«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари



Download 421,97 Kb.
bet12/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

И СЛОМДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ
Ислом жаҳонга кенг ёйилган диндир. Унинг таълимотлари Оллоҳ томонидан пайрамбаримиз Муҳаммад Мустафо салаллоқу алайҳи вассалламга оятлар тарзида нозил этилган — Қуръони Каримда баён этилган.
Қуръони Карим мусулмон аҳлининг дунёкқараши, фалсафаси, маънавияти, ахлоқи, хуқукинннг асоси бўлиб, унда илоҳиёт, диний эътиқод масалалари билан бирга, инсонпарварлик, инсонларни қовуштириш, уларнинг ўртасида юзага келадиган зиддият-низоларнинг олдини олиш, улар орасида адолат ўрнатиш каби ахлоқий муаммолар ҳам ифодаланган.
Ислом Қуpьони Каримдан кейин муътабар саналган пайрамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Мадией» Шарифларида мусулмонлариинг моддий ва маънавий жихатдан баркамол бўлишларни орзу қилиб, ота-онага хурмат, меҳнатсеварлик, ўзаро аҳил бўлиш, мехр-оқибат, эҳсон, сабр-тоқат, камтарлик, вафо, садоқат, поклик каби инсоний сифатлар хақидаги насиҳатлари ва яхши фазилатли бўлиш йўллари баён этилган.
Қуръони Каримда энг аввал Оллоҳнинг ўзигагина ибодат килишга, сўнгра бевосита ота-онани рози қилиш буюрилади.
Қуръони Каримда таъкидланишича, ота-она билан мулоқотда бўладиган фарзанд беш нарсани билиши керақ мулоқот чоғида у:
ота-оналари каттик-қурум гапириб юборганларида ҳам уларга малол келиб «уфф» демасликлари;
ота-онани хафа қиладиган сўз сўзламасликлари;
ота-оналарга доимо эхтиром билан яхши сўзларни сўзлашлари;
ота-оналарга доимо раҳм шафқат кўрсатиб, ўзини уларнинг олдида камтар тутишлари;
Оллоҳдан ота-оналарига раҳмат тилаб дуо қиллишлари лозим эканлиги уқтирилади.
Ота-оналар болани дунёга келтиришга сабаб бўлганликлари учун эмас, балки уни одобли, ҳаёли, ахлоқли қилиб тарбиялаганлиги учун.
Ушбу мақола 1992 йилда «Чўлпон» нашриётида босилган Қуръони Карим (ўзбекча изошли таржима) ва 1991 йилда «Камалак» нашриёти чоп этган «Муқаммад пайгамбар киссаси, Ҳадис» лар асосида тайёрланди. Мақолада келтирилган оятлар қуръон сураларининг оятлари таржимасидир.
Пайрамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Киши ўз боласига одобдан кўра афзалрок, нарса ато этолмайди» (735- ҳадис) дейдилар.
Ислом динида оналар муътабар зот сифатида улуғланадн ва шарафланади. Пайрамбаримиздан бир саҳоба: «Кимга яхшилик қилай?,—деб сўраганда, у улуғ зот: уч марта «Онанга»—деб, тўртинчисида «отангга» деб (188-ҳадис) ва яна «Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир»—дея қўшиб қўйган эканлар (378-х,адис).
Она бўлиш — улуғ бир неъмат ва назирсиз бир шарафдир. Оналик вазифасини тўла адо этган, ўзига иффат, номус либосини кийган, сабр деган улуғ фазилат билан зийнатланган, қаноатли, одобли она — бахт-саодатининг мужассам тимсолидир.
Пайрамбаримиз Расулоллоҳ: «Ота-онанинг вафотидан кейин уларнинг рухларига яхшилик қилиш ота-онага яхшилик қишнинг афзалидан ҳисобланади» (230-ҳадис), деб ҳам уқтирганлар.
Ислом динида меқнат қилиш ибодат қилиш билан баробарлиги, меқнат килишдан уялмаслик кераклиги айтилади. Зеро, меҳнат — инсон ҳаётининг кўрки, безаги. Меҳнат инсонга бахт-саодат, фаровонлик бахш этади. Халол меҳнат маънавий ҳаётнинг мезонидир. Меҳнат инсони уч балодан: юрак сиқилишидан, ахлоқни бўзилишдан, мухтожликдан сақлайди.
Пайрамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳалол меҳнат ҳақида айтган ҳадисларида дехдончиликни улуғлайдилар. Улар: «Дехдончилик билан шуғулланинглар. Дехдончилик муборак касбдир. Унга қуриқчиларни кўпайтиринглар»—(44-ҳадис) дейдилар ва мусулмон аҳлини экин экишга, мевали дарахтлар ўтқазишга даъват этадилар ва ундаи келадиган савоблар хақида мана бундай деган эдилар: «Кайси бир мусулмон экин экса ёки бирор дарахт ўтқазса, сўнг унинг мевасидан қуш еки ҳайвон еса, унинг экканидан ейилган нарсанинг ҳар биридан унга садақа савоби ёзилади» (732- қадис).
Пайрамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Ишни пухта ва яхшилаб қилган кишини Оллоҳ яхши кўради» (997-ҳадис) деб, мусулмонларни сидқддилдан меҳнат қилишга чорлайдилар. Пайрамбаримиз: «Кимки ҳалол ризк, истаб меҳнат қилиб, чарчаб ухласа, шу кечани марифат килинган холда ўтказибди»—(804-ҳадис) деганл ар. Зеро, дехдончиликнинг улуғ неъмати, инсонлар ризқ-рўзи бўлган нонни эъзозлашга даъват қилиб: «Кимки дастурхондан тушган ушоқларни териб еса, марфират қилинади» (815-ҳадис) деб таъкидлайдилар.
Қуръони Каримда илмга катта эътибор берилган ва «илм» сўзи 765 ўринда тилга олиб ўтилади. Илмларни ўрганиш ҳар бир инсон учун фарздир. Илм ўрганишдан мурод мансаб эмас, аввал ўқиган илмига ўзи амал қи­либ, сўнг халқ ва ватан олдидаги бурчни адо этишдир.
Ислом дини илмга талабни ибодат даражасига кўтаради. Ислом таълимотига кўра, илм олишда эркак ҳам, аёл ҳам тенг ҳуқуқлидир. Чунончи, Қуръони Карим Пайрамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳивасаламнинг Дадиси Шарифларида илм инсон камолотининг негизи, эзгулик ва поклик инсонларни турли офатлардан сакловчи восита сифатида изоҳланади.
Илм — улуғ хикмат, илм — иймон, эътиқод. Демак, дин асосини, Қуръони Каримнинг мазмуни ва моҳиятини билиш, англаш учун ҳам илмли бўлиш, уни мукаммал эгаллаш керақ Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхис-салом айтадиларки: «Бир соат илм ўрганиш кечаси би-лан ибодат қилиб чикдандан афзалдир» (536-ҳадис).
Муҳаммад алайҳиссалом кишиларни: «Илму хунарни Хитойдан бўлса ҳам бориб ўрганинглар» (126- ҳадис), деб даъват қиладилар.
Кенг қалбли ҳар бир илм аҳли инсонлар ҳурматига сазовор ва у қилган савобли ишлардан барча — каттаю кичик баҳраманд бўлади. Шу боис пайғамбаримиз Му­ҳаммад алайхиссалом қуйидагиларни кўп марта таъкид этган эдилар:
«Илм ўрганиш ҳар бир мўмин учун фарздир. Илм толиби учун ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам гуноҳини сўраб истирфор айтади» (370- ҳадис). Расулуллоҳ толиби илмларга мурожат этиб: «Олим бўл (илм берувчи бўл) ёки ўрганувчи бўл, ёки тингловчи бўл, ёки илмга ва илм аҳлига муҳаббатли бўл. Бешинчиси бўлма, ҳалок бўласан» (141-ҳадис), деб насихат қиладилар.
Қуръони Каримда эҳсон инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири эканлиги айтилади. Қуръони Каримда «эҳсон» сўзи «яхшилик» маъносида келган. Яъни Оллоҳ, сенга яхшилик қилиб, сени инсон қилиб яратди, ҳамма аъзоларингни ўз вазифасини бажарадиган қилди. Сенга ақл берди. Энди сен ҳам шу эҳсонлар эвазига унга иймон келтиришинг унгагина ибодат қилишинг, унинг айтганини қўлингдан келганича бажариб, кайтарганларидан қайтишинг лозим. Эҳсон қилиш инсоннинг табиий вазифасидир демак, «Оллоҳ сенга эҳсон қилганидек, сен ҳам эҳсон қил» («Касос» сураси, 77- бет) дейилади. Қуръони Каримда яна бир ўринда, эҳсоннинг фойдаси эҳсон қилувчининг ўзига бўлиши, яъни «Агар эҳсон қилсаларингиз, ўзингиз учун қиласизлар, ёмонлик қилсаларингиз ҳам ўзингиз учун» («Исро» сураси, 7- оят) дея уқтирилса, «Анъом» сурасида «Кимки бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилик ўн баробар қилиб берилади» (160-оят) дея таъкидланади.
Қуръони Каримда эҳсонга лойиқ кишиларнинг энг биринчиси ота-она эканлиги алоҳида уқтирилади. Чунки уларнинг ҳаққи жуда улуғдир. Ота-онага яхшилик қилиш, улар билан мулоқотда бўлиш ибратли тарзда баён этилади. Унда шундай дейилган: «Сенинг парвар-дигоринг ўзидан бошқа ҳеч кимга ибодат қилмасликка ва ота-онага яхшилик қилишга буюрган. Сенинг қошингда улардан бири ёки икковлари қарийдилар, сен уларга «уфф» ҳам демагин ва уларга қаттиқ ҳам қарамагин. Доимо яхши сўзларни айт. Икковларига рахмат қанотингни ёз. Эй, парвардигор, бўлар мени кичкиналигимдан тарбия килганларидек, сен ҳам бўларга рахматингни кўрсатгин, деб айт» («Ал-Исро» сураси, 23—24- оятлар).
Маълумки, сахийлик қули очик, олиҳимматлик демакдир. Сахийлик гўзал хулқларнинг энг аълосидир. Кўли очиқ, сахий одам ҳар кимнинг қошида хурматли ва қадрлидир. Сахий бўлиш учун бой бўлиш шарт эмас, оз нарса билан ҳам сахийлик қилиш мумкин. Муҳаммад пайрамбаримиз умматларини огоҳлантириб: «Енглар, ичинглар, кийининглар, садақа қилинглар, аммо исроф қилманглар, мағрурланманглар» (634- ҳадис) дейдилар ва чанқаган кишига сув бериш ҳам садақа бўлишини айтадилар (149-ҳадис).
Ислом таълимотида сабр ахлоқий фазилатларнинг энг олийси, мусулмон кишининг руҳий таянчларидан бири ҳисобланади. Сабр мусулмонлар қалбига сукунат ва хотиржамлик бахш этади, аламли дардларига малҳам бўлади. Сабрли киши қийинчиликларни сабот билан енгади. Қуръони Каримда бу ҳақда шундай дейилади:д емак, у хато ва гуноҳларга йўл қўйганидан афсусланади. Шу сабабли Куръони Каримда айтиладики: «Ким зулм қилганидан сўнг тавба қилиб, яхши ишларга тутинса, албатта Оллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Албатта, Оллоҳ гуноҳларни кечирувчи ва раҳмдилдир». («Моида» сураси, 39- оят).
Қуръони Каримда айтиладики: «Парвардигорингиз дилларингиздаги сирларингизни жуда яхши билгувчидир. Агар сизлар яхши бўлсангизлар (яъни ота-оналарингизнинг ҳуқуқларини таниб, уларга меҳрибон бўлсангизлар) албатта, Оллоҳ билмасдан қилган гунохларингизни магфират қилур. Зеро у тавба қилувчиларни мағфират этувчи бўлган зотдир» («Ал-Исро» сураси, 25-оят.)
Пайгамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом кишиларни огоҳлантириб: «Кишининг олижаноблиги — динидир. Муруввати — ақлидир. Унинг насаби эса хулқидир» (607- ҳадис) дейдилар ва кишиларни олижаноб, мурувватли ва яхши хулқли бўлишга чақирадилар.
Бўлардан ташқари ислом таълимотида ҳавои-нафсга берилиш, маиманлик, ичкиликбозлик ва қиморбозлик, ёлғончилик, ўзгаларни камситиш, бадгумонлик, ғийбат, зино, ғазаб, хасад, очкўзлик, мунофиқлик қораланади.
Куръони Каримда «Аъроф» сурасида манманлик қилувчилар ҳакида шундай баён қилинади. «Ер юзида ҳа-қиқатни тан олмай, манманлик қилиб юрганларни ўз оятларимдан ўзоқлаштираман. Улар ҳамма оятларни кўрсалар ҳам, иймонга келмайдилар, тўғри йўлни кўрсалар ҳам, у йўлдан юрмайдилар. Агар нотўғри йўлни кўрсалар, шу йўлга кирадилар» («Аъроф» сураси, 146-оят).
Бу тўғрида пайгамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларида «Кимки ўзини катта олса, юришида ўзига бино қуйса, охиратда Оллоҳнинг ғазабига учрайди» (821-ҳадис) деб огоҳлантирилади.
Камтарлик инсоний энг гўзал фазилатлардандир. Камтарлик инсоннинг маданияти, одамийлиги, мардлиги каби хислатлар билан белгиланади. Инсон камтарлиги, аввало унинг меҳнатида намоён бўлади. Камтар кишида ҳавои-нафс, ғурур, манманлик бўлмайди, у одоб-ахлоқли, меҳр-шафқатли бўлади, ишида, сўзида қатъий туради.
Пайгамбаримиз Муҳаммад алайх,иссалом бу хакда қуйидагиларни: «Сўзида туриш, ахдига вафо қилиш иймондандир» (234-ҳадис), «Кийим кийишда, юриш-туришда ўзини камтарроқ олиш иймондандир» (332- ҳадис) дея кўп марта таъкидлаганлар.
Ислом дининииг ғазаб хусусидаги таълимоти ҳам олий даражали таълимот бўлиб, унга ҳар бир мусулмон амал қилмоги лозим. Куръони Каримда мусулмон киши ғазабни ичга ютиш билан кифояланмай, ғазабни қўзғатган кишининг айбини ҳам кечишга чақирилади.
Пайгамбаримиз ўз иродасига эга бўлишни ва ғазаб келганда унинг боқщара билишни қаҳрамонлик белгиси деб айтганлар. Дейдиларки, «Курашда йиқитган қаҳрамон эмас, балки «Разаб» келганда уни боса оладиган киши энг кучли одамдир» (300-ҳадис). Демак, жамиятда ахлоқий таракқиётни кўзлаган ҳар бир киши ўз иродасини ўзига бўйсундирмоғи лозим.
Умуман, ислом таълимоти мусулмон олами тарихи ва илм-маданияти, ахлоқий ривожида жуда катта ўрин тутган таълимот, Қуръони Карим эса, муқаддас китобдир.
Ўтмишда яшаган Имом Исмоил ал-Бухорий, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожнб, Аҳмад Яссавий, Аҳмад Югнакий, Хожа Баховуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Давоний, Кошифий каби буюк мутафаккир алломалар ва улардан кейинги ижод аҳллари ислом таълимотини, Куръони Каримни, пайгамбаримиз алайхиссаломнинг ҳадисларини яхши билганлар, уларнинг таъсирида ижод этиб, келгуси авлодлар учун беназир мерос қолдирганлар.
Ислом таълимоти, Қуръони Карим, пайгамбаримизнинг суннату сониялари ва қадиси Шарифлари инсонларни лутф билан тўғри йўлга бошлади, юксак ахлоқли бўлишга чорлади.
Ўзбекистонимиз мустақилликка эриш.ганлиги туфайли ва президентимизнинг саъи ҳаракатлари улароқ динга кенг йўл очилганлиги боис бу табаррук маданий қад-риятлар ҳозирги даврда ҳам кишиларни, ёшларни иймон ва эътиқодли, гўзал ахлоқ-одобли, инсоний фазилатли қилиб камол топтиришга асосий манба бўлиб хизмат қилади.



Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish