З.Кредит шартномаси.
Қредит шартномаси - бу банк қарз олувчига шартномада назарда тутилган микдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши тўғрисидаги келишувдир.
Шартнома иккитарафлама мажбурлайдиган шартномадир, ҳам кредитор хам қарз олувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир.
Кредит шартномаси ҳақ эвасига тузиладиган шатномадир, қарз олувчи берилган пул маблағлари учун банкка шартномада кўрсатилган тартибда фоизлар тўлаши керак.
Шартнома шакл - оддий ёзма шаклдир. Ёзма шаклига риоя қилинмаса, шартнома ўз ўзидан бўлмаган ҳисобланади.
Кредит шартномаси бўйича кредшпор а) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1)қарз олувчидан кредит бериш учун аҳамиятга эга бўлган бухгалтерия ва статистик хисоботни (хўжалик-молиявий ҳолати, кредитта лаёқатлиги, кредитни мақсадли сарф қилиниши ва унинг таъминота тўфисида маълумотларни) олиш;
2)берилган кредитлар учун фоизлар олиш;
3)қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги, кредитни таъминлаш, кредитни аниқланган мақсадга ишлатиш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги ва шартномада кўрсатилган бошқа ҳолларда (масалан, ҳисоботларни банкка етказмаганлиги учун ёки нотўғри ҳисобот берганлиги учун) шартномани бекор қилиб муддатидан олдин кредитни ва унга фоизларни ундириб олиш;
4)қайта молиялаш фоизи ўзгарган тақдирда кредит учун фоизларни ўзгартириш;
5)шартномада кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар; б)қуйидаги мажбуриятларини ўзига олади:
1)ўз вақтида кредитни бериш ва пул-ҳисоб ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга ошириш;
2)кредит шартномасига биноан ҳар ойда кредитларга фоизларни ҳисоблаш;
3)кредитни ва унга фоизлар муддатидан олдин ундириш ҳолларида бу тўғрисида қарз олувчига маълумот бериш;
4)шарномада кўрсатилган бошқа мажбуриятлар
Кредит шартномаси бўйича қарз олувчи а)қуйидаги хуқуқларга эгадир:
1)кредит шартномасида назарда тутилган микдорда ва муддатда кредитни олиш;
2)агар шартномада кўрсатилган бўлса ёки кредитор қарши бўлмаса, кредитни муддатидан олдин қайтариш;
3)шартномада кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар;, б)қуйидаги мажбуриятларни ўзига олади:
1)кредитдан белгиланган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш;
2)кредитни гаров, кафолат, қафиллик ёки бошқа йўл билан таъминлаш;
3)ўз вақтида фоизларни тўлаш ва кредитни қайтариш;
4)кредитдан мақсадли фойдаланиши, ўз тўловга лаёқатлиги тўғрисида банкка маълуматлар бериш;
5)шартномага биноан бошқа мажбуриятлар;
Шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари учун томонлар кредит шартномада кўрсатилган, агар шартномада курсатилмаган бўлса, Фуқаролик Кодексининг 327-моддаси ва ЎР «Хўжалик юршувчи субъектларнинг фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги Қонун меъёраларига биноан жавоб бератилар.
Шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари учун қарз олувчи ва кредитор мажбуриятни кечиктирилган ҳар кун учун пеня ва етказилган зарарларни қоплаш шаклларида жавоб берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |