ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ФАРМАКОЛОГИЯ ФАНИДАН
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Тиббиёт олий ўқув юртлари даволаш ва педиатрия факултети
III курс талабалари учун ўқув-услубий қўлланма
Андижон – 2020
ТУЗУВЧИЛАР: Загрутдинов Фанил Фаридович, Андижон давлат тиббиёт
институти фармакология ва клиник фармакология
кафедраси катта ўқитувчиси
Болтабаева Дилбархон Файзирахмановна, Андижон давлат
тиббиёт институти фармакология ва клиник фармакология
кафедраси катта ўқитувчиси
Қосимов Зафарбек Одилович, Андижон давлат тиббиёт
институти фармакология ва клиник фармакология
кафедраси ассистенти
Умумий рецептура бўйича ҳар хил дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун қуйидаги назорат саволларини келтирамиз.
Назорат саволларида қавс ичида дорининг лотин тилидаги савдо номи, кейин халқаро патентланмаган номи берилган.
ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
КУКУН ДОРИЛАР (толқон дорилар, порошоклар)
Қуйидагиларга рецепт ёзинг:
1. 10 г дерматол (Dermatolum, Bismuthi subgallate) ва 50 г руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide)дан иборат майин кукун дори. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун.
2. 20 г стрептоцид (Streptocidum, Sulfanilamide)нинг (майин кукуни) толқон дори хилидан жароҳатга сепиш учун.
3. 2% ли амиказол (Amycazolum, Amycazolum) майин кукунидан (упа) 50 г. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун.
4. Таркиби 70% тальк (Talcum, Talcum),14% оқ тупроқ (Bolus alba, Bolus alba), 14% крахмал (Amylum, Amylum) ва 2 % борат кислота (Acidum boricum, Boric acid)дан иборат бўлган 40 г майин толқон дори хили (упа). Терининг бичилган жойига сепиш учун.
5. Таркиби 70% тальк (Talcum, Talcum),14% оқ тупроқ (Bolus alba, Bolus alba), 14% крахмал (Amylum, Amylum) ва 2 % борат кислота (Acidum boricum, Boric acid)дан иборат бўлган 50 г майин толқон дори хили (упа). Терининг бичилган жойига сепиш учун.
6. Таркиби 90% тальк (Talcum, Talcum), 5% руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide) ва 5% крахмал (Amylum, Amylum)дан иборат бўлган 50 г майин толқон дори хили. Терига сепиш учун.
7. Таркиби 90% тальк (Talcum, Talcum), 5% руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide) ва 5% крахмал (Amylum, Amylum)дан иборат бўлган 60 г майин толқон дори хили. Терига сепиш учун.
8. Таркиби 40% руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide) ва 60% тальк (Talcum, Talcum)дан иборат 50 г майин толқон дори хили. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун.
9. Таркиби 40% руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide) ва 60% тальк (Talcum, Talcum)дан иборат 60 г майин толқон дори хили. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун.
10. 25 г руҳ оксиди (Zinci oxydum, Zinc oxide) ва 40 г тальк (Talcum, Talcum)дан иборат майин кукун дори. Терининг бичилган жойига сепиш учун буюрилсин.
11. Магний сульфати (Magnesii sulfas, Magnesium sulfate) 2 та қабулга. Ўртача даволаш миқдори (ЎДМ) 25 г. ЎДМ ни ½ стакан сувда эритиб, 1 марта ичишга буюрилсин.
12. 30 г магний оксиди (Magnesii oxydum, Magnesium oxide). Кунига 2 маҳалдан ичишга буюрилсин. ЎДМ катталар учун 1/2 чой қошиқ.
13. 6 та бромизовал (Bromisovalum, Bromisoval)нинг толқон дорисини 1 толқон доридан уйқудан ярим соат олдин ичишга буюрилсин. ЎДМ катталар учун 400 мг.
14. 6 та бромизовал (Bromisovalum, Bromisoval)нинг толқон дорисини 1 толқон доридан уйқудан ярим соат олдин ичишга буюрилсин. ЎДМ 14 ёшли бола учун 300 мг.
15. 1 дг эзилган (янчилган) камфора (Camphora trita, Camphor) кукуни 12 та мойланган қоғозларда. 1 та кукўндан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
16. 2 дг эзилган (янчилган) камфора (Camphora trita, Camphor) кукуни 12 та мойланган қоғозларда. 1 та кукўндан кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин.
17. Панкреатин (Pancreatinum, Pancreatin) кукунидан 30 та. Кунига 4 маҳал овқатланишдан кейин ичиш учун буюрилсин. Ўртача суткалик миқдори (ЎСМ) катталар учун 4 г.
18. Панкреатин (Pancreatinum, Pancreatin) кукунидан 30 та. Кунига 4 маҳал овқатланишдан кейин ичиш учун буюрилсин. ЎСМ 14 ёшли бола учун 2 г.
19. Панкреатин (Pancreatinum, Pancreatin) кукунидан 30 та. Кунига 4 маҳал овқатланишдан кейин ичиш учун буюрилсин. ЎДМ катталар учун 500 мг.
20. Панкреатин (Pancreatinum, Pancreatin) кукунидан 30 та. Кунига 4 маҳал овқатланишдан кейин ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 14 ёшли бола учун 200 мг.
21. 100 мг дан мойланган қоғозга ўралган хинин гидрохлориди (Chinini hydrochloridum, Chininum) тутувчи 10 та кукун дори.1 кукун доридан кунига 3 маҳал ичиш учун.
22. 10 да ровоч (Rheum, Rheum palmatum) илдизи кукуни. 1 кукун доридан кечқурун ичиш учун буюрилсин. ЎДМ катталар учун 600 мг.
23. Хлоракон (Chloraconum, Beclamide) кукунидан кунига 3 маҳалдан 4 кунга ичиш учун буюрилсин. ЎСМ катталар учун 1,8 г.
24. 30 хлоракон (Chloraconum, Beclamide)нинг толқон дорисини кунига 3 маҳал ичишга буюрилсин. ЎДМ катталар учун 600 мг.
25. Дибазол (Dibazolum, Bendazol)нинг толқон дори хилидан 30 та. 1 та порошокдан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎСМ 14 ёшли бола учун 30 мг.
26. Дибазол (Dibazolum, Bendazol)нинг толқон дори хилидан 30 та. 1 та порошокдан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎДМ катталар учун 20 мг.
27. Дибазол (Dibazolum, Bendazol)нинг толқон дори хилидан 30 та. 1 та порошокдан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎДМ 14 ёшли бола учун 10 мг.
28. Дибазол (Dibazolum, Bendazol)нинг толқон дори хилидан 30 та. 1 та порошокдан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎСМ катталар учун 60 мг.
29. Атропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine) толқонидан 3 кунга буюрилсин. 1 та толкондан кунига 2 маҳал ичиш учун. ЎДМ 5 дмг.
30. Атропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine) толқонидан 3 кунга буюрилсин. 1 та толкондан кунига 2 маҳал ичиш учун. ЎСМ катталар учун 1 мг.
31. 6 ёшли болага aтропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine) толқонидан 3 кунга буюрилсин. ЎДМ катталар учун 5 дмг. 1 та толкондан кунига 2 маҳал ичиш учун.
32. 6 ёшли болага aтропин сульфати (Atropini sulfas, Atropine) толқонидан 3 кунга буюрилсин. ЎСМ катталар учун 1 мг. 1 та толкондан кунига 2 маҳал ичиш учун.
33. 10 мг аскорбин кислота (Acidum ascorbinicum, Ascorbinic acid) ва 20 мг рутин (Rutinum, Rutoside)дан иборат 30 та порошок. 1 та толқон дори хилидан кунига 3 маҳал ичилсин.
34. Таркиби 1 мг ретинол ацетати (Retinoli acetas, Retinol), 1 мг тиамин хлориди (Thiamini chloridum, Thiamine) ва 1 мг рибофлавин (Riboflavinum, Riboflavin)дан иборат бўлган толқон дори хили. 1 та толқон доридан кунига 3 маҳал ичиш учун 8 кунга буюрилсин.
35. 1 мг тиамин хлориди (Thiamini chloridum, Thiamine) ва 1 мг пиридоксин гидрохлориди (Pyridoxini hydrochloridum, Pyridoxine) тутувчи толқон дори хили. 1 та толқон доридан кунига 3 маҳал ичиш учун 10 кунга буюрилсин.
36. 15 мг этилморфин гидрохлориди (Aethylmorphini hydrochloridum, Aethylmorphin) ва 300 мг натрий гидрокарбонати (Natrii hydrocarbonas, Sodium bicarbonate)дан иборат кукун доридан 6 та. 1 кукун доридан кучли йўталда ичиш учун буюрилсин.
37. Мезатон (Mesatonum, Phenylephrine)нинг толқон дорисидан кунига 3 маҳал ичиш учун 4 кунга буюрилсин. ЎСМ катталар учун 45 мг.
38. Мезатон (Mesatonum, Phenylephrine)нинг толқон дорисидан кунига 3 маҳал ичиш учун 4 кунга буюрилсин. ЎСМ 14 ёшли бола учун 18 мг.
39. Мезатон (Mesatonum, Phenylephrine)нинг толқон дори хилидан 20 та. 1 толқон доридан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎДМ катталар учун 15 мг.
40. Мезатон (Mesatonum Phenylephrine)нинг толқон дори хилидан 20 та. 1 толқон доридан кунига 3 маҳал ичилсин. ЎДМ 14 ёшли бола учун 6 мг.
Do'stlaringiz bilan baham: |