2.3. Дарс жадвалларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги* ва уларнинг ўрнатилган талаблар асосида тузилганлиги
2.4. Олий таълим ташкилоти ўқув жараёни жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс этганлиги ва амалиётга татбиқ этилиши
2.5. Талабалар билимларини ва ўзлаштиришини баҳолаш тизими ҳолати
2.6. Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситалари (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар)нинг фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олинганлиги
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан оралиқ назорат ва якуний назоратларни ўтказиш жараёнида фанлар кесимида тестлар, оралиқ ва якуний саволлари тўплами ишлаб чиқилган бўлиб, намунавий ва ишчи фан дастурларига тўла мос келади.
2.7. Таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги
ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК САЛОҲИЯТИ ВА УЛАРНИНГ МУТАХАССИСЛИКЛАРИНИНГ (ИХТИСОСЛИКЛАРИНИНГ) ДАРС БЕРАЁТГАН ФАНЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ
3.1. Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича аниқ механизмнинг мавжудлиги
3.2. Факультет ва кафедраларнинг ўрнатилган талабларга мос равишда ташкил этилганлиги
“Дастурий инжиниринг” кафедраси “Телекоммуникатция технологиялари ва касб таьлими” факультети негизида 2015 йил ташкил этилган.
3.3. Факультет деканлари ва кафедра мудирларининг лавозим талабларига мувофиқлиги
“Дастурий инжиниринг” кафедраси мудири А.Каюмов, илмий даражага эга эмас (2022 йилда ҳимоя қиладиган) кафедра мудири вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият олиб бормоқда.
3.4.Профессор-ўқитувчилар таянч маълумотлари (мутахассислиги, ихтисослиги)нинг улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида)
“Дастурий инжиниринг” кафедрасида жами 17 нафар профессор-ўқитувчи асосий штатда ва 9 нафар ички ўриндошлик асосида фаолият кўрсатади. Кафедрада 2 нафари илмий даражалилар бўлиб, илмий салоҳият 11,8 % ни ташкил этади. Жами профессор-ўқитувчилардан охирги 5 йилликда 5 нафари танловдан ўтмаганлар, яъни буйруқ асосида ишга қабул қилинганлар (Б.Мирзакаримов, А.Холматов, Б.Солиев, З.Эрматова, Д.Абдурасулова). Шунингдек, охирги 3 йилликда 1 нафари малака ошириш курсларида ўқимаган (А.Холматов). “Дастурий инжиниринг” кафедрасининг 17 нафар профессор-ўқитувчилардан барчасининг мутахассислиги кафедрага мос келади. Кафедра ассистенти М.Содиқованинг малака оширганлик сертификати тақдим қилинмаган. Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича маълумотлари мавжуд эмас. Кафедранинг “Ёш дастурчилар” номли тўгаракларни асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган.
3.5. Профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, “Йилнинг энг яхши педагоги” республика танлови ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичларининг мавжудлиги
“Дастурий инжиниринг” кафедрасининг 1 нафар ўқитувчиси (2019 йилда А.Горовик) Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ўз касбининг устаси” дипломи билан тақдирланган.
3.6. Профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар кесимидаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик ишланмалар, маҳаллий ва халқаро нашрларда, импакт-факторли (Scopus, Web of science ва ҳ.к) журналлардаги мақолалари)
3-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |