Махсус сиртқи бўлим талабалари учун “Умумий психология” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари
15-вариант
Фан: Умумий психология
“Умумий психология” ўқув курси психик тараққиёт қонуниятлари, психология тараққиётининг асосий босқичлари, фаннинг тармоқлари, фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси, фаннинг тамойиллари ва методлари, вазифалари, фаолиятнинг психологик таҳлили, шахс ҳақида тушунча, мулоқот, психик жараёнлар, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари масалаларини қамрайди.
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади:
Психика, шахс, фаолият, мулоқот, психик жараёнлар, индивидуал психологик хусусиятларга доир топшириқларни бажаришни ўрганиш, педагогик қобилиятларни аниқлашни ўрганиш.
Назарий маълумотлар
Талабалар онгида “Умумий психология” фани бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида “Умумий психология” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг “Умумий психология” фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларнинг ўқитувчилик фаолиятида ўқувчиларга индивидуал ёндашиш орқали амалий кўникмаларини янада такомиллаштириш ва фан юзасидан билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.
1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Психологиянинг аниқ фаолият турлари бўйича тармоқлари.
2. Характер ҳақида тушунча.
3. Хотира турлари.
2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.
Психология нимани ўрганади?
А) Психология жон ва руҳни ўрганувчи фан
Б) Психология онгни ўрганувчи фан
С) Психология ҳулқ-атворни ўрганувчи фан
Д) Психология психик фактлар, уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганувчи фан
2. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асаридаги бош ғоялардан бири нима?
А) Маърифатли кишиларни тарбиялаш
Б) Комил инсонни тарбиялаш
С) Кишиларнинг тузилиши, умрнинг узун қисқалиги
Д) Фалсафий саволлар, ҳикмат маънолари
3. Қайси олим кишилик тафаккурида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди?
А) Афлотун
Б) Демокрит
С) Арасту
Д) Гераклит
4. Шахснинг эмоционал-иродавий соҳаси кўрсатилган жавобни топинг?
А) Темперамент, характер, қобилият, қизиқиш, эътиқод.
Б) Сезги, идрок, хотира, тафаккур.
С) Нутқ, диққат, фаолият.
Д) Ҳиссиёт, ирода.
5. Одамнинг хулқ – атвори ва ҳаракатлари “Роҳатланиш” ва “Реаллик” тамойилига бўйсундирилган бўлади, деган фикр қайси йўналиш томонидан илгари сурилган?
А) Фрейдизм
Б) Гештальтпсихология
С) Ассоциатив
Д) Бихевиоризм
6. Инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш жараёнининг онтогенез ривожланишини қандай соҳа ўрганади?
А) Ёш даврлари психологияси
Б) Умумий психология
С) Махсус психология
Д) Педагогик психология
7. Онтогенетик тараққиёт деганда нимани тушунасиз?
А) Бутун инсоният ривожланиши
Б) Битта организмнинг ривожланиши
С) Интеллектуал тараққиёт
Д) Психик ҳодисалар
8. Инстинкт нима?
А) Фаҳм-фаросат билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар
Б) Кўникма
С) Индивидуал хатти-ҳаракатлар
Д) Ҳайвонларнинг туғма хатти-ҳаракатлари
9.Психология фанининг асосий вазифаси нима?
А) Психик ҳолдисаларни ўрганиш ва илмий асослаш
Б) Таълим-тарбия бериш
С) Онг моҳиятини очиб бериш
Д) Филогенетик ва онтогенетик тараққиётни ўрганиш
10. “Роршахнинг сиёҳ доғлари” тестини қандй методга киритиш мумкин?
А) Анкета методи
Б) Фаолият маҳсулини ўрганиш методи
С) Проектив метод
Д) Эксперимент методи
11. Ўқитувчи ва талаба шахсини комплекс ўрганишга қаратилган усул нима дейилади?
А) Психогенетика
Б) Психодиагностика
С) Психоанализ
Д) Психологик таъсир
12. Малакалар таърифини беринг.
А) У ёки бу хилдаги фаолиятга кирувчи англанмаган иш-ҳаракатдир
Б) Турли хиладги мураккаб фаолиятни бажаришга тайёргарлик
С) Такрорланадиган иш-ҳаракатлар
Д) Узоқ вақт давомида такрорлаш натижасида пайдо бўладиган кишининг англанган иш-ҳаракатларини бажаришдаги автоматлашган усуллар
13. Кўникма деганда нимани тушунасиз?
А) Маълум иш-ҳаракатнинг қандай бажарилишини тушуниш ва бундай ҳаракатларнинг бажарилиши тартиби билан танишиш.
Б) Онгли фаолиятни амалга оширишнинг стереотип усуллари .
С) Кишининг билим ва малакаларига асосланган ҳолда маълум фаолиятни муваффақиятли бажаришга тайёрлиги.
Д) Кишининг амалда қўллаши мумкин бўлган билимларидир.
14.Етакчи фаолият ҳақида тушунча беринг?
А) Шахснинг муайян ёш даврида сифат жиҳатдан ўзгаришини таъминлайдиган фаолият тури.
Б) Кишининг маълум ишни бажариш қобилияти.
С) Ташқи предметли ҳаракатлардан ички ақлий ҳаракатларга ўтиш жараёни.
Д) Фаолиятнинг сўнгги натижаси.
15. Малакалар интерференцияси нима?
А) Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири.
Б) Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакалар ҳосил бўлишини сустлаштириш ёки салбий таъсир этиши.
С) Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан фойдалана олиш.
Д) Малакалар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.
16. Одамларнинг тил воситасида мулоқотда бўлиш жараёни нима деб аталади?
А) Фаолият
Б) Сезги
С) Нутқ
Д) Тўғри жавоб йўқ.
17. Новербал мулоқот қандай амалга оширилади?
А) Мимика, жест, пантомимика орқали
Б) Бевосита, билвосита
С) Сўз орқали
Д) Паралингвистик таъсир орқали
18. Педагогик мулоқот кимлар ўртасида содир бўлади?
А) Раҳбар ва ходим
Б) Ўқитувчи ва ўқитувчи
С) Ўқитувчи ва ўқувчи
Д) Ўқувчи ва ўқувчи
19. Индивидуаллик деганда нимани тушунасиз?
А) Шахснинг ўз ҳолатини бошқара олиши
Б) Шахснинг ўз хислатларини баҳолай олиши
С) Шахс фазилатларининг қайтарилмас бирикмаси
Д) Ижтимоий тарихий характер
20. Эътиқод нима?
А) Тириклик хоссаси бўлиб, у онгли танланган ҳаракатларда намоён бўлади.
Б) Шахсни ўз қарашлари, тамойиллари, дунёқарашларига мос равишда ҳаракат қилишга ундовчи англанилган эҳтиёжлар тизимидир.
С) Маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган қандайдир фаолиятга мойилликдир
Д) Шахс фаолллигининг манбаи сифатида намоён бўладиган ва унинг аниқ яшаш шароитига боғлиқлигини ифодаловчи ҳолатдир.
21. Қандай концепцияга асосан шахсни теварак- атрофдаги ижтимоий моҳиятнинг бевосита таъсир натижаси деб, муҳитдан олинган нусха деб ҳисобланади ?
А) Социогенетик
Б) Биогенетик
С) Гуманистик
Д) Биосоциал
22. З.Фрейд бўйича шахс тузилишини белгиланг:
А) Интериндивид, интраиндивид, метаиндивид
Б) Эндопсихика, экзопсихика
С) Ид, эго, супер эго
Д) Барча жавоблар тўғри
23. “Диққат бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради”, - деб фикр билдирган олим қайси қаторда кўрсатилган?
А) Павлов
Б) Ушинский
С) Сеченов
Д) Ухтомский
24. Уйга топшириқ берилган иншони ёзиб ўтирган ўқувчи баъзан уйда бошқаларнинг гапини, радионинг овозини эшитмайди. Бу ўқувчида диққатнинг қайси сифати кучли ривожланган?
А) Турғунлиги ва тезлиги
Б) Ҳажмнинг катталиги
С) Барқарорлиги
Д) Тўпланиши
25. Ихтиёрий диққатнинг асосий вазифаси қайси жавобда берилган?
А) Тормозланишнинг қўзғалишини келтириб чиқаришдан иборат.
Б) Барча турдаги меҳнатнинг унумдорлигини таъминлашдан иборат.
С) Психик жараёнларнинг кечишини фаол бошқариб туришдан иборат.
Д) Онгли равишда диққатни янги объектга қаратишдан иборат.
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
19
|
20
|
21
|
22
|
23
|
24
|
25
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |