Умумий ўрта таълим мактабининг маънавий маърифий ишлар йўналишида



Download 39,01 Kb.
Sana02.07.2022
Hajmi39,01 Kb.
#733011
Bog'liq
ММИБДЎ йиллик хисобот


Ғузор туман ХТБўлимига қарашли
41 – умумий ўрта таълим мактабининг маънавий маърифий ишлар йўналишида
2021-2022 –ўқув йилининг йиллик


Ҳ И С О Б О Т И .
Ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш, халкимизнинг таълим-тарбияга бой меросидан бахраманд этиш, миллий кадриятларимизни ўкувчилар онгига сингдирган ҳолда ёш авлодни тарбиялашда 2021-2022 ўкув йилида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Мактаб педагогика кенгаши йигилишларида таълим мазмунига тегишли Президент фармони, фармойишлари ва Вазирлар Махкамасининг Қарорлари, Халк таълими вазирлиги буйрук ва Қарорларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганиб тахлил этилди ва хар бир норматив хужжатларнинг йигма жилди ташкил этилиб, масъул ходимлар бириктирилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28-июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва бу сохадаги ишларни мунтазам назорат қилиб бориш юзасидан аниқ тадбирлар ишлаб чиқилди. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017-йил 14-мартдаги 2833-сонли ҚАРОРИ бўйича ишлар олиб борилмокда .
Ўқувчи ва ёшларда юксак маънавиятни шакллантириш, улар ўртасида диний экстремизм, хуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёхвандликни олдини олиш бўйича ишларни тубдан яхшилаш ва бу мақсадда мактаб қошида “Вояга етмаганлар билан ишлаш” маркази ташкил этилди ва мактабдаги бошка хуқуқий билимлар тўгараклари тармоғини кенгайтириш ва улардаги машғулотлар самарадорлигини оширишга алохида эътибор берилди.
Мактабдаги ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида хуқуқий тарбияни амалга ошириш, Конституцияни ўқувчилар онгига сингдириш, миллий истиклол ғоясини тарғиб қилиш, диний ақидапарастлик ва миллий тараққиётимизга зарарли ғояларни кириб келишига қарши курашиш ишларини такомиллаштириш максадида “Ёшлар иттифоқи” шахар бўлими, шахар ИИБ билан хамкорликда учрашувлар, турли мавзуларда давра сухбатлари ташкил этилди.
Мактаб ўкувчилари ўртасидаги “Умид нихоллари” спорт мусобакаларини Низом асосида ташкил этиш ва мусобакаларни юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида ишчи гурухи тузилди жорий ўқув йилининг декабрь ойида ушбу йуналишда олиб борилаётган ишлар мактаб педагогика кенгашида мухокама этилиб, спортнинг баскетбол, футбол, волебол ва теннис турлари бўйича ўқувчилар ўртасида танлов ташкил этиш ва кучли жамоани шакллантириш мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчисига юклатилди.“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани ривожлантириш янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 3160-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Ўкув йили давомида “Мустакиллигимизни 31- йиллиги муносабати билан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” шиори остида тадбирлар ўтказилиб маҳаллаларда тарғибот-ташқиқот ишлари олиб борилди. Бундан ташкари янги ўкув йили давомида мактабда жами 262 нафар ўкувчи бўлиб булардан 262 нафар ижара дарсликлари билан таъминланди бундан нафари кам таъминланган оила фарзандларидир. Ўзбекистон Республикаси 1-Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишлаб 1-10-синфларда “Сиз доим қалбимиздасиз” мавзуларида хотира дарслари ўтилди.
1. 4 – сентябрь “Билимлар куни” муносабати билан мактабда ўқувчиларни кутиб олиш тадбири ўтказилди. Тадбирни мактаб директори О.Хидиров очиб берди. Ўз сўзида барча ўқувчиларни бугунги кун билан мактаб маъмурияти номидан табриклади. 1-синф ўқувчиларига президент совгалари таркатилди. Шундан сўнг барча ўқувчилар мактаб ичкарисига таклиф этилди ва ўз хоналарида мустақиллик дарсларини ўтдилар.
2. 22-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш” тўғрисида ўтказилган йиғилиш ўтказилди.
3. 1 – октябрь “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан 30 – сентябрь куни ўқувчилар ўзлари мустақил равишда тайёрлаган тадбирларини ўқитувчилар эътиборига намойиш этиб бердилар. Бу барча ўқитувчиларга кутилмаган совға бўлди ва ўқитувчилардан ўз шогирдларидан мамнун бўлдилар. Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси 11-синф ўқувчилари томонидан «Мехнати элда азиз устозим» деб номланган тадбир тайёрлаб, намоиш этдилар, «Устозим – сизга таъзим» деб номланган иншолар танлови хам бўлиб ўтди.
4. 14-сентябрь куни мактабда ота-оналар йиғилиши ўтказилди. йиғилшида 2 та масала;
1. Вояга етмаган шахсларни ғайри ижтимоий хатти-харакатларга ва турли диний экстремистик оқимларга жалб қилиш жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги хақида.
2. масала Фарзандлар тарбияси ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота-онанинг маъсулиятини ошириш мавзуларида бўлиб ўтди.
5. 20 – октябрда ОИТС ва гиёхвандликка болаларнинг қаршилигини акс эттирувчи расмлар танлови эълон қилинди. Расмлар кўргазмаси 25 – октябрдан
Мактабнинг фойесига расмлар кўргазмалари қўйилди.
6. 21 – октябрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили хақидаги қонун” қабул қилинган кун муносабати билан 21 – октябрь куни она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари масъуллигида “Она тилим – жону дилим” тадбири ўтказилди. Унда 5-10 синф ўқувчилари ўзларининг ёд олган шеърлари билан иштирок этдилар.
7. 23 – октябрь куни кутубхоначилар масъуллигида тиллар кунига 7 – 8 синф ўқувчилари ўртасида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар шеърлар, мақоллар ва рақслар билан иштирок этдилар.
8. 24-октябрда “Ораста қизлар” кўрик танлови мактаб босқичи ўтказилди. Бунда 7-9- синф қизлари иштирок этдилар. Ғолиб қизларни мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари ва наминация бўйича мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.
9. 27-октябрь куни мактабмиз 7-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида “ДЕБАТ” турнири Ёшлар иттифоқи БТ кенгаш аъзолари томонидан ўтказилди. Ушбу турнир инглиз тилида бўлиб, мобил телефон ва интернет тармоқларидан фойдаланиш мавзусида ўқувчилар бир бирлари билан мунозара ўтказилди. Ушбу дебатда инглиз тили фани ўқитувчиси Г.Йулдошева бошчилик қилди.
10. 18-Ноябрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кунига атаб мактабда тадбир ўтказилди. Тадбирга барча 1-синфдан 6-синфгача бўлган ўқувчиларга синфлар кесимида ўтказилди. 7-10- синф ўқувчиларига мактабнинг тадбирлар залида тадбир бўлиб ўтди. Тарбиявий соатларда барча синфларда ушбу кунга атаб тадбирлар расмлар кўрик танловлари ўтказилди.
11. 19-ноябрь мактабда ота-оналар комитетлари раислари ва фаоллари билан йигилиши ўтказилди йиғилишда қуйидаги масала;
1. Фарзандлар тарбияси ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота-оналарнинг маъсулиятини ошириш;
2. Кийиниш маданияти;
3. Ўқувчилар “Одоб ахлоқ қоидалари”га риоя қилиш, мактабга вақтида ўқувчилар формасида тўлик дарсликлар, ўқув куроллари билан келиши,ортиқча нарсалар ўткир тиғли буюмлар олиб келмаслик мавзуларида бўлиб ўтди.
12. 20-ноябрь куни мактабнинг 7-10 синф қизлари билан “Соғлом авлодни шакллантириш” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида ММИБДЎ, амалиётчи психолог, мактаб шифокори, 45-сон ҚОП поликлиника педиатрлари иштирок этдилар.
13. 24-ноябрь куни мактабнинг 5-10 синф қизлари билан “Ёш авлодни соғломлаштириш ” хамда “Эрта қариндошлар орасида никохни олдини олиш” мавзуларида давра сухбати ва видиороликлар кўрсатилди. Давра сухбатида куйидаги кун тартибидаги;

  1. Қизларда “Балогат даври”

  2. Қизларда ўсмирлик даврида бўладиган ўзгарувчанлик.

  3. ОИТС ва гиёхвандлик оқибатида туғилажак фарзандлар.

  4. Камқонликни олдини олиш масалалар хақида сухбатлар ўтказилди. Тадбир якунида видеоролик кўрсатилди, ўқувчи қизлар ўзларини қизиктирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

14. 1-декабрь куни 1 – декабрь ОИТС (СПИД) га қарши кураш куни муносабати билан шу куни ўтказилган йигилишда 45 ҚОП – оилавий поликлиника врач педиатр, СПИД маркази вакили ва мактаб хамшираси 1 – декабрь “Халқаро СПИД га қарши кураш куни” муносабати билан СПИД касаллиги, юқиш йўллари хақида маъруза ўқидилар. Тадбирга 7 – 11 синф ўқувчиларининг барчаси иштирок этдилар.
15. Мактабимизда 1-декабрдан 5-декабргача Оитс ва ногиронлар кунига атаб бағишланган “Умид нихоллари” эстафетаси бўлиб ўтди. 3синфдан
8-синфгача гача бўлган синф ўқувчилари иштирок этдилар. Бу эстафетада ўғил боллар жамоаси 1 – ўринни, қизлар жамоаси эса 2 – ўринни эгалладилар. Ғолиб ўқувчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
16. 3 - декабрь “Ногиронлар” куни муносабати билан мактабнинг 1 – нафар уй таълими ўқувчиси, синфдош ўртоқлари, синф рахбари, ММИБ директор ўринбосари , Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси аъзолари билан биргаликда уйларига борилиб, мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалар топширилди.
17. 8 – декабрь “Конституция куни” муносабати билан 20 – ноябрдан 10 декабргача Конституцияга бағишланган тадбирдлар бошланди. 20– ноябрь куни “Бола хуқуқлари кафолатлари” деб номланган 9 – синфлар орасида конференция бўлиб ўтди. 4 – декабрь шанба куни тарих фани ўқитувчилари рахбарлигида 5-11 синф ўқувчилари Конституция кунига атаб тадбир ўтказдилар. Тадбирда ўқувчилар конституция хақида шеърлар , рақслар ва конституция моддаларини ёддан айтиб бердилар.
Ҳуқуқ фани ўқитувчиси 6-синф ўқувчилари иштирокида саҳна кўринишини тайёрлаб намойиш этдилар. Сахна кўринишида ўқувчилар конституция моддаларига асосланиб тайёрлагани манзур бўлди. Тадбир сўнгида мактаб директори О.Хидиров сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва конституция моддаларини билган инсон хеч қачон қийналмаслигини ва етук инсон бўлиб шаклланишини айтиб берди.
18. 9 – декабрь куни «Конституция – бахтимиз пойдевори» мавзусида кўрик танлов ўтказилди. Бунда ўқувчилар , иншолар танлови , деворий газета танлови йуналишларда ўзаро беллашдилар. Ўқувчилар молбретга расм чизиш танловида укувчиларга конституция кунига хамда Ўзбекистон Республикаси Мадхиясини қабул қилинган кунига бағишлаб ўз ижодларидан намуна чизиб бериш вазифа килиб топширилди. Иншолар танловида эса хар бир синфга «Конституция бахтимиз пойдевори» мавзусида иншо ёзишлари кераклиги алохида эълон килинди. Деворий газета танловида эса хар бир синф ўқувчилари ўзлари мустақил равишда Конституция кунига мос тарзда расм чизишлари вазифа килиб топширилди.
19. 17-Декабрь куни мактабда умумий ота-оналар кўмиталари раислари ва фаоллари билан “Вояга етмаганларни таълим –тарбия олишларида ота-оналарнинг маъсулиятини ошириш” мавзусида йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда қуйидаги масалалар ;
1. Фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг психологик билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг мактаб маъмурияти билан самарали хамкорликни йўлга қўйиш”. Масаласи кўрилди.
20. 20-декабрь куни Ярғунчи масжиди имом хатиби иштирокида мактабнинг 7-11 синф қизлари билан “Қариндошлар орасида никохни олдини олиш”, “Эрта туғруқни олдин олиш” каби мавзуларда давра сухбатлари ўтказилди.
14-26- декабрь кунлари ўқувчиларга “Коррупция нима ва унинг келиб чикиш сабаблари” мавзусида йигилиш ўтказилди, йигилишда барча ўқувчиларга расмлар хамда иншолар танлови ўтказилиши етказилди. Танлов ғолибларини мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совглари билан такдирландилар..
21. Мактабда профилактика кунлари профилактика нозир билан хамкорликда профилактик тадбирлар ( тиғ рейди, мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби, давомат, мунтазам равишда ўтказилиб келинмокда.
Ўқув йили давомида мактаб ички тартиб қоидаларини мунтазам равишда бузиб келаётган ўқувчиларни синф рахбарлари томонидан билдиргисига асосан профилактик ички назоратга 5-нафар ўқувчи олинди . Профилактика нозири ушбу ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик , ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар, тўғрисидаги кодекслари хақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
22. 27 – декабрь куни “Янги йил” байрами муносабати билан барча синфларда янги йил тадбирлари ўтказилди. Тадбирда барча ўқувчилар фаол иштирок этдилар.Фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ерлиқлар билан тақдирландилар.
23. 14 – январь куни мактабимизда “Ватан химоячилар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Бу тадбирга худуд инспектори , мактабнинг педагог ходимлари ва 7 – 11– синфдаги барча ўғил болалар таклиф этилди.Тадбирда мехмонлар эътиборига 7 - “Б” ва 8 – синф ўқувчилари иштирокида тайёрланган дастур намойиш этилди. Тадбирни мактаб ММИБДЎ Ф.Умаров очиб берди. У ўзининг сўзида “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан даврадаги барча ватан ҳимоячиларини табриклади, уларга ўқиш ва ишларида омад ва зафарлар тилади. Сўнг даврадаги барча меҳмонларни ўқувчилар томонидан тайёрланган тадбирни томоша қилишга таклиф этиб, ўз сўзини тамомлади. Тадбирда мехмонлар эътиборига ўқувчилар томонидан айтилган шеър, ашула, рақслар хавола этилди. Тадбир сўнгида мактаб директори сўзга чиқди. Намойиш этилган тадбир хакида фикрларини айтди. Ўқувчиларнинг намойиши жуда мазмунли тайёрланганлиги, либослари ҳам мослигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Сўзи сўнгида даврадаги барча Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклаб, ўз сўзини якунладилар. 8-9-10-11-синф ўқувчилари ўғил болалари иштирокида синф рахбарлари бошчилигида “спорт” мусобақаси ўтказилди.
24. 8-март Халқаро хотин -қизлар куни муносабати билан маънавий –маърифий тадбирлар уюштирилди. “Ораста қизлар” клуби аъзолари тадбирларда фаол қатнашдилар. Тадбирга фахрий устоз онахонлар таклиф этилди, уларга “Мохир қўллар” тўгараги аъзолари томонидан яратилган қўл мехнати билан тайёрланган турли совғалар тарқатилди. 9-синф ўқувчи қизлари иштирокида “Ош” мусобақаси ўтказилди. Қизлар бор мехрларини бериб ош тайёрладилар.
25.10 – апрель куни - «Эрта турмуш ва қариндошлик орасида никохни олдини олиш» мавзусида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 45-сон ҚОПдан келган вакил ўқувчиларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари,
Қариндошлик оқибатида туғилган ногирон фарзандларнинг оғир қисмати каби масалалар бўйича гапириб берди.
26. 2 – апрель куни - “Диний ақидапарастликнинг олдини олиш” ва “Жиноятчиликнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт – шароитларни бартараф этиш” мавзуларида тадбир ўтказилди. Тадбирни “Яргунчи” масжиди имом хатиби очиб берди. Ўз сўзида йиғилганларни янгиланиш ва ёшариш байрами хисобланган “Наврўз” айёми билан табриклаб, барчага соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилади. Унинг сўзидан сўнг террористик харакатлар тўғрисидаги видеолавха кўрсатилди. Кўрсатувда жуда хам кўп инсонларга сабоқ бўлувчи маълумотлар берилган ва ушбу маълумотлардан ўқувчилар ўзларига керакли хулоса чиқариб олишдилар.
27. 9-апрель Сохибқирон Амур Темур таваллуд топган кун муносабати билан маънавий –маърифий тадбирлар ташкил этиш.
28. 26-апрель М.Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан 7-9 синф рахбари она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Д.Эргашева ва С.Шаймановалар бошчилигида тадбир намойиш қилдилар.
29. 22 – апрель куни - «Оталар мажлиси» ўтказилди. Йиғилишда давлат умуммиллий дастури ижроси натижасида яратилган шарт – шароитлар, отанинг фарзанд тарбиясидаги асосий роли каби масалалар мухокама қилинди. Мажлисга таклиф қилинганлар тартиб билан алохида гурух холатида жойлаштирилди. Йиғилиш бошида жажжи болачаларимиз томонидан тайёрланган концерт номери тақдим этилди. Мактаб директори О.Хидиров сўзга чиқди. Мактаб рахбари ўз сўзида йиғилишнинг мақсади, мамлакатимизда таълим сохасида олиб борилаётган ислохотлар ва ушбу мактабда амалга оширилаётган ишлар хақида, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили Давлат дастури доирасида мактабда қабул қилинган тармоқ дастури ва бажарилиши кўзда тутилган тадбирлар билан “Оталар мажлиси” иштирокчиларини атрофлича таништириб ўтди. Сўнгра хозирги кунда амалга оширилиши керак бўлган долзарб муаммоларга алохида тўхталиб ўтди. Мактаб ўқувчиларининг умумий таркиби, уларнинг тарбиясида ва сифатли таълим олишларида айнан отанинг роли қанчалик мухим эканлиги ёшлар тарбиясида оталар эътибор қаратиши лозим бўлган жихатлар ва мактаб ўқувчиларининг тартиб интизоми, одоб – ахлоқи, кийиниш маданияти қандай бўлиши кераклиги хақида сўз юритди. У сўзининг якунида оталар фарзанди билан китоб ўқишга хафтасига икки соат вақтини ажратиши маъқуллиги, яна хафтасига икки соатини эса ўз фарзанди билан яшаш жойига яқин бўлган болалар спорти иншоотига бориши ва спорт билан шуғулланишига эътиборини кучайтиршларини уқтириб ўтди.
Режа асосида “Адабиётга эътибор маънавиятга, келажакка эътибор”, “Мен севган касб”, “Ўзбекистон республикасида туризмни ривожлантириш”, “Узбекистан-наш общий дом”, “Интернетдан фойдаланишнинг самарали ва салбий тарафлари”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Жиноят ва жазо”, “Касбим фахрим”, “Спорт тинчлик элчиси”, “Камалак” ЁИХ фаолиятини самарали ташкил қилиш, мавзуларида услуб бирлашма аъзолари иштирокида тадбирлар кўтаринки рухда ўтказилди. Тадбирлар якунида фаол иштирок этган ўқувчилар ота-оналари мактаб рахбаряти томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар, “Борингизга шукур ота-оналар” тадбири намойиш қилинди.
Конституция бахтимиз пойдевори”, “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти асарлари билимдони”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Одам савдоси давр муаммоси” кўрик-танловларида ўқувчилар фаол иштирок этишиб, 3-4-ўринларни эгалладилар.
30. 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб маънавий-маънавий тадбирлар: Мехнат ва уруш фахрийлар ёд олинди. “Саховатли болалар харакати” аъзолари томонидан камтарона совғалар билан хонадонларига ташриф буюриб ва уларнинг уй рўзғор ишларида ёрдам беришдилар. Мактабда ўтказилган тадбирга нуроний отахонлар ва мактаб фахрийлари қатнашдилар.
31. 20-май “Китоб байрами” ўтказилди. Ушбу тадбирга мактабда ўқувчилар оналари билан қатнашдилар. Ўқувчилар хомийлар томонидан совғалар билан тақдирландилар.
Мактабда ўқув йили давомида тадбирларда, “Билимлар беллашуви”, фан олимпиадаларда қатнашиб, юқори натижаларга эришган, мактаб ва жамоат ишларида фаол қатнашган ўқувчилар ота-оналарига “Борингизга шукур ота-оналар” номли тадбир намойиш қилинди. Ота-оналар мактаб маъмурияти томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.
32. 25-май 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ва “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” номли тантанали сафланиш тадбири ўтказилди. Тадбирда 4-9-11-синф ўқувчилари қатнашдилар. Ўқув йили давомида фаол қатнашган ўқувчилар мақтов ёрлиқлар билан тақдирландилар.


Мактаб директори: О.Хидиров
ММИБДЎ: Ф.Умаров
Download 39,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish