Жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш тартиби
Номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш тегишли
машкларни бажаришини текшириш орқали амалга оширилади.
Номзодлар куйидаги машкларни бажаради:
турникда тортилиш;
60 метрга югуриш;
1000 метрга югуриш.
Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра тошпирмаган ёхуд топширишдан
бош тортган номзодлар кониқарсиз баҳоланади.
Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Номзодларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
9 маротаба ва ундан кўп тортилганда - «аъло»;
8 маротаба тортилганда - «яхши»;
7 маротаба тортилганда - «қониқарли»;
1 - 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Номзодларнинг 60 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
9,0 сониягача бажарган тақдирда - «аъло»;
9,01-9,50-сонияда бажарган такдирда - «яхши»;
9,51 - 10,0 сонияда бажарган тақдирда - «қониқарли»;
10,1-сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Номзодларнинг 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
3,40 дакика ичида бажарган тақдирда - «аъло»;
3,41 дақиқадан кўп, бирок 4,00 дақиқагача бажарган тақдирда - «яхши»;
4,01 дақиқадан кўп, бироқ 4,30 дақиқагача бажарган тақдирда - «қониқарли»;
4,31 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражаси баҳолашда камида битта
«коникарсиз» баҳо олган бўлса, жисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтмаган» деб хисобланади.
Жисмоний тайёрланганлик даражасини баҳолаш синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.
Жисмоний тайёрланганлик даражаси бўйича белгиланган талабга жавоб бермайдиган номзодлар танлашнинг кейинги боскичларига қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар «Темурбеклар мактаби»га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари — белгиланган қабул квотаси доирасида;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари хизматчиларининг фарзандлари — квотадан ташқари;
етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорлари асосида — квотадан ташқари, белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан «Темурбеклар мактаби»га кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
«Темурбеклар мактаби»ни тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Муддатли ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақириш
Муддатли ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган юқори билим ва жисмоний тайёргарликга эга бўлган фуқаролар чақириладилар.
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши худудий тартибда ва танлов асосида амалга оширилади.
Муддатли ҳарбий хизматга тиббий курик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган буйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган чақирилувчилар чақирилади.
Машғулот раҳбари:
________________
_______________________
Do'stlaringiz bilan baham: |