Халқаро ҳамкорлик бўйича проректорининг лавозим вазифалари
Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
Халқаро ҳамкорлик бўйича проректорининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
жаҳон давлатларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида эришилган илм-фан ютуқлари, яратилган замонавий технологиялари, илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни илмий-амалий фаолиятида қўллаш, тарғиб этиш ва жорий этиш борасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш;
олий таълим Давлат таълим стандартлари асосида олий таълим муассасаси халқаро ҳамкорлик жараёнини ташкил этиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
олий таълим Давлат таълим стандартларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва педагог кадрларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ва топшириқларини, Ҳайъати қарорларини, халқаро ҳамкорлик жараёнларига оид масалалар бўйича олий таълим муассасасининг кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;
илғор хорижий мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида илмий-услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
халқаро ҳамкорлик бўйича проректорнинг фаолияти йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
халқаро ҳамкорлик жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, факультет ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
халқаро конференциялар, симпозиумлар ва анжуманларни ташкил этиш, халқаро илмий ишларга раҳбарлик қилиш, илғор услубий тажрибаларни умумлаштириш ва натижаларини татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ижро интизомини бузган хорижий ходимлар ва таълим олувчиларга нисбатан интизомий чора кўриш, ходимлар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда факультет, кафедралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
олий таълим муассасасида магистратура, олий ўқув юртидан кейинги таълим орқали юқори малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрланишни таъминлаш ҳамда университет хорижий ходимларининг ўз вақтида илмий унвонларни олишига ва ихтисослашган кенгашларни очилишига кўмаклашиш;
хорижий иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш;
халқаро бўлим билан ҳамкорликда чет эл грантларининг илмий тадқиқот қисми мавзусини, мазмунини шакллантиришда ҳамда тасдиқлашда қатнашиш, барча илмий-тадқиқот ишлари, лойиҳалари ва грантларни бажариш, илмий анжуманларни ўтказиш мониторингини олиб бориш, юқори ташкилотлар учун барча зарур ҳисоботларни шакллантириш, тақдим этиш;
олий таълим муассасасида хорижий ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур моддий-техника базасини яратиш, тегишли илмий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва тақсимлаш жараёнларини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шарномани бекор қилиш бўйича таклифлар бериш;
ўрнатилган тартибда институтнинг йиллик рейтингини аниқлаш, танқидий таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
институтни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестация-аккредитацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, вазирликлар ва институт ректорининг виртуал қабулхоналари ҳамда талабалар ва ота-оналар қабулхоналарига тушган мурожаатларни Ишчи гуруҳ аъзолари билан ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, мурожжатларда кўтарилган масалалар юзасидан лавозим вазифаларига масъулиятсизлик билан қараган мансабдор шахсларга интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш.
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |