Бозор иқтисодиёти шароитида фойда муҳим аҳамият топди. Унинг миқдори корхоналарни ривожланишига жамғариш манбаи сифатида асос солади; мулкдорни мулкини кўпайишини таъминлайди; акциядорларни даромадини (двидендларни ортиши орқали) оширади; корхонани молиявий барқарорлигининг ва тўлов қобилиятини сақлашга имконият яратади ва ниҳоят у савдони ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини оширишга имконият яратади.
Фойданинг моҳияти уни иқтисодий табиатидан келиб чиққан ҳолда ёритиладиган бўлса, у қўшимча қийматнинг пулдаги ифодасидир.
2. Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларга таъсир қилувчи омиллар
товар айрибошлаш тезлиги (кунлар ва маротабаларда);
ўз маблағларининг миқдори;
асосий фондлардан ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш ва бошқалар.
3. Фойда ва рентабелликнинг таҳлили
Таҳлил жараёнида ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади:
ҳисобот йилида режага нисбатан фойда ва рентабеллик кўрсаткичларида қандай ўзгаришлар рўй берганлигини аниқлаш;
ҳисобот йили кўрсаткичларини ўтган йиллар, бошқа рақобатдош корхоналар, худуд, республиканинг кўрсаткичлари билан солиштирган ҳолда уларни ўзгариш тенденцияларини баҳолаш;
фойда ва рентабелликка таъсир қилган омилларни ўрганиш ва баҳолаш;
фойдани таркибини ўзгаришига баҳо бериш, уни турлари бўйича ўзгариш тенденцияларини баҳолаш;
фойда ва рентабелликни ошириш йўлларини аниқлаш, чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
4. Фойда ва рентабелликни режалаштириш ва прогнозлаш
фойдани режалаштириш қуйидаги вазифаларни ўзида мужассамлаштириши керак.
- асосий мақсадга эришишни таъминлайдиган тижорат ђояларини аниқлаш;
- фойдага таъсир қилувчи барча омилларни ўтган йилларга комплекс таҳлил қилиш ва келажакка башорат қилиш;
- фойдага бевосита таъсир қилувчи омиллардан келиб чиқиб корхонани безарарлик нуқтасини аниқлаш;
- бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурслардан оқилона, рационал фойдаланиш, ҳаражатларини тежамлигини, молиявий натижаларни оптималлигини таъминлаш;
- режани бозор конъюктураси ўзгариш эҳтимолларига мўлжалланган альтернатив вариантларини тайёрлаш;