Умумий қоидалари



Download 280 Kb.
bet13/14
Sana22.02.2022
Hajmi280 Kb.
#80132
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 (1)

11.3. Инновациялар таснифи
Инновацион фаолиятни бошқариш инновацияларни батафсил ўрганиш шартларида муваффақиятли бўлиши мумкин бўлиб, бу уларни танлаш ва фойдаланиш учун зарур саналади. Аввало, инновациялар ҳамда маҳсулотлар ва технологик жараёнлардаги унчалик аҳамияти бўлмаган ўзгаришлар; маҳсулот қиймати, хусусиятлари, кўрсаткичларида, шунингдек, унинг таркибидаги материаллар ва таркибий қисмларга сезиларли даражада таьсир кўрсатмайдиган ва конструктив ижрони ўзгаришсиз қолдирадиган, маҳсулотлардаги сезиларсиз техник ёки ташқи ўзгаришлар; жорий талабни қондириш ва корхона даромадларини ошириш мақсадида илгари ушбу корхонада ишлаб чиқарилмаган, лекин бозорда маьлум бўлган маҳсулотлар чиқаришни ўзлаштириш ҳисобига маҳсулот номенклатурасини кенгайтиришни фарқлай олиш зарур. Инновациялар янгилиги технологик кўрсаткичлар бўйича, шунингдек, бозор нуқтаи назаридан баҳоланади. Инновациялар таснифи шуни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Инновациялар таснифи инновацияларнинг қўйилган мақсадларга эришиш учун маьлум бир белгилар бўйича муайян гуруҳларга тақсимлашни англатади.
Инновациялар таснифий схемаларини тузиш таснифий белгиларни аниқлашдан бошланади. Таснифлаш белгиси инновациялар ушбу гуруҳининг ўзига хос, бошқалардан ажратиб турувчи, унинг асосий хусусиятини ифодалайди. Инновацияларни таснифлаш қуйидагиларга имкон беради:
> инновацияларни бошқаришнинг белгиланган усулларидан самарали фойдаланиш учун ҳар бир инноваҳининг инновациялар умумий тизимидаги ўрнини ва ушбу инновациянинг бошқалардан фарқлаб турадиган тавсифларини аниқ белгилаш;
> инновацион жараённи оқилона ташкил қилиш;
> янгилик киритиш турига у ёки бу стратегия турини боғлаб қўйиш;
> инновацион фаолиятнинг иқтисодий механизмлари ва ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш;
> муайян янгилик киритиш қоидаларини уни бозорда амалга ошириш ва ҳаракатлантириш шакллари билан белгилаш;
> кодлаш, турли автоматлаштирилган ахборот операҳиялари ўтказиш, маьлумотлар тўпламлари яратиш ва улардан самарали фойдаланиш ва ҳ.к.
Барча инновациялар тўпламини икки синфга ажратиш мумкин: жараён инновациялари ва маҳсулот хинновациялари.
Жараён инновациялари қаторига ресурслар белгиланган нархида маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўртача харажатларни камайтирадиган товар (хизмат) ишлаб чиқаришнинг технологик усулини ҳар қандай такомиллаштириш киради.
Маҳсулот инновациялари қаторига эса товарлар (хизматлар) бозорида янги маҳсулот яратишга олиб келадиган илмий-техник фаолиятнинг тижоратлаштирилган натижалари киради.
Давлат сиёсати мақсадлари учун макродаражада инновацияларни базис инновациялар, яхшилайдиган инновациялар ва сохта инновацияларга ажратиш мақсадга мувофиқ.
Базис инновациялар қаторига ишлаб чиқариш тармоқлари ва қуйитармоқларида жиддий, структуравий ўзгаришларга олиб келадиган янги авлод машина ва материаллари, тамомила янги техника ва технологиялар яратиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган инновациялар киради.
Яхшилайдиган инновациялар ўзлаштирилган авлод техника ва технологияларини тарқатиш ва такомиллаштириш, машина ва материалларнинг янги моделларини яратиш, ишлаб чиқарилаётган товарлар (хизматлар) кўрсаткичлари ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини яхшилашга хизмат қилади.

Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish