Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчива ўқувчиларнинг одоб аҳлоқ қоидалари



Download 20,88 Kb.
Sana22.03.2022
Hajmi20,88 Kb.
#505922

Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчива ўқувчиларнинг одоб — аҳлоқ қоидалари

I боб. Умумий қоидалар

1. «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (матнда кейинги ўринларда «Одоб-ахлоқ қоидалари» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.

Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиқ этилади.

2. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» таълим муассасалари жамоа аъзолари (маъмурияти, ўқитувчилари, техник ходимлари ва ўқувчилари)нинг таълим муассасасидаги ўзаро муносабатларида риоя этишлари шарт бўлган одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
3. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилиш таълим муассасаси жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.

II боб. Мақсад ва вазифалар

4. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратишдан иборатдир.

5. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг асосий вазифалари:


-умумий ўрта таълим мактаблари жамоаси аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
-ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишни, зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқ қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

III боб. Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига оид қоидалар

6. Умумий ўрта таълим мактабларида ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардир.
7. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактабига муассаса Уставида белгиланган кийимда келиши лозим.
8. Таълим муассасасида ҳар бир жамоа аъзосининг шаъни ва қадр-қиммати ўзаро ҳурмат қилиниши, жамоа аъзолари ўзаро муносабатларда «Сиз» деб мурожаат қилиши одат тусига кириши лозим. Уларнинг бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, ўзаро муносабатларда беҳаё сўзлар ишлатиши қатъиян тақиқланади.
9. Жамоа аъзолари умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида юрганда бир-бирига ўзаро ҳурмат кўрсатиб, йўлак ёки коридорнинг ўнг томонидан юришлари, бир-бирига дуч келганда, албатта саломлашишлари керак. Бунда ўқувчилар ўқитувчиларга, ўғил болалар қизларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади (ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўлиб қўл узатганидан кейингина уларга жавобан қўл узатиш мумкин).
10. Таълим муассасалари биноларига кириш жойларида тирбандлик юзага келса, ўқувчилар ўқитувчи ва ходимларга, ўғил болалар қизларга, юқори синф ўқувчилари бошланғич синф ўқувчиларига йўл беришлари лозим.
11. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки умумий ўрта таълим мактабининг ички муносабатларига тааллуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш тақиқланади.
12. Компьютерларда таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.

13. Ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиши, иш куни ва дарс жараёнидан унумли фойдаланишлари лозим.

IV боб. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари

14. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари «устоз-шогирд» анъанасига асосланиши лозим.


15. Ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан туриб кутиб олишлари ва бараварига «Ассалому-алайкум!» – деб салом беришлари, ўқитувчи рухсатидан сўнг ўринларига ўтиришлари одобдан ҳисобланади. Бунда бошланғич синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи дарс соатида, юқори синф ўқувчилари ҳар бир дарсда синфга кирган фан ўқитувчисига худди шундай тартибда муносабатда бўладилар.
16. Ўқувчиларнинг дарс машғулотлари давомида ўзбошимчалик билан мактабдан ташқарига чиқиб кетиши тақиқланади.
17. Мактабда дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши «Кириш» ва «Чиқиш» қўнғироқлари билан тартибга солинади. «Кириш» қўнғироғи дарс бошланганлигини билдириб, у чалингандан сўнг барча ўқувчилар ва дарс жадвалида белгиланган фан ўқитувчилари зудлик билан тегишли синф хоналарига кириб, машғулотни бошлашлари лозим.

Дарс машғулотини тугаганлигини билдирувчи «Чиқиш» қўнғироғи ўқитувчи учундир. Ўқитувчи машғулот якунланганлигини эълон қилгандан кейингина ўқувчиларнинг синфдан чиқишларига рухсат берилади. «Чиқиш» қўнғироғи чалингандан сўнг ўқитувчи томонидан ўқувчиларни узоқ вақт синф хонасида ушлаб туришга йўл қўйилмайди. Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туриб, «Хайр, саломат бўлинг!» – деб ҳурмат кўрсатадилар.

18. Дарс машғулотлари ва тадбирлар вақтида мобил телефонларидан фойдаланиш барча учун тақиқланади. Мактабда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин ўқувчи ва ўқитувчилар мобил телефонларини ўчириб қўйишлари лозим. Шунингдек, мактаб ҳудудига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим ва бошқа ташриф буюрувчи шахслар ўз мобил телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.

V боб. Ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатлари

19. Ўқитувчилар ўзаро муносабатларда – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилишлари лозим.
20. Ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш ман этилади.
21. Мактаб маъмурияти ва ўқитувчи-ходимларнинг иш фаолиятига доир масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёки шунга ҳаракат қилишига, шунингдек, адолат тамойилларига ёки таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган қарорлар тайёрланишига йўл қўйилмайди.
22. Жамоада бирор бир масала билан маъмуриятга мурожаат қилиш ўрнатилган тартибда ташкил этилади.
23. Ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг таълим муассасасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш бўйича ташаббус ва ғоялари рағбатлантирилади.
24. Маъмурият ўқитувчилар ва ходимларнинг касбий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютер, интернет тармоғи, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, дам олишлари ва жисмонан чиниқишлари учун барча шароитларни яратиб бериш чораларини кўради.

VI боб. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

25. Ўқитувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари:
-мазкур одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиш;
-мактаб манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
-бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан маъмуриятни хабардор қилиш;
-умумий ўрта таълим мактабининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;
-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
-дарс жараёнида ўқувчиларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат ва қадриятларимизни кенг тушунтириб бориш;
-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш.

26. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари:

а) Таълим муассасаси ҳудудида:

мактабга машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, таълим муассасаси Уставида белгиланган ўқувчилар либоси (формаси)да келиш;


тоза ва ораста кийиниш, саранжом-саришта юриш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш (ўғил болалар сочларининг узунлиги меъёр (2-3 см)дан ошмаслиги, қиз болаларнинг ихчам зиракдан ташқари бошқа тақинчоқларни тақмаслиги лозим);
чиқиндиларни фақат махсус белгиланган идишларга ташлаш;
устозлар ва мактаб меҳмонлари билан учрашганда салом бериш;
ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;
таълим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар)га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
мактаб йўлакларида тинчликни сақлаш, баланд овозда гаплашмаслик;
мактабга ўқув-қуроллари, дарс жадвалида белгиланган дарсликлар ва дафтарлар билан келиш (ўқувчилар учун мўлжалланган папка тутиши, кундалик дафтарининг бўлиши, маънавиятга зид расмлар туширилган ёзув дафтарларидан фойдаланмаслиги);
наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига йўл қўймаслик.

б) Дарс вақти (синф хоналари)да:


дарс жараёнига халал берадиган ҳаракатлар қилишдан сақланиш;
уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш;
дарс вақтида ўринсиз гаплашмаслик;
жиҳозларни асраб-авайлаш, парталарга, стол ва стулларга чизмаслик;
қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;
овқатланмаслик, сақич чайнамаслик.

в) Танаффусда:


танаффусдан унумли фойдаланиш;
ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш;
навбатдаги дарс бўладиган хонага ўз вақтида ўтиш;
фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш;
катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини таъминлаш.

г) Мактаб ошхонасида:


овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиш;
умумий овқатланиш жойларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш;
таомларни олишда «навбатга туриш» тартибига риоя қилиш;
тирбандлик ҳолатида устозлар, ёш болалар ва қизларга ҳурмат кўрсатиш;
овқатланиш вақтида шовқин солмаслик;
иссиқ ва суюқ овқатларни олишда ва истеъмол қилишда эҳтиёткорлик кўрсатиш;
ошхонадан олинган овқат ва ичимликларни ошхонанинг ўзида истеъмол қилиш;
овқатлангандан сўнг идишларни йиғиштириб қўйиш.

д) Мактаб кутубхонаси ва ахборот ресурс маркази (АРМ)да:


кутубхона ва АРМ ходимлари билан хушмуомалада бўлиш;
китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
баланд овозда сўзлашмаслик ва бошқа китобхонларга халақит бермаслик;
қоғоз ва бошқа чиқиндиларни қолдириб кетмаслик;
китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.

е) Спорт мажмуаларида:


спорт мажмуасига хос бўлган кийим ва пойабзалларда кириш;
спорт инвентарларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта топшириш;
спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.

Бундан ташқари, ўқувчиларга қуйидагилар тавсия этилади:


ўзининг намунавий хулқи ва билими билан атрофдагиларда ўқувчилик одоби ҳақида ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;
кўча-кўйда бемақсад юрмаслик, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш, жамоат транспортларида кекса, ногирон ва ёш болали йўловчиларга жой бериш;
доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;
ўз мактаби манфаати, унинг шаъни ва нуфузи тўғрисида қайғуриш, уларни сақлашда жонкуярлик қилиш ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш.

VII боб. Мактаб жамоаси аъзоларининг одоб-ахлоқида ман этиладиган ҳолатлар

27. Қуйидагилар ўқитувчиларга ман этилади:
жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш;
ўқувчиларни ўқув машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш;
ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
ўқув машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;
мактаб ҳудудида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш.

28. Қуйидагилар ўқувчиларга ман этилади:


машғулотлар якунлангунга қадар мактаб ҳудудидан ўқитувчилар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
ўқитувчиларга ва бошқа ўқувчиларга нисбатан ҳурматсизлик қилиш;
ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам сўраш, ўзгаларга ёрдам кўрсатиш;
бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
машғулотларга кечикиб келиш ёки қатнашмаслик;
моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан намойиш қилиш.

VII боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби

29. Ўқув йили давомида мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»га тўлиқ риоя қилган, таълим муассасасида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг қарор топишига ва янада мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари қуйидагича моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади:
ўқитувчиларга мактаб буйруғи билан ташаккурнома эълон қилиш, уларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия қилиш;
«Фахрий ёрлиқ» билан тақдирлаш;
қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан мукофотлаш;
мактаб радиоузели орқали эълон қилиш;
«Энг фаол ўқувчи» номинациясини бериш;
ўқувчилар ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома хати юбориш.

30. Жамоа аъзолари мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»ни бузганида уларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:


ўқитувчиларга мактаб буйруғи билан «Ҳайфсан» эълон қилиш;
ўқувчининг кундалигига танбеҳ ёзиш;
бошқа синфга ўтказиш;
синф жамоаси орасида муҳокама қилиш.

Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя этилмаганлик ҳолатлари таълим муассасасидаги «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари ва «Ота-оналар» кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин.

IX боб. Якуний қоидалар

31. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» ҳар бир ўқувчига ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ҳамда ўқитувчиларга имзо қўйдирилган ҳолда етказилади.


32. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» мактабнинг фойесига барчага кўринарли тарзда жойлаштириб қўйилади.
33. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг талабларини ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчилар тўлиқ билиши ва унга қатъий амал қилиши шарт.
Download 20,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish