Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази лавозим вазифалари
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:
марказнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
марказнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
марказнинг мақсадидан келиб чиқиб институтда мутасадди бўлган буғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, вазирликнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг марказда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасалари педагог кадрларини малакасини ошириш курслари фан модуллари бўйича ишчи дастурлар ишлаб чиқиш ва календар режалар тузиш ҳамда тасдиқлаш;
олий ва ўрта махсус таълим муассасалари педагог кадрларини малакасини ошириш жараёнлари замон талаблари бўйича ўқув-методик таъминотини яхшилаш, йўналишлардаги фан модуллари бўйича маъруза мантлари, услубий қўлланмалар яратиш, ўқув-услубий мажмуаларни янгилаш;
Бош илмий-методик марказ томонидан яратилган Интернет тизимидаги ягона ахборот-таълим порталини доимий равишда ўқув-услубий ресурслар билан тўлдириб бориш ва маълумотлар алмашишни амалга ошириш;
тасдиқланган режа-график асосида педагог кадрларни малака ошириш гуруҳларини шакллантириш, машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;
педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари учун малака ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш;
сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш;
республикамиздаги сув хўжалик илмий тадқиқот марказларининг етакчи илмий ходимлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш;
ривожланган давлатлар университетлари профессор ўқитувчиларини, республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотлар етакчи мутахассисларини ўқув жараёнига жалб этиш;
тармоқ марказида малака ошириш курслари тингловчиларининг кўчма машғулотларини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган илғор корхона ва ташкилотларда ўтказишни ташкиллаштириш;
тармоқ марказлари тингловчилари билан диний экстеримистик оқимлар, миссионерлик, “Оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатларини ташкил этиш;
малака ошириш йўналишлари бўйича фан ва техника муаммолари билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишлари, малака ошириш тизимида ўқиш жараёнинини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-методик ишлар олиб бориш, илмий-техник дастурлар доирасидаги илмий-амалий лойиҳалар танловида иштирок этиш;
ўрнатилган тартибда халқаро фондлар ва хорижий давлатлар таълим муассасалари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
фан ва техника муаммолари ечимларига ва малака ошириш жараёни сифатини яхшилашга оид илмий-методик семинарларда иштирок этиш ва шу масалага оид тадбирлар ташкил этиш;
марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимларига иш ҳақи тўловларини ўз муддатларида амалга ошириш;
тармоқ марказини зарур мебель, замонавий ўқув жиҳозлари ва компьютер техникаси билан мустаҳкамлаб бориш;
қайта тайёрлаш ва малака оширишга вилоятлар олий таълим муассасаларидан келган тингловчиларга ётоқхоналарида яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш ва жойлаштириш;
ўрнатилган тартибда сув хўжалиги соҳасида корхона ва ташкилотлари ходимлари учун талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курсларини ташкил этиш;
марказда олиб борилаётган ўқув, ўқув–услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларнинг мониторингини олиб бориш;
марказ фаолияти бўйича ҳисобот тайёрлаш ва институт илмий кенгашида муҳокама килиш;
амалдаги қонунчилик асосида бошқа вазифаларни бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |