Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/107
Sana21.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#27465
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   107
Bog'liq
бюджет кодекси

96-модда. Бюджетнома
Бюджетнома — эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси
даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи
ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли
жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.
Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунларини
ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз
баҳосини, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли
давр учун асосий йўналишларини;
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини
ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли
давр учун прогнозини;
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари жорий йилдаги
ижросининг прогноз баҳосини;
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини;
прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари
бюджетларининг лойиҳасини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини;
Орқага
Юқорига


09.03.2019
lex.uz/m/acts/2304138
http://lex.uz/m/acts/2304138
38/81
«Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрини;
давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига, прогноз йил учун Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг
лойиҳасига ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларига доир, фискал
таваккалчиликларни ўз ичига олган тушунтириш хатини.
Бюджетнома:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига – жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар
киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек
солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича икки ҳафталик
муддатда хулоса тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг палаталарига — жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон
Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ва бюджет
сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат
мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий
равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри
жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади.
(96-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги
ЎРҚ-508-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish