Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ қарзини бошқа мол-мулк ҳисобидан ундириш



Download 0,56 Mb.
bet81/306
Sana19.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#457714
TuriКодекс
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   306
Bog'liq
30.12.2019 Солиқ Кодекси

123-модда. Солиқ қарзини бошқа мол-мулк ҳисобидан ундириш
Агар мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли.
Солиқ қарзини ундириш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларига мувофиқ ундирув амалга оширилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модданинг қоидалари солиқ қарзини фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан ундиришга нисбатан қўлланилади.
Мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетликда амалга оширилади:
1) ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларига мувофиқ ундирув қаратилмаган нақд пул маблағларига нисбатан;
2) маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган мол-мулкка, хусусан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган бинолар, енгил автотранспорт, хизмат хоналарининг дизайни ашёларига нисбатан;
3) тайёр маҳсулотларга (товарларга), шунингдек ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган ва (ёки) бевосита иштирок этишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан;
4) ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этиш учун мўлжалланган хом ашё ва материалларга нисбатан, шунингдек дастгоҳлар, ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситаларга нисбатан;
5) бошқа шахсларга эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш шартномаси бўйича ушбу мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи уларга ўтказилмаган ҳолда топширилган мол-мулкка нисбатан, агар солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) бошқа мол-мулкка нисбатан, бундан якка тартибдаги тадбиркор ёки унинг оила аъзолари кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган, қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган бошқа мол-мулк мустасно.
(123-модда тўртинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ қарзини солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундиришнинг ушбу модда тўртинчи қисмида белгиланган кетма-кетлиги бузилишига йўл қўйилмайди.
Солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли қарорни қоғозда ёки электрон шаклда ушбу моддада назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этиш учун мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориши керак.
(123-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ органининг ушбу модда еттинчи қисмида кўрсатилган қарорни мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш шакли ва тартиби, шунингдек унинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Давлат ижрочиси солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги қарор ўзига келиб тушган кундан эътиборан икки ойлик муддатда ижро ҳаракатларини амалга ошириши ва ушбу қарорда мавжуд бўлган талабларни бажариши керак.
Солиқ қарзини солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиларининг бошқа мол-мулки ҳисобидан ундириш хусусиятлари ушбу Кодекснинг 124-моддасида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар солиқ қарзларини божхона органлари томонидан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ундириш чоғида ҳам қўлланилади.
(123-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish