96-модда. Солик карзининг ундирилишини умидсиз деб эътироф этиш Айрим солик туловчилар ва солик агентлари зиммасида турган соликларнинг туланиши ва (ёки) ундирилиши куйидаги холларда ундириш имкони булмай колган умидсиз солик карзи деб эътироф этилади:
1) юридик шахс тугатилганда — юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) томонидан конун хужжатларида белгиланган микдорда ва тартибда унинг солик карзини узиш имкони булмаганлиги сабабли унинг ушбу Кодекснинг 91-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай колган кисми буйича;
2) якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда — карздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солик карзининг узилмай колган кисми буйича;
3) жисмоний шахс вафот этганда ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон килинганда — унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига утган такдирда, унинг солик карзининг ушбу Кодекснинг 94-моддасида назарда тутилган тартибда узилмай колган кисми буйича;
4) суд томонидан хужжат кабул килиниб, унга мувофик солик органи солик карзини ундиришнинг белгиланган муддати утиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йукотганда, шу жумладан суд томонидан солик карзини ундириш тугрисида ариза беришнинг утказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш хакида ажрим чикарилганда;
5) мазкур Кодекс 129-моддасининг еттинчи кисмига мувофик, чет эл юридик шахси солик органидан хисобдан чикарилганда — доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва конунчиликда белгиланган микдор ва тартибда Узбекистон Республикасининг норезиденти булган юридик шахс томонидан тулаш имконсизлиги сабабли туланмаган солик карзи буйича ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган мазкур солик карзи шу чет эл юридик шахси ушбу Кодекс 129-моддасининг еттинчи кисмида назарда тутилган асосларга кура солик органида кайтадан хисобга куйилганда тикланиши лозим.
Куйидагилар солик карзини ундирилиши умидсиз карз деб эътироф этиш ва уни хисобдан чикариш тугрисида карор кабул килиш ваколатига эга органлардир:
1) юридик шахс жойлашган ердаги ёки жисмоний шахснинг яшаш жойидаги солик органлари (ушбу кисмнинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган холлар бундан мустасно) – мазкур модда биринчи кисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган холатлар мавжуд булганда;
2) солик туловчи ёки солик агенти хисобда турган жойдаги солик органлари (ушбу кисмнинг 3-бандида назарда тутилган холлар бундан мустасно) — ушбу модда биринчи кисмининг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган холатлар мавжуд булганда;
3) Узбекистон Республикасининг Давлат божхона кумитаси томонидан белгиланадиган божхона органлари — Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали товарлар олиб утилиши муносабати билан туланиши лозим булган соликлар, пенялар ва жарималар буйича.
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солик карзини хисобдан чикариш тартиби ва ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган холатларни тасдикловчи хужжатлар руйхати Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан тасдикланади.
Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали товарлар олиб утилиши муносабати билан туланиши лозим булган соликлар буйича тартиб ва хужжатлар руйхати Узбекистон Республикасининг Давлат божхона кумитаси томонидан тасдикланади.