Билиши керак:
Ёнгин хавфсизлиги, хавфсизлик техникаси қоидаларини ҳамда техника қоидаларини, институт бинолари ва талабалар турар жойларини электр энергияси тизимини, техникаси ва хавфсизлик қоидалари, юқори ташкилотларнинг қарорлари, фармойишлари, буйруқларини, институтга энергетика соҳасида хизмат кўрсатишга доир услубий ва меъёрий ҳужжатларини, институтда ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлашни ташкил этиш, энергиядан фойдаланувчи қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қувватлари, техник тавсифи ва иш режимлари, уларни ишлатиш қоидаларини билиши.
Малака талаблари:
қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш тажрибасига эга бўлиши;
техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда расмийлаштиришга оид низомлар, йуриқномалар ва бошқа раҳбарий ҳужжатларни билиши;
институтни электр энергияси билан таъминлаш хусусида бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш тартибини билиши;
олий маълумотга эга булиши;
меҳнат қонунлиги асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрлари билиши зарур.
Классификатор бўйича:
Т/р
|
Лавозим
номи
|
ММСК
бўйича
код
|
Ходимлар
тоифаси
|
Маълумотининг энг паст даражаси
|
ЎМКТМТЙКМ ва ОТИМК бўйича коди
|
431
|
Бош
энергетик
|
1229
|
Б
|
Олий маълумот
|
5430200
|
Катта товаршунос
Катта товаршуноснинг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш;
товар моддий бойликларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга ошириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникасига амал қилиш;
хўжалик иш самарадорлигини ошириш, товар-моддий бойликларни ташиш ва сақлаш ҳаражатларини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш;
товар-моддий бойликларини сақланишини, омборхоналар, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлаш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Билиши керак:
Омбор хўжалигини ташкил этишга оид низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа раҳбарий ва меъёрий ҳужжатларни, товар моддий бойликларнинг стандартлиги ва техник шартларини, товар-моддий бойликларнинг турлари, катта-кичиклиги, тамғалари, навлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини ҳамда уларни сақлаш меъёрларини, моддий ресурсларни ҳисобга олиш бўйича йўриқномаларни ва бошқа раҳбарий ҳужжатларни, уларни сақлаш ва омборхоналарга жойлаштириш қоидалари ҳамда тартибини.
Do'stlaringiz bilan baham: |