиятларни қамраб олувчи фандир. 1936 йилда педалогик қарашларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди, шу билан бирга совет психологлари амалга ошираётган бола психологиясидаги ижобий изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 60 йилларнинг охирига келиб, психологларнинг мактаб ишида амалий иштирок этиши қайта тикланди.
Эстон психологлари “ тарбияси қийин” ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб борадилар. 1984 йилда Москвада СССР ФА психология институтида “СССР да психологик хизмат муаммолари” бўйича I умуиттифоқ анжумани бўлиб ўтади. Анжуманда мактабда психологик хизмат секцияси ҳам иш олиб боради.
Собиқ совет Иттифоқида биринчи бўлиб Эстонияда 1975 йилда мактабда психологик хизмат ташкил этилди, раҳбари Х.И.Лийметс, Ю.Л.Сыерд бўлиб, тарбияси қийин ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб борадилар. Россияда 1982 йилда мактабларда психолог штати очилди.
1989 йилда Ўзбекистонда амалиётчи психологларнинг етишмаслиги сабабли Низомий номли ТДПУ да амалиёчи психологлар тайёрлаш факультети очилди.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish