ФСМУ технологияси
Савол
|
Сизнингча фаолият таркибида мақсад қандай вазифани бажаради?
|
Ф-фикрингизни баён этинг
|
Фаолиятнинг мазмуни уни келтириб
чиқарган эҳтиёж билангина белгиланмайди балки кишининг ўз олдига қўйган мақсадига эришиш усуллари билан ҳам белгиланади ва ниҳоят фаолият кишининг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни рўёбга чиқариш,
хусусан юзага келган эҳтиёжларни ўзича зудлик билан қондира олмайдиган яъни бевосита мададга таянмайдиган фаолликни рағбатлантириш ва қўллаб қувватлашни имкон даражада бошқаришга қодир бўлиши керак.
|
С-Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг
|
Фаолият билиш ва ирода билан чанбарчас боғлиқ бўлади, уларга таянади, билиш иродавий жараёнларсиз юз бериши мумкин эмас.
|
М-кўрсатилган сабабингизни исботловчи далил келтиринг
|
Хар бир жонли мавжудотнинг фаолияти туб замирида кандайдир максад булади. Бунга мисол килиб бирор кушни олишимиз мумкин. Куш уз болаларини корнини туйдириш учун юзлаб километр йул босади. Бу хам фаолиятнинг бир максадидир.
|
У- фикрингизни умумлаштиринг
|
Демак, фаолият кишининг англанилган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир. Шундай қилиб, фаолият ҳақида гапирганда киши фаоллигида
англанилган мақсаднинг мавжудлигини аниқлаш лозим.
|
Савол
|
Ҳаракат ва саъи ҳаракат ўртасидаги алоқадорлик нималарда намоён бўлади?
|
Ф-фикрингизни баён этинг
|
Фаолиятнинг ёлгиз битта оддий жорий вазифани бажаришга йўналтирилган, нисбатан тугалланган ҳар бир қисми ҳаракат деб аталади. Нарсалар билан бажариладиган ҳар қандай иш (ҳаракат) макон ва замонда боғланган муайян саъи-ҳаракатлардан таркиб топади.
|
С-Фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг
|
Киши фаолиятида нарсалар билан қилинадиган саъи-ҳаракатлардан ташқари тананинг ўзини тутишини ва қиёфанинг сақланишини (тик туриш,
ўтириш ва ҳоказо), бир жойдан иккинчи жойга кўчишини (юриш, югуриш ва х.), алоқа боғлашини таъминлайдиган саъи-ҳаракатлар ҳам иштирок этади.
|
М-кўрсатилган сабабингизни исботловчи далил келтиринг
|
Алоқа қилиш воситаларига ифодали саъи-ҳаракатлар (имо-ишора ва
фантомимика), маъноли ишоралар ва ниҳоят нутқий саъи-ҳаракатлар киради. Саъи-ҳаракатларнинг зикр этилган турларида қўл ва оёқлардан ташқари танадаги ва юздаги мушақлар, хиқилдоқ, товуш пайчалари ва бошқалар ҳам
иштирок этади.
|
У- фикрингизни умумлаштиринг
|
Махсулдор ҳаракатнинг бажарилиши маълум бир саъйи-ҳаракатларни амалга ошириш билангина чекланмайди. У муқаррар равишда саъи-ҳаракатларнинг жорий натижалари ва ҳаракатлар объектининг хусусиятларига мувофиқ тарзда саъи-ҳаракатларни корректировка қилишни ўз ичига олади.
|
“Муаммо” органайзерини тўлдиринг
Муаммонинг тури
|
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
|
Муаммони ечиш йўллари ва сизнинг ҳаракатингиз
|
Мулоқотнинг коммуникатив воситаларини инсон ҳаётидаги ўрни нималардан иборат
|
Muloqot tushunchasini kommunikasiya tushunchasidan farqlash lozim. Kommunikatsiya-tirik va o’lik tabiatdagi tizimlar o ’rtasida axborot almashinuvini anglatadi. Hayvonlar o ’rtasidagi signallar almashinuvi, insonning texnik vositalar bilan aloqa qilishi, bularning barchasi kommunikatsiyaga misol bo’ladi.
Muloqot faqat insonlar o’rtasida amalga oshirilishi mumkin. Muloqotning inson hayotidagi
ahamiyati beqiyosdir. Inson bolasi aynan boshqalar bilan muloqotda, munosabatda bo’lish jarayonida shaxsga aylanib boradi. Muloqot orqali inson ijtimoiy tajriba va
madaniyatni egallab boradi. Yangi tug’ilgan inson boshqalar bilan muloqotda bo’lish imkoniyatidan mahrum bo’lsa, u hech qachon shaxsga aylana olmaydi, ya'ni u
o’z psixik taraqqiyoti bo’yicha orqada qolib ketadi. Zero, inson psixik taraqqiyoti muloqotdan boshlanadi. Muloqotsiz insoniyat jamiyati bo’lishi mumkin emas. Aynan muloqot hamkorlikda faoliyat yurituvchi individlar jamoasini shakllantiradi. Hamkorlikdagi faoliyat rejasini tuzish va uni ro’yobga chiqarish uchun individlar o ’rtasida muloqot amalga oshirilishi shart.
|
Birgalikdagi faoliyat davomida odamlar turli fikrlar. O’y-xayollar, his kechinmalar bilan
o’rtoqlashadilar. Bunda o’y-fikrlar, his-kechinmalami axborot
sifatida, kommunikatsiyani esa axborot almashinuvi sifatida talqin etish mumkin. Ammo shuni e'tiborga olish kerakki insonlararo kommunikatsiya shunchaki axborot almashinuvidan iborat emas. Chunki muloqot jarayonida axborot nafaqat uzatiladi, balki shakllantiriladi, aniqlashtiriladi. rivojlantiriladi. Demak, inson muloqotni
shunchaki axborot almashinuvidan iborat jarayon deb hisoblashi mumkin emas. Zero, birinchidan muloqot jarayonida axborot bir tomondan ikkinchi tomonga shunchaki harakatlanmaydi, balki faol almashinadi (kommunikativ jarayon ishtirokchilari bir-biriga axborot yuborayotganda bir-birining motivlari, maqsadlari, ustanovkalari va boshqalami tahlil qiladilar); ikkinchidan muloqot jarayonida axborot almasha turib
kishilar belgilar orqali bir-biriga ta'sir etishi mumkin (insonlararo axborot almashinuvida, albatta suhbatdosh xulq-atvoriga muayyan ta'sir o ’tkaziladi);
uchinchidan muloqot jarayonida kommunikator (axborot yuborayotgan odam) va
resipient (axborotni qabul qilayotgan odam) bir xil kodlashtirish tizimiga ega bo’lishi
kerak, to’rtinchidan muloqot jarayonida faqat insonlararo kommunikatsiyaga xos
to’siqlar vujudga kelishi mumkin.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |