Махсус қисм. 1-бўлим. ЎР Марказий банки фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солиш. б-боб. ЎР МБ ҳуқуқий мақоми, бошқаруви ва тузилмаси. 1.ЎР МБ давлат бошқарув органи сифатида. Тижорат банкларнинг хўжалик мустақиллигига қарамай, ЎР банк тизимининг ҳолати асосан ЎР МБнинг сиёсатига боғлиқ. Банк соҳасида ЎР МБ давлат бошқарув органи, яъни банк тизимини давлат бошқаришида аниқ сиёсатни амалга оширишга конституция ва республика қонунлари билан ваколатланган органдир.
ЎР МБнинг давлат органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми аввалам бор ЎР Конституциясида белгиланади. Конституциянинг 124-моддаси ЎР МБни банк тизимини бошқаради деб аникдайди.
ЎР МБнинг ҳуқуқий мақомини, ваколат ва вазифаларини ва ЎР МБ фаолиятига тегашли бошқа масалаларни «ЎР Марказий банки тўғрисида»ги Қонун тартибга солади.
Давлат органи сифатида ЎР МБ давлат ҳокимиятини амалга оширади. Давлат ҳокимияти ўз ичига 1) нима ва қандай қилишни аниқлаш, 2) агар унинг талаблари бажарилмаса, юридик ва жисмоний шахсларни бажаришга мажбурлаш ва 3) талабларни бузганларни жазолаш ваколатларини ўз ичига киритади.. ЎР МБ томонидан мажбурий резервларга нисбатан фаолияти ЎР МБни давлат ҳокимиятини амалга ошириши мисоли бўлиши мўмкин. ЎР МБ тижорат банклар учинчи шахслардан қабул қилган маблағларини бир қисмини (аниқ фоизини) банкротлик ҳодисасидан суғурталаш мақсадида УР МБнинг махсус ҳисобварағларига ўтказиш мажбуриятини аниқлаган. Агар тижорат банк бу талабни бажармаса, ЎР МБ мажбурий тартибда тижорат банкнинг корреспондент ҳисобварағидан керакли маблағларни ўз ҳисобварағларига кў^иради, жазо сифатида эса тижорат банка қайта молиялаш фоизининг икки бараваригача бўлган штраф солиши мумкин.
Давлат органи сифатида ЎР МБ Ўзбекистон ҳудудида ҳамма субъектлар учун мажбур бўлган меъёрий ҳужжатларни қабул қилади. «Марказий банк тўгрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига биноан ЎР МБнинг меъёрий ҳужжатлари агар меъёрий ҳужжатда бошқа муддат кўзда тутилмаган бўлса ЎР Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўттандан сўнг кучка киради.
ЎР МБнинг давлат органи сифатидаги кейинги аломати қонунларда кўрсатилган ва давлат вазифаларини бажаришга йўнатилган функцияларни бажаришидир. ЎР МБ кўп функцияларни амалга оширади. Улар орасида иқтисодни пул-кредит тартибга солиш, банк фаолиятини тартибга солиш ва банк назорати, валютани тартибга солиш, тўлов тизимини ташкил қилиш ва бошқариш функциялари асосийдир. Лекин ЎР МБ уни бошқа давлат органларидан ажратадиган ва унинг функция ва вазифаларидан келиб чиқадиган аломатларга ҳам эгадир.
ЎР МБнинг бошқа давлат органларидан фарқи шундаки, у иқтисодий мутақил ташкилот ҳисобланиб, сарф харажатларини ўз фойдалари хисобидан қоплайди. ЎР МБ хўжалик фаолиятини амалга оширади ва унинг натижасида фойда кўради. ЎР МБнинг фаолияти шу фойда эвазига амалга оширилади. Бошқа давлат органларининг фаолияти бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
ЎР МБнинг бошқа давлат органларидан иккинчи фарқи у фақат Олий Мажлисга ҳисобот берувчи ташкилотдир. Бошқа давлат органлари Вазирлар Маҳкамаси бошқарадиган давлат органлари тизимига киради. ЎР МБнинг мустақиллиги биринчи навбатда унинг пул-кредит сиёсатига ижро органларидан, аввалам бор Вазирлар Маҳкамасидан мустақиллигини таъминлашга йўнатилган.